Кадастр агентлигининг қайси 10 та хизматидан ЯИДХП орқали фойдаланиш мумкин

preview

Кўчмас мулк билан ҳар қандай операциялар муайян босқичда Кадастр агентлигига мурожаат қилишни талаб қилади. Аҳоли ва бизнес учун қулай бўлиши учун Агентлик ўз хизматларининг бир қисмини ЯИДХП орқали амалга оширган. Buxgalter.uz уларни жадвалга жамлади:  

№ т/р

Хизмат номи ва ҳавола

Таърифи

ЭРИ калити

Бажариш муддати

Нархи

1

Кадастр паспортини шакллантириш  >>

Жисмоний ва юридик шахслар учун хизмат 2 босқичда кўрсатилади. Агентлик аризани олгач:

1) жойдаги ўлчовларни амалга оширади ва ЯИДХП орқали электрон шаклда ариза берувчига йиғим суммаси кўрсатилган хабарномани (ҳисобварақ-фактурани) юборади;

2) тўлов амалга оширилгандан кейин кадастр паспортини шаклантиради ва аризачига унинг тайёрлиги ҳақида хабарнома юборади

Зарур эмас

Турар жой кўчмас мулк бўйича 3 дан 5 кунгача, нотурар жой бўйича - 3 дан 25 иш кунигача (майдонига боғлиқ ҳолда)

Кўчмас мулк тури ва майдонига боғлиқ ҳолда БҲМнинг 1 дан 70 бараваригача

2

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш  >>

Жисмоний ва юридик шахслар учун хизмат:

1) ариза берувчи ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза беради;

2) Агентлик кўчмас мулк объектини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиб, давлат рўйхатидан ўтказади ва йиғим суммаси кўрсатилган хабарномани аризачига юборади;

3) ариза берувчи хабарномада кўрсатилган йиғимни тўлайди ва реестрдан кўчирмани электрон шаклда олади

Зарур эмас

2 иш куни давомида

Кўчмас мулк турига боғлиқ ҳолда БҲМнинг 1 дан 5 бараваригача

3

Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш  >>

Маълумот жисмоний шахсларнинг сўровига биноан тақдим этилади

Зарур

3 иш куни давомида

0,027 БҲМ

4

Давлат кадастр реестридан кўчмас мулк бўйича кўчирмани текшириш  >>

Маълумот жисмоний ва юридик шахсларнинг сўровига биноан тақдим этилади

Зарур эмас

Автоматик тарзда, бир зумда

Бепул

5

Қурилиши тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш учун ариза топшириш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш  >>

Жисмоний ва юридик шахслар учун хизмат.

Ариза олингандан ва йиғим тўлангандан  кейин Агентлик объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси лойиҳасини тайёрлайди ва тасдиқлайди, уни қурилиш органи билан келишади ва келишилган лойиҳани ариза берувчига юборади

Зарур

5 иш куни давомида

0,27 БҲМ

6

Бино ва иншоотларнинг ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш  >>

Жисмоний ва юридик шахслар учун хизмат. Ижара шартномасини рўйхатдан ўтказиш ва тегишли реестрдан кўчирма олиш имконини беради

Зарур

1 иш куни давомида

Бепул

7

Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш  >>

Маълумот жисмоний шахсларнинг сўровига биноан тақдим этилади

Зарур

1 иш куни давомида

Бепул

8

Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш  >>

Жисмоний ва юридик шахслар учун хизмат.

Аризани олгандан кейин Агентлик cервитутни рўйхатдан ўтказади ва реестрдан кўчирмани ариза берувчига юборади

Зарур

1 иш куни давомида

Бепул

9

Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (якка тартибдаги уй-жой қуриш объекти учун)  >>

Жисмоний ва юридик шахслар учун хизмат.

Ариза олингандан ва йиғим тўлангандан  кейин Агентлик объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси лойиҳасини тайёрлайди ва тасдиқлайди, уни қурилиш органи билан келишади ва келишилган лойиҳани ариза берувчига юборади

Зарур

5 иш куни давомида

0,27 БҲМ

10

Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (якка тартибда уй-жой қуриш объекти бўлмаган объект учун)  >>

Жисмоний ва юридик шахслар учун хизмат.

Ариза олингандан ва йиғим тўлангандан  кейин Агентлик жойига чиқиб объектни ўрганади,  объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси лойиҳасини тайёрлайди ва тасдиқлайди, уни қурилиш органи билан келишади ва келишилган лойиҳани ариза берувчига юборади

Зарур

10 иш куни давомида

0,27 БҲМ

ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлигининг интерактив хизматлари рўйхатига ҳавола орқали кириш мумкин.

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади