СОРЖ қандай ҳисоблаб чиқарилади ва тўланади

preview

Солиқ органларининг маълумотномалари ва ҳужжатларида “СОРЖ” атамасини учратиш мумкин. Солиқ кодексида бу ҳақда ҳеч нарса айтилмаган. Buxgalter.uz илтимосига биноан бу сўзнинг аҳамияти ҳақида ДСҚ Бюджет даромадларини прогнозлаштириш бошқармаси катта инспектори Диана МЎМИНОВА сўзлаб берди:

- СОРЖ – бу солиқ эмас ва ҳатто тўлов эмас, балки - ДСҚнинг Моддий ёрдам, ижтимоий муҳофаза, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармасига ундириб олинган жарималар ва пенядан ажратмадир. У 12.01.1998 йилдаги 14-сон ВМҚнинг 5-банди асосида амалга оширилади ва икки турда бўлади:

  • СОРЖ-99 –солиқ текшируви натижасида СК ва МЖТК асосида солинган санкцияларнинг 40%и миқдорида;
  • СОРЖ-199 – солиқларни тўлаш муддатини ўтказиб юборганда ҳисобланган пенянинг 40%и миқдорида ажратма .

СОРЖни солиқ органларининг ахборот тизими ҳисоблаб чиқаради.

Солиқ тўловчи солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича қарз мавжуд/мавжуд эмаслигини солиқ тўловчининг шахсий кабинетида шахсий карточкада текшириши мумкин. Жисмоний шахс, агар унда жисмоний шахснинг шахсий ЭРИ (электрон рақамли имзоси) мавжуд бўлмаса, ҳисобга олинган жойдаги солиқ инспекциясига мурожаат қилиши мумкин.

Пеня бўйича қарзни сўндириш зарур.

Агар СОРЖ бўйича саволлар бўлса, солиқ органлари инспекторларига ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали мурожаат қилинг.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

Бошқа тушум ва тўловлар Бошқа тушум ва тўловлар Бошқа тушум ва тўловлар /en/publish/doc/text164153_sorj_qanday_hisoblab_chiqariladi_va_tulanadi