Инқироз даврида иш ҳақи қандай тўланади? Бунинг учун бизнесга қандай кўмак зарур?

preview

Ўринли савол – ходимларга иш ҳақи қайси маблағлардан тўланади, солиқлар ва мажбурий тўловларни тўлаш учун бизнесга давлат кўмаги зарур бўлади. Buxgalter.uz ўтказган сўров натижалари шуни кўрсатдики, компаниялар сотувлар сезиларли даражада қисқаришига олиб келадиган қийинчиликларни бошдан кечиришда давом этмоқдалар. Портал ўқувчилари уларга айнан қандай кўмак зарур, деган саволга жавоб беришга ҳаракат қилдилар.

Аввал сўров натижаларини келтириб ўтамиз.

1. Карантин эълон қилингандан кейин корхонангиз тушуми қандай ўзгарди?

Жавоб варианти 

Овозлар сони

Умумий овозлар сонидаги улуши

Ошди

11

1%

Деярли ўзгармади

44

5%

10-30%га тушиб кетди

44

5%

30-50%га тушиб кетди

62

7%

50-70%га тушиб кетди

80

9%

70-90%га тушиб кетди

129

15%

Тушум йўқ

501

58%

Жами овозлар

871

100%

 

2. Март ойида иш ҳақини қандай тўладингиз? Апрель ойида иш ҳақи тўлаш учун маблағингиз етарлими?

Жавоб варианти

Мартдаги ҳолат

Апрель якунлари прогнози 

Овозлар сони

Умумий сонидаги улуш

Овозлар сони

Умумий сонидаги улуш

Одатдагидек тўлаймиз

511

58%

215

26%

Олдинги ойдагига нисбатан 70% тўладик (м) 

65

7%

-

-

Олдинги ойдагига нисбатан 50% тўладик (м)

49

6%

137

17%

Олдинги ойдагига нисбатан 50%дан кам тўладик (м)

27

3%

79

9%

Ҳеч қандай тўлов тўламаймиз, пул йўқ

229

26%

395

48%

Жами овозлар

881

100%

826

100%

 

      3. Корхонангизда март ва апрель учун солиқларни тўлашга ресурслар мавжудми?

 Жавоб варианти

Мартдаги ҳолат

Апрель прогнози 

Овозлар сони

Умумий сонидаги улуши

Овозлар сони

Умумий сонидаги улуши

Ҳаммасини тўлиқ ва муддатида тўлаймиз

405

48%

248

30%

Ресурс солиқлари бўйича муддатни узайтиришдан фойдаланамиз, қолганини муддатида тўлаймиз

54

6%

71

9%

Солиқларнинг 50%ини тўлашга пул етади

102

12%

86

10%

Солиқларни тўлашга пул йўқ

289

13%

430

51%

Жами овозлар

850

100%

835

100%

 

Президентнинг ПФ-5969 ва ПФ-5978-сон Фармонлари билан бизнесни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тасдиқланган эди. Бундан ташқари, Марказий банкка ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини давом эттириши учун айланма маблағларни тўлдириш мақсадида банклар орқали 30 трлн сўм маблағ берилишини таъминлаш топширилган. Зарурат бўлганда, ходимларга иш ҳақи тўлаш учун кредитлар беришни йўлга қўйиш таъкидланган.

Президент Администрацияси  «Help_business_uzbot» телеграмм-боти ишга туширилганини маълум қилди. Тадбиркорлар унинг ёрдамида ўз таклифларини киритишлари мумкин, улар Президентнинг навбатдаги қарорларини тайёрлашда ҳисобга олинади.

Шунингдек buxgalter.uz ўқувчиларидан ўз таклифларини таҳририят каналида эшиттиришни сўради. Айрим фикр-мулоҳазаларни келтириб ўтамиз. Қонун чиқарувчилар янги кўмак чораларини ишлаб чиқишда уларни эътиборга оладилар деб умид қиламиз.

  • Виктор: «Муддатни кечиктиришнинг кўпчиликка фойдаси бўлмаслиги мумкин. Фоизсиз қарз эса ёрдам бера олади. Ёки уйда ўтириш ва эртанги рўзғорнинг ғамини емаслик учун муайян тўловлар берилса яхши бўларди».
  • Ἀλέξιοσ : «Ўйлаб ўтиришга на ҳожат – бошқалардан ўрнак олса бўлади. АҚШда ўтган жума куни кичик бизнес ишлари бўйича маъмурият (SBA) орқали 350 млрд АҚШ доллари миқдорида кредитлар бериш дастури ишга туширилди. Штатдаги ходимлар сони 500 нафардан иборат бўлган компания 10 млн АҚШ доллари миқдорига кредитни 1% билан олиши мумкин; пулларни иш ҳақи тўлашга, ижара ҳақини ва коммунал хизматлар учун ҳақ тўлашга сарфлаш мумкин. Компания томонидан саккиз ҳафта давомида 1 мартдан 30 июнгача бўлган даврда биринчи навбатдаги харажатлар учун сарфланган кредит суммасидан воз кечилади - қарз ҳам, фоизлар ҳам олинмайди. Буюк Британияда иш берувчи ҳукумат гранти учун ариза бериши мумкин, у вақтинча ишсиз қолган ходимлар иш ҳақининг 80%ини қоплайди – бир ойда 2500 фунтгача ($2915). Францияда ҳукумат ходимларга, агар уларни иш берувчи ишдан бўшатиб юбормаган бўлса, иш ҳақларининг 84%ини тўлашни ваъда қилмоқда. Апрель ойининг бошидаги маълумотларга кўра 400 000 компания 4 млн ходим учун ёрдам олиш мақсадида мурожаат қилган».
  • Шохрух К.: «Албатта, ёрдам зарур, бироқ у ходимларга иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ бўлиши лозим, кўр ҳолатларда иш ҳақи тўламаслик учун ходимларни иш ҳақи сақланмайдиган таътилга чиқариш усули қўлланилмоқда. Апрель ойида компания ходимлари март ойи учун ҳисобланган иш ҳақини олишларини ҳам инобатга олиш зарур, апрель ойида кўп корхоналар ишламаяптилар, улар 20.04.2020 йилгача карантинда. Май ойида ходимлар маош ололмасликлари мумкин. Улар даромадларсиз қандай кун кечирадилар? Агар одамларда пул бўлмаса, иқтисодиёт ҳам зарар кўради. Мақсадли имтиёзларни тақдим этиш лозим, Озод этилган маблағларни ходимларга иш ҳақи ҳисоблаш ва тўлашга йўналтириш керак».
  • AGN: «Фикримча, энг долзарб муаммо – МҲТФдан солиқлар. 3 ой давомида ҳисобланган солиқларнинг 50%идан иш ҳақи тўлаб туришни таклиф қиламан. Масалан, фирмамизда март ойи учун иш ҳақи ва солиқлар тўлиқ ҳажмда тўланди, апрель ойи учун эса ҳисобрақамдаги пулимиз фақат солиқларни тўлашга етади. Февраль ойидан буён буюртмачилардан тўлов йўқ ва қачон бўлиши ҳам номаълум».
  • Anna: «Ресурс солиқларини тўлаш муддатини кечиктиришга рухсат берилди. Бундай муддат ўзгартирилиши бўйича аризаларни кўриб чиқиш учун маҳаллий органларга 30 кун муддат берилди. Ушбу солиқлар бўйича бўнаклар 10-санагача тўланади. Бу сана келди. Лекин пулимиз йўқ. Картотекага ўтказдим, чунки маҳаллий органлардан жавоб келмади. Аризаларни кўриб чиқиш муддатини қисқартириш зарур. Иш ҳақи солиқлари бўйича ҳам тўлов муддатини кечиктириш лозим».
  • Strelec: «Солиқ органлари ва солиқ тўловчилар ўртасида телефон алоқасини йўлга қўйиш лозим. Асосланмаган йирик суммаларга инкассо тақдим этилмоқда, лекин улар билан боғланиб бу суммалар қаердан келиб қолганлигини билишнинг имкони бўлмаяпти...». 
  • Dim: «Биринчи навбатда ҳар бир ходим билан суҳбатлашган ҳолда «оилавий шароитига кўра» иш ҳақи сақланмайдиган таътил қонуний расмийлаштирилиши лозим. Акс ҳолда мақсадли қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги масала долзарблигини йўқотади».
  • Мирсодиқов Дилшод: «Фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида иш ҳақини тўлаш учун фоизсиз кредитлар берилиши лозим, кўпчилик иш ҳақи сақланмайдиган таътилга чиқарилган».
  • Irina D: «Барча солиқларни тўлаш муддатларини 6 ойга кечиктириш лозим, ташкилотларга иш ҳақини тўлаш учун йиллик 16%лик ставка бўйича кредитлар берилиши керак».
  • Irina Stepanova: «Меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш жойлари учун банклардаги кредит мажбуриятлари бўйича % қисмида компенсация бериш керак. Сабаби - бизнес тўхтаб турибди, фоизлар эса ҳисобланаяпти. 3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармонда назарда тутилган Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш фондидан фоиз бўйича харажатларни қоплаш қуйидагиларга татбиқ этилади: 1) айланма капиталга кредитларга, 2) бериладиган кредитларга, 3) ОАВда айтилганидек 12%и эмас, фақат 5%и қопланади. Бундай қилинмаса, ходимларни қисқартиришга тўғри келади.
  • Islom Salimov: «Ижтимоий солиқлар бекор қилинса, шунда компаниялар иш ҳақини ҳисоблаб оладилар ва ходимларни ишдан бўшатмайдилар. Иш ҳақи оширилган тақдирда, ташкилотларга жарималар қўлланилади. Иш ҳақи фондини қоплаш учун қайта молиялаштириш ставкаси бўйича соддалаштирилган кредитлар беришни бошлаш лозим».
  • Gulchik: «Ҳеч бўлмаганда 2020 йил 1 июлга қадар манфий ҚҚСни солиқлар ҳисобига ўтказиш лозим. Солиқларни тўлаш (айланмадан олинадиган солиқ, ҚҚС) борасида хайрия ёрдами бўйича имтиёзлар берилиши лозим. Алоҳида имтиёз тариқасида 4,22 МҲЭКМ миқдорида моддий ёрдам берилишини йўлга қўйиш керак. Кўчма текширувларни ҳам бекор қилиш лозим, ҳозирча солиқ аудити бекор қилинган. Бир нафар ҳайдовчига юк ташиш учун шахсий автомобилида юришга рухсат берилиши керак».
  • Veronika: «Март ойидан бошлаб фаолият юритмаётган компанияларга кредитлар бўйича тўлов муддатини кечиктириш нега тақдим этилмаяпти? Кўрсатмаларга биноан уларнинг фаолияти тўхтатилган. Муддат кечиктирилди, лекин фоизлар тўпланиб қоляптику. Бу кичик бизнесни тамом қилиши мумкин. Ҳақ тўланадиган ҳисобварақ-фактураларни олиб ташланг. Ҳозир бунинг ўрни эмас».
  • Natalya: «Карантин даврида мол-мулк ва ресурс солиқларини бекор қилиш лозим. Ахир дўконлар ёпиқ бўлса, нимадан солиқ тўланади?
  • Анастасия: «Барча текширувларни ҳеч бўлмаганда 3 ойга бекор қилиш лозим».
  • Шохрух К.: «Март ойи учун иш ҳақини қайд этиш ва корхонага апрель ойи учун уни тўлиқ тўлаш мажбуриятини юклаш лозим. Корхоналарга ушбу суммага солиқлар бўйича имтиёзлар тақдим этиш керак».
  • Таня Савелова: «Қўллаб-қувватлаш албатта зарур, айниқса ходимларга иш ҳақи тўлаш лозим. Хусусий секторда тўловлар борасида муаммоларга дуч келдик. Кўпгина фирмаларнинг фаолияти тўхтатилган, тегишинча, пул ҳам йўқ. Бундай вазиятда имтиёзли ставкада қарз берилиши айни муддао бўларди. Шунингдек солиқ таътиллари берилиши керак. Иш ҳақи солиқлари бўйича имтиёзлар ҳам берилса яхши бўларди».
  • Руфина Сагдиева: «Ишлаб чиқариш ва бошқа корхоналарга ходимларни иш жойларига олиб бориш имкониятини яратиш учун имтиёзли нархларда автобуслар ажратиш, ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича тўлов муддатини кечиктириш лозим. Ходимлар ҳаракатлар чекланганлиги сабабли иш жойларига етиб бора олмаяптилар, ишламаётганликлари сабабли уларга иш ҳақи тўлай олмаймиз, ходимлар март ойи ва апрель бошидаги таътилдан фойдаланиб бўлдилар».
  • Azizbek: «Иш ҳақи фонди доирасида фоизсиз кредит ажратиш лозим».
  • Анастасия: «Кейин қайта ҳисоб-китоб қилмаслик учун солиқ таътилларини олган маъқул. Риск-таҳлилга тушиб қолишимиз мумкин. Имтиёзлар бериладиган бўлса, уларни қўллашнинг аниқ алгоритми зарур, интернетдан буни била олмадим. Қарор чиқарилган, лекин қандай ишлашини билмайман. Провайдернинг ўзи интернетни қандай – бепул ёки бўнак сифатида берилишини билмаслигини айтмоқда».
  • Ro'zibek: «Логистикага субсидия бериш лозим, сабаби улар ҳаммадан ҳам кўпроқ қийинчиликни бошдан кечиришяпти, барча чегараларда 14 кунлик карантинга тўхталмоқда. Туркияга бир марта бориб-келиш 2 ойга чўзилмоқда, илгари эса 1 ой кетарди».
  • Максим Чубукин: «Таклифим қуйидагича: давлат томонидан карантинда бўлганларга 100% иш ҳақи тўланишини, улар эса олинган иш ҳақини кейинчалик карантин тугагач, ишга чиққанларида ҳар ойлик иш ҳақидан 10-20% миқдорида ўтказиш орқали қайтаришларини айтмоқчиман. Буни ўз оиласини ташлаб кетган, ўз фарзандлари учун ҳеч бўлмаганда молиявий жавобгарлик ва қўллаб-қувватлаш зиммасида бўлган ота-оналарнинг алимент тўлашига ўхшатиш мумкин».
  • N A: «Ҳунармандлар учун солиқ таътиллари ва фоизсиз кредитлар берилиши керак».
  • The Kitchen: «Туризм, меҳмонхона бизнеси, хостел. Менинг соҳамда қўллаб-қувватлаш чоралари ёрдам бера олмайди. Қиш бўйи ноль атрофида айланиб ёзги мавсумни кутдик, бу мавсумда эса ўзингизга маълум, фаолият тўхтатилган, энди ишни кейинги йил мартдан бошласак керак».

Ўқувчиларимизнинг бошқа таклифларини бу ерда кўришингиз мумкин.

 Олег ГАЕВОЙ.