20 октябрь

preview
  • 2021 йил сентябрь ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 273-м.);
  • 2021 йилнинг III чораги учун товарларни реализация қилиш бўйича айланмаси бир ойда 1 млрд сўмдан ошмайдиган ҚҚС тўловчилар томонидан ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 273-м.) (СК 259-м. 2-қ.);
  • 2021 йилнинг III чораги учун фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ.

Бюджет ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботи солиқ даври якунлари бўйича (2021 йил учун - бир йилда 1 марта) тақдим этилади, бундан матлубот кооперативлари мустасно.

Ўтган солиқ даври якунлари бўйича жами даромад мавжуд бўлмаган тақдирда, солиқ ҳисоботини тақдим этиш талаб қилинмайди.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва тўлаш йилига бир марта, ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай амалга оширилади (СК 339-м 5-қ. 2-б.СК 340-м.СК 480-м.);

  • 2021 йил октябрь ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ.

Солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари ҳар чоракнинг учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади. (СК 448-м. 3-қ.);

  • 2021 йил сентябрь ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади (СК 355-м. 1-2-қ.);
  • 2021 йил сентябрь ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ.(СК 273-м., 1-2-қ.). Ҳисоб-китоб ортиб бормайдиган якун билан, айнан 2021 йил сентябрь ойи учун кўрсаткичлар асосида тўлдирилади (СК 259-м.)*;  
  • 2021 йилнинг III чораги учун хизматларни электрон шаклда кўрсатадиган чет эл юридик шахслари томонидан ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 280-281-м.);
  • 2021 йил сентябрь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 454-м. 3-4-қ.);
  • 2021 йил сентябрь ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади (СК 345-м. 5-6-қ.).

* ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ҳисоботни ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига солиқ тўлаш амалга оширилган ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай тақдим этади (СК 273-м. 4-қ.).  


Бухгалтер тақвими - “СБХ” газетаси ва “Норма” МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат “Норма” МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади