Тошкентда экология бўйича ҳисоб-китобни қаерга олиб бориш зарур

preview

 

Эътибор беринг
  Янги маълумотлар эълон қилинди. Манзиллар ва телефонлар рўйхатининг янги версиясини бу ерда қаранг.

 

Давлат экология қўмитасининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси атроф-муҳит ифлослантирилганлиги учун компенсация тўловлари ҳисоб-китобини шахсан бориб топшириш мумкин бўлган манзилларни ўзгартирди. Энди қабул қилиш шохобчалари ҳар бир туманда мавжуд. Buxgalter.uz илтимосига биноан Давлат экология қўмитасининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси бошлиғи в.б. Фарҳод ДЕҲҚОНОВ бу ҳақда батафсил гапириб берди:

- Ўтган йили Тошкент шаҳри бўйича барча ҳисоботларни биз Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг шаҳар бошқармасида қабул қилганмиз. Бу йил тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида пойтахтнинг ҳар бир туманида махсус марказлар ташкил этилди. Уларга ҳисоб-китобни тайёрлаш ва топшириш билан боғлиқ барча саволлар бўйича мурожаат қилиш мумкин.

Марказга боришдан аввал у ерга қўнғироқ қилиб, ташриф буюриш вақтини аниқлаштириб олинг. Шаҳар бўйича жами – 11 та локация:

 

Туман

Телефон рақами

Манзил

Бектемир

97 477-07-37;
99 010-48-10;
90 609-86-86

Юқори Чирчиқ к., 41-уй

Сергели

90 974-58-78;
99 010-48-21;
97 772-07-08;
99 871-12-44

Спутник-4, 50-уй

Яшнобод

94 604-79-39;
97 775-44-46

 Алимкент к., 1-тор кўча, 2-уй

Яккасарой

97 386-60-00;
90 900-50-95;
90 900-50-95

Қушбеги мавзеси (маҳалла қўмитаси ёнида, I сектор биносида)

Мирзо Улуғбек

94 620-78-78;
99 010-48-14;
97 414-42-32

Шўртепа к., 5-уй

Олмазор

97 401-81-00;
97 448-78-89

Сағбон к., (қурилиш коллежи биносида)

Учтепа

90 962-56-52;
99 010-48-13;
94 933-97-74

Лутфий к., 1А-уй

Юнусобод

90 117-00-19;
97 480-38-30

Осиё к., 40-уй

Миробод

94 414-42-04; 
94 621-84-38

Моштабиб к., («Мовароуннаҳр» МФЙ биносида)

Чилонзор

90 951-81-49;
97 430-43-41

Завқий к., 47-уй

Шайхонтоҳур

97 333-06-03;
97 421-09-09

Завқий к., 47-уй

 

Экология бўйича ҳисоб-китобларни яқин вақтда топшириш қандай амалга оширилиши ҳақида қўшимча маълумотлар ҳақида бу ерда ўқиш мумкин.

Саида ЖОНИЗОҚОВА