Курс фарқи бўйича норма бир хил маънони англатиши учун нима қилиш керак

21.04.2020

Солиқ тўловчилар айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тўлдираётганда курс фарқига қандай солиқ солиш керак деган саволга тўқнаш келдилар. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА бу борада муаммо мавжудлигини кўриб, уни қуйидагича ҳал қилишни таклиф этади. 

Бошқа даромадларга  солиқ тўловчининг асосий фаолият тури учун белгиланган солиқ ставкалари бўйича солиқ солинади

Бошқа даромадларнинг турларидан бири – курс фарқидан даромад . СКда ушбу даромадга таъриф берилмаган, бироқ у «бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жами даромад (харажатлар) таркибига киритилиши» кўрсатилган .

Ушбу формулировка «Айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солиш объекти нима: ижобий курс фарқими ёки ижобий ва салбий курс фарқи ўртасидаги ижобий сальдоми?» деган саволга аниқ жавоб бермайди. Солиқ органлари солиқ солиш объекти сальдо ҳисобланади деб тўғри қабул қилганлар. Айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботида айнан шундай дейилган. «Бошқа даромадлар» иловасининг 0310-сатрида «Валюта ҳисобварақлари бўйича ижобий курс фарқининг салбий курс фарқидан ошиши» формулировкаси қайд этилган.

Бироқ ушбу позиция, афсуски, СКнинг амалдаги таҳририда аниқ қайд этилмаган.

СКнинг аввалги таҳририда аниқроқ формулировка берилган эди: «Баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолаш чоғида курсдаги ижобий ва салбий фарқлар ўртасидаги сальдо солиқ солиш объекти ҳисобланади. Салбий курс фарқи суммаси ижобий курс фарқи суммасидан ортиқ бўлган тақдирда ошиб кетган сумма ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқаришда солиқ солинадиган базани камайтирмайди» .

Муаммони қандай ҳал қилиш мумкин?

СК 320-моддасида  бухгалтерия ҳисобига ҳавола қилинганини ҳисобга олиб (Бу ҳозирча БҲМС №22, кейинчалик МҲХС) , ушбу масала юзасидан ихтилофларни бартараф этиш мақсадида айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун эски тушунарли формулировкани СКга киритиш мақсадга мувофиқ.

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал