Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тўлдиришга мисол

preview

Ҳисоб-китоб ва унга иловаларни тўлдириш намунаси «Норма» эксперти Дилором САИДОВА томонидан тайёрланди. Ундан ҳисоботингизни тайёрлашда қўлланма сифатида фойдаланишингиз мумкин. Маълумотларни киритаётганда эътиборли бўлинг!

Кичик корхона Андижонда рўйхатдан ўтказилган, умумий овқатланишни ташкил этиш ва нон-булка маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Унинг мулкида умумий майдони 600 кв.м бўлган 3 қаватли бино бор. Бинонинг бир қисми (100 кв.м) оператив ижарага берилади. 2020 йил 3 январда тузилган шартномага мувофиқ ижара ҳақи миқдори бир ойда 5 000 минг сўмни ташкил этади. 

2020 йилнинг I чораги учун корхонада қуйидаги кўрсаткичлар мавжуд:

  • умумий овқатланишни ташкил этишдан олинган даромад – 280 500 минг сўм;
  • маҳсулотларни реализация қилишдан олинган даромад – 40 500 минг сўм, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш ҳисобига – 5 000 минг сўм;
  • мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромад – 15 000 минг сўм;
  • шартнома шартларини бузганлик учун харидорлар томонидан тўланган пеня – 220 минг сўм;

2020 йил январда корхона маҳсулотларни сақлаш учун 30 000 минг сўмга янги совуткич ускунасини сотиб олди.

Корхона ҳар жума куни муҳтожларга 50 порция ош ва нон-булка маҳсулотларини бепул тарқатади. Бундан кўрилган зарар 20 млн сўмни (умумий овқатланиш – 16 млн сўм, ишлаб чиқариш – 4 млн сўм) ташкил этди.

 

Эътибор беринг

Айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблашда қуйидагиларни инобатга олиш лозим:

1) айланмадан олинадиган солиқ ставкаси умумий овқатланиш корхоналари учун 8%ни, ишлаб чиқариш корхоналари учун 4%ни ташкил этади;

2) меҳнатга ҳақ тўлаш ҳисобига маҳсулотларни реализация қилишдан олинган даромадлар Ҳисоб-китобнинг 012-сатрида ва 1-илованинг 0203-сатрида кўрсатилиши лозим;

3) товарларни бепул беришдан кўрилган зарар Ҳисоб-китобнинг 111-сатрида кўрсатилиши лозим;

4) оператив ижара алоҳида фаолият тури ҳисобланади, уни Ҳисоб-китобнинг ўзида кўрсатиш лозим;

5) даъво муддати тугаган депонентлик қарзини ҳисобдан чиқаришдан олинган даромад солиқ солинадиган жами даромадга киритиладиган бошқа даромад ҳисобланади;

6) шартнома шартларини бузганлик учун харидорлар томонидан тўланган пеня солиқ солинадиган жами даромадга киритиладиган бошқа даромад ҳисобланади;

7) 1 апрелга қадар солиқ базасини янги технологик ускуналар сотиб олишга йўналтирилган маблағлар суммасига, бироқ солиқ базасининг 25%идан ошмайдиган миқдорга камайтириш тарзидаги имтиёз сақлаб қолинган.

 

2020 йилнинг I чораги учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тўлдириш намунаси