knigi.uz интернет-дўконининг илк совриндорини қутлаймиз! Навбатдагисини кутиб қоламиз

preview

Зарафшонлик Исомиддин Дўстов knigi.uz интернет-дўкони совринининг илк соҳибига айланди. У «Фойда солиғи» ва икки жилдли «Бухгалтерия ҳисобини мустақил ўрганиш учун қўлланма» китобларини харид қилишга буюртмани расмийлаштирган.

 

– Интернет-дўкон очилиши билан айниқса биз каби ҳудудлар аҳолисининг ишда қўл келадиган китобларни харид қилиши осонлашди. Совринлар қўйилгани ҳам кишига хуш ёқади, боз устига улар жуда фойдали, – деди Исомиддин Дўстов buxgalter.uz порталига берган интервьюсида. – Китоблар билан бирга «Norma» профессионал ривожланиш марказидаги семинарда бепул қатнашиш ҳуқуқига ҳам эга бўлдим.   

 

–Исомиддин Рўзиқулович, бу knigi.uz интернет-дўконидаги илк харидингизми?

 

– Йўқ, иккинчиси. Бунгача рус тилидаги бухгалтерия ҳисобини мустақил ўрганиш учун қўлланманинг биринчи жилдини сотиб олган эдим. Ўшандан буён анча пайтгача дўконга кирмагандим, бир кун қарасам, анча янги китоблар сотувга қўйилибди. Яна битта китобни харид қилишга қарор қилдим. Бу китоблар ишимда асқотади. Шаҳар молия бўлимида ишлайман, бухгалтерлар ва тадбиркорлар кўп саволлар билан мурожаат қилишади. Уларга барини батафсил тушунтириб ўтиришга вақтим бўлмаганда шу китобларни ўқишга бермоқчиман.

 

– Совринлар ўйналаётганини қаердан билдингиз?

 

– Ҳозир сиздан эшитиб турибман. Менга ютуқ чиққанидан жуда мамнун бўлдим.

 

– Қайси семинарда қатнашадиган бўлдингиз?

 

– Ҳозирча бир тўхтамга келганим йўқ. Вақтини ҳам танлашим керак. Ҳозир ишим жуда кўп. Иложини топган заҳоти албатта келаман.

 

– «Norma» нашриёти, knigi.uz китоб дўкони маъмуриятига тилакларингиз?

 

– Интернет-дўконда тўрт жилдли «Расчёты с персоналом» бор, бироқ фақат рус тилида. Унинг ўзбекчаси ҳам чиқарилса, нур устига аъло нур бўлар эди. Уни албатта сотиб олган бўлардим.

 

– Бизнинг дўконимизни танлаганингиз учун раҳмат, истакларингизни инобатга олишга ҳаракат қиламиз.

 

knigi.uz маъмуриятидан. Эслатиб ўтамиз, ютуқли ўйин давом этмоқда. Дастур ҳар бир харидорга берадиган ноёб тартиб рақами «лотерея чиптаси» саналади. Ҳар 15-нчи рақам бахтли рақам бўлиб чиқади. Соврин – «Norma» ПРМдаги исталган семинарда бепул қатнашиш ҳуқуқи. Буюртма ҳақини тўлаган мижозгина ютуқни қўлга киритиши мумкин. Тафсилотлар – knigi.uz Telegram-каналида. (https://t.me/knigidlyaraboti) ҳаволаси орқали ўтиб, шу сафга қўшилинг.

 

knigi.uz knigi.uz knigi.uz /en/publish/doc/text148328_knigi_uz_internet-dukonining_ilk_sovrindorini_qutlaymiz_navbatdagisini_kutib_qolamiz