Жами даромади йилига 500 млндан кам бўлган корхоналар учун мўлжалланган айланмадан олинадиган солиққа қандай қайтиш мумкин

preview

Қатъий белгиланган айланмадан олинадиган солиқ тўловчида 2023 йилнинг декабрь ойида жами даромади 500 млн сўмдан ошди. Солиқни, лозим бўлганидек, йилига 30 млн сўм ҳисоб-китобидан келиб чиқиб тўладик. Янги солиқ даври – 2024 йил бошланди, айланмалар катта эмас, шу боис жами даромади 500 млн сўмгача бўлган корхоналар учун мўлжалланган қатъий белгиланган солиққа қайтишга қарор қилдик – йилига 25 млн сўм. Январь ойи учун ушбу суммадан келиб чиққан ҳолда тўладик. Аммо туман солиқ инспекцияси инкассо топшириқномаси билан даромади йилига 500 млн сўмдан ортиқ корхоналар учун солиқ ҳисоб-китобидан келиб чиқиб қўшимча суммани ечиб олмоқда.

Қандай қилиб жами даромади 500 млн сўмдан ортиқ солиқ тўловчилар учун мўлжалланган қатъий белгиланган айланмадан олинадиган солиқдан жами даромади йилига 100 млн сўмдан 500 млн сўмгача бўлган ташкилотлар учун мўлжалланган қатъий белгиланган айланмадан олинадиган солиққа ўтиш мумкин.

Buxgalter.uz солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВАдан шарҳлар ва Солиқ қўмитасидан йўриқнома олди.

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Гулнора ЭРГАШЕВА:

– Бундай вазиятларда кейинчалик нима содир бўлади? Солиқ тўловчи солиқ инспекциясига мурожаат қилади, у ерда унга СКнинг 470-1-моддаси билан танишиб чиқишни таклиф қилишади. Ушбу моддада бундай дейилган: “Агар солиқ даври давомида қатъий белгиланган суммадаги солиқ тўловчининг жами даромади беш юз миллион сўмдан ошса, у ҳолда қатъий белгиланган суммадаги солиқ суммаси бундай ошиш рўй берган ойдан бошлаб жорий солиқ даврининг охирига қадар жами даромади беш юз миллион сўмдан ортиқ бўлган солиқ тўловчилар учун белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилади”. Шунингдек, солиқчилар солиқни ҳисоблаш автоматик тарзда содир бўлишини тушунтиришади.

Бунда амалиётда жами даромад кўп эмас, 50–100 минг сўмга ошган ва солиқ тўловчи СКнинг 470-1-моддасига мувофиқ жами даромади 500 млн сўмдан ортиқ корхоналар учун белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда қўшимча солиқ тўлайдиган вазиятлар жуда кўп юзага келади. Аммо келаси йилнинг бошидан солиқ тўловчи даромади йилига 500 млн сўмдан кам бўлган корхоналар учун мўлжалланган ставкага қайтишни хоҳламоқда, сабаби катта даромадни прогноз қилмаяпти.

Бундай ўтишни қандай амалга ошириш мумкин? Бир томондан, у тақиқланмаган, бошқа томондан ҳеч қаерда ёзилмаган. Солиқ кодекси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда жами даромади 500 млн сўмдан ортиқ бўлганлар учун белгиланган солиқдан даромади йилига 500 млн сўмдан кам бўлганлар учун мўлжалланган солиққа ўтиш билан боғлиқ вазият кўриб чиқилмайди.

Қонун ҳужжатларидаги ушбу камчиликни бартараф этиш керак деб ҳисоблайман, шунда саволлар юзага келмайди.

Ҳозирча эса, кўрганимиздек, ушбу чалкашликдан норози бўлган солиқ тўловчилар сони ўсиб бормоқда.

Солиқчиларни ҳам ушбу вазиятда тушуниш мумкин. Улар кўпроқ солиқларни йиғишлари керак ва ушбу мақсад улар томонидан вазиятни тушуниш асосида ётади: 500 млн сўм чегаравий миқдордан ўтдингизми, демак, йилига 34 млн сўм тўланг. Бунда ҳеч ким жорий йил якунлари бўйича жами даромад ҳақиқатда йилига 500 млн сўмдан ошмаган тақдирда нима қилиш кераклиги ҳақида гапирмайди.

Солиқ тўловчиларга ушбу вазиятда солиқ инспекцияларининг ҳаракатлари устидан юқори турувчи солиқ органларига ёки суд тартибида шикоят беришни тавсия қиламан.

 

2023 йил 15 декабрь куни buxgalter.uz сўровига биноан Солиқ қўмитасининг мутахассислари бу борада қуйидаги тавсияларни беришди: “Агар 2023 йилда сиз қатъий белгиланган суммадаги айланмадан олинадиган солиқни жами даромади йилига 500 млн сўмдан ортиқ бўлганлар учун мўлжалланган ставка бўйича тўлаган бўлсангиз, 2024 йил январь ойидан бошлаб эса сизда жами даромад камайганлиги боис жами даромади 500 млн сўмдан кам бўлганлар учун мўлжалланган ставкага ўтишни истасангиз, бундай тарзда ҳаракат қилинг:

  • дастлаб қатъий белгиланган суммадаги айланмадан олинадиган солиқ режимидан воз кечинг. Буни 2023 йил 18 декабрга қадар амалга оширишга улгуриш керак;
  • сўнгра керакли ставкани танлаган ҳолда, яна мурожаат беринг”.

Бунга улгурмаганларнинг Солиқ қўмитасига жами даромади йилига 500 млн сўмдан кам бўлган корхоналар учун назарда тутилган ставкага ўтказишни сўраб ёзма мурожаат қилишдан ўзга чоралари йўқ. Хатда нима учун буни аввалроқ қила олмаганлигингиз сабабини кўрсатинг.