СКнинг янги таҳрири: ЯИТ ўрнига – ижтимоий солиқ

preview

Ягона ижтимоий тўловнинг номи янги Солиқ кодекси лойиҳасида ижтимоий солиққа ўзгартирилди. Номи ўзгаргани билан ЯИТ солиғини солиш тизими ўзгармади.

Муҳим ўзгартиришлардан:

  • бюджет ва давлат корхоналари учун солиқнинг 25% миқдордаги оширилган ставкаси бекор қилинмоқда;
  • солиқ бўйича ҳисоб-китоб тақдим этиш ва уни тўлаш муддатлари ўзгаради.

Солиқ кодексидаги амалдаги норма

Солиқ кодексининг янги таҳриридаги таклиф

 

Шарҳлар

   Ягона ижтимоий тўлов (ЯИТ) (СКнинг 51-боби).

Номи ўзгарди, энди бу – ижтимоий солиқ (58-боб).

 

  Солиқнинг номи ўзгарди, ЯИТнинг моҳияти эса шундай қолди.

  • асосий ставка – 12%;
    • бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари ва ҳ.к. 25% ставка бўйича тўлайди (СКнинг 308-1-моддаси).

    Солиқ ставкалари ўзгарди:

  • асосий ставка – 12%;
  • ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронлар меҳнатига ҳақ тўлаш кўринишида – 4,7% (417-модда)

 

  Бюджет ва давлат корхоналари учун оширилган ставканинг (25%) амал қилиши бекор қилинмоқда.

 

 

   ЯИТнинг ҳисоб-китоби ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тақдим этилади. Тўлаш ҳар ойда - ҳисоб-китобларни тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай амалга оширилади (СКнинг 310-моддаси).

 

    Солиқ бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва тегишинча тўлаш муддатлари ўзгарди:

  • солиқнинг ҳисоб-китоби ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай тақдим этилади;
  • тўлаш – ҳар ойда, ҳисоб-китобларни тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай (419-модда).

 

 

Шарҳни "Norma" МЧЖ етакчи эксперти Жорилла Абдуллаев тайёрлади.