Айланмадан олинадиган солиқ
Дата публикации 28.11.2025
Агар ўзини ўзи банд қилган шахс юридик шахсга хизматлар кўрсатса ва унинг жами даромади 100 млн сўмдан ошса, ўзини ўзи банд қилган шахс учун солиқни ушлаб қолиш ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботни юбориш мажбурияти ушбу юридик шахсда (солиқ агентида) – солиқ органлари томонидан юридик шахсларга юбориладиган хабарнома асосида юзага келади. Ушбу вазиятга биринчи марта дуч келган кўплаб бухгалтерларда саволлар (буларнинг барчасини қандай тартибда бажариш керак) ва аччиқ афсусланишлар (нима учун умуман ўзини ўзи банд қилган шахс билан боғланишган, яхшиси ЯТТ билан ишлашган маъқул) пайдо бўлади. Аслида ҳаммаси кўринганидек қўрқинчли эмас. Ҳаракатлар тартибини buxgalter.uz учун махсус «Норма» МЧЖ бош бухгалтери Наталя ГРИШУТИНА тушунтирди: ... 

Дата публикации 30.10.2025
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчисининг бир нечта савдо нуқталари бор. Уларнинг барчаси мустақил юридик шахс ҳисобланмайди ва турли аҳоли пунктларида жойлашган. Бундай вазиятда айланмадан олинадиган солиқни қандай ҳисоблаш кераклигини «Норма» мутахассислари тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 19.09.2025
Кичик корхона – айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси Uzum Market орқали товар сотади. Бошқа даромадлар мавжуд эмас. Бунда корхона электрон тижорат субъектларининг миллий реестрида ҳисобда турмайди. У электрон тижорат субъекти сифатида 3 фоиз ставка бўйича айланмадан олинадиган солиқ тўлаши мумкинми? Buxgalter.uz тушунтиради: ... 

Дата публикации 15.08.2025
Ойнинг 15-куни – ҳисобот топшириш ва ўтган ой учун айланмадан олинадиган солиқни тўлашнинг охирги куни. Агар ўзини ўзи банд қилган шахснинг ЭҲФ, онлайн-НКМ, виртуал касса ва маркетплейслар орқали ўтказилган даромадлари 100 млн сўмдан ошса, у айланмадан олинадиган солиқ тўловчига айланади ва солиқ ... 

Дата публикации 18.07.2025
«My3.soliq.uz электрон ҳужжат айланиши» бўлимидаги «Юридик шахснинг айланма солиғи ҳисоботига автоматик ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги мурожаати» хизматининг функционали янгиланди. Энди бу хизмат орқали Ҳисоб-китобнинг 4-иловасига, яъни солиққа тортишда ҳисобга олинмайдиган даромадлар акс эттирилган қисмига сатрма-сатр ўзгартиришлар киритиш мумкин. Тўғрисини айтганда, жавоблардан кўра саволлар кўпроқ: ... 

Дата публикации 11.04.2025
Солиқ тўловчилар - юридик шахслар 02.04.2025 йилдаги 200-сон ВМҚга мувофиқ, агарда ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш)дан солиқ даврида олган даромадлари 100 млн сўмдан ошса, улар тўлаши лозим бўлган солиқлар солиқ органларининг юридик шахсларга юборилган хабарномаси асосида юридик шахслар (солиқ агентлари) томонидан тўлов манбаида ушлаб қолиниши ҳақида хабарномалар олишни бошладилар. Бундай қарор қонунийми? ... 

Дата публикации 10.04.2025
Корхона электромобилларни қувватлантириш хизматларини кўрсатади. Бу фаолият тури бўйича қандай солиқлар тўланишини buxgalter.uz учун махсус Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 08.04.2025
Вазият: МЧЖ тижорат фаолияти масалалари бўйича маслаҳат бериш (консалтинг) билан шуғулланиб, фақат экспортга – хорижга хизмат кўрсатади. Компания 2023 йил апрель ойида ташкил қилинган ва рўйхатга олинган пайтидан бошлаб айланмадан олинадиган солиқни тўлаш билан махсус солиқ режимини қўллаган. 2023 йил учун айланмаси 800 млн сўмни ташкил қилган, яъни 1 млрд сўмдан ошмаган. 2024 йил давомида компания 4 фоизли ставка бўйича айланмадан олинадиган солиқни қўллашда давом этган. Бироқ 2025 йил март ойида солиқ органларидан 2023 йилда (рўйхатга олинган йил) чекланган йиллик айланмаси ошиб кетганлиги ва компания 2024 йил 1 январидан бошлаб умумбелгиланган солиқларга ўтиши кераклиги тўғрисида хабарнома олган. Ушбу вазиятда энди қандай тўғри йўл тутиш кераклигини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 07.03.2025
ЖШДС бўйича ҳисобот топширишда бухгалтерлар муаммога дуч келишди – жисмоний шахс юридик шахсга хонани текин фойдаланиш учун ссуда шартномаси бўйича берган ҳолатда жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқни қандай акс эттириш керак. Солиқ ходимлари юридик шахс-ссуда олувчи солиқ агенти сифатида бу даромаддан ЖШДС ҳисоботида акс эттириши ва бюджетга тўлаши шарт деб таъкидламоқдалар. Бунда юридик шахсда солиқ мажбурияти юзага келадими ва умуман жисмоний шахсда солиқ солинадиган даромад юзага келадими? Бу масалани Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА билан бирга кўриб чиқамиз: ... 

Дата публикации 21.02.2025
Мол-мулк энг кам ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилганидан камроқ нархда ижарага ёки текин фойдаланишга берилган тақдирда, солиқ тўловчилар ушбу операцияларни солиқ ҳисоботида тўғри акс эттиришлари керак. Айланмадан олинадиган солиқ ва ҚҚС бўйича ҳисоботларни тўлдиришда нималарга эътибор қаратиш кераклигини «ICONSULTANT» МЧЖ солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 15.01.2025
«2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун билан кўчмас мулк ва автотранспортни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланди. Шу билан бирга, маҳаллий ҳокимият органларига туман ва шаҳарларнинг иқтисодий ривожланиш даражасига қараб кўчмас мулк бўйича ижара ставкаларига оширувчи коэффициентларни жорий этиш ҳуқуқи берилган. Buxgalter.uz илтимосига кўра оширувчи коэффициентлар билан ижара тўлови ставкаларини қўллаш тартибини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ХАМРОЕВ тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 14.01.2025
Корхона айланмадан олинадиган солиқ тўлаган, 2024 йил 1 августдан эса ҚҚС ва фойда солиғига ўтган. Бундай ҳолатда солиқ ва молиявий ҳисоботни қандай тақдим этиш ҳақида «Норма» экспертлари тушунтириш берди: ... 

Дата публикации 13.01.2025
Солиқ қўмитаси матбуот хизмати «Soliq qo'mitasi matbuot kotibi» гуруҳида Ўзбекистон бўйича 2025 йил учун оширувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда ижара тўловининг энг кам ставкаларини – ҳудудлар кесимида (Сурхондарё вилоятидан ташқари) эълон қилди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 07.01.2025
2025 йилда айланмадан олинадиган солиқ бўйича ўзгаришлар ҳақида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мутахассислари buxgalter.uz илтимосига кўра маълумот бердилар: ... 

Дата публикации 17.12.2024
Корхона ҳудудида инвентаризация ўтказиш пайтида ҳисобга олинмаган асосий воситалар аниқланди. Бу қандай солиқ оқибатларига олиб келади ва янги 19-сон БҲМС бўйича «топилма»ни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак? Buxgalter.uz тушунтиради: ... 

Дата публикации 20.02.2024
Қатъий белгиланган айланмадан олинадиган солиқ тўловчида 2023 йилнинг декабрь ойида жами даромади 500 млн сўмдан ошди. Солиқни, лозим бўлганидек, йилига 30 млн сўм ҳисоб-китобидан келиб чиқиб тўладик. Янги солиқ даври – 2024 йил бошланди, айланмалар катта эмас, шу боис жами даромади 500 млн ... 

Дата публикации 09.02.2024
“СКнинг 467-моддасига мувофиқ ташкилотимиз аҳолиси сони 100 минг нафар ва ундан кўп бўлган шаҳарда фаолият кўрсатувчи дорихона сифатида айланмадан олинадиган солиқни 3% ставка бўйича тўлашга ҳақли. Аммо 2024 йилнинг январь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботнинг “Товарларни ... 

Дата публикации 08.01.2024
Айланма дан олинадиган солиқнинг асосий э лементлари – тўловчилар нинг тоифалари, ставка (фоиз лар да), имтиёзлар, солиқни ҳисоблаш, тўлаш ва ҳисобот ни тақдим э тиш тартиби – 2024 йилда ўзгармади. Фақат қатъий белгиланган суммадаги солиқ ставкалари ўзгарди.   Қонунчиликдаги янгиликларини ... 

Дата публикации 27.12.2023
2024 йил 1 январдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот автоматик тарзда шакллантирилади. Buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Айланмадан олинадиган солиқ маъмуриятчилиги бошқармаси инспектори Лазиза МУҲАМЕДИЕВА айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг мовий сатрлари ... 

Дата публикации 26.12.2023
2024 йил 1 январдан бошлаб барча  айланмадан олинадиган  соли қ тўловчиларнинг  айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботлар и  автоматик режимда шакллантири лади .  Buxgalter.uz   илтимосига биноан  Солиқ қўмитаси  Айланмадан олинадиган солиқ маъмуриятчилиги бошқармаси бошлиғи  Нуриддин ...