Мақсадли маблағлардан фойдаланганлик ҳақида ҳисоб-китоб қандай тўлдирилади

preview

ДСҚ my.soliq.uz да Мақсадли маблағлардан фойдаланганлик ҳақида ҳисоб-китоб шаклини жойлаштирди. 2021 йил 1 мартга қадар уни бюджет ташкилотларидан ташқари барча ташкилотлар 2020 йил якунлари бўйича тўлдиришлари ва рўйхатга олинган жой бўйича топширишлари керак .

Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА Ҳисоб-китобни тўлдириш қоидалари ҳақида батафсил  гапириб берди:

– Ҳисоб-китоб шакли ва уни тўлдириш қоидалари ДСҚнинг 24.02.2020 йилдаги 3221-сон қарори билан тасдиқланганлигига қарамай, my.soliq.uz да у фақат 2021 йилнинг дастлабки кунларида пайдо бўлди. Ва бу - ушбу ҳисоботни ҳам электрон шаклда топшириш мумкинлигини билдирадиган хушхабар.

Бланкани солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларида - “Электрон шакллар” бўлимида, “Бошқалар” ҳаволасида - 419-код “Мақсадли маблағлардан фойдаланиш ҳақида ҳисоб-китоб шакли” остида топиш мумкин. Шакл давлат ва рус тилларида мавжуд.

Шаклнинг ўзи уч қисмдан иборат: Олинган мақсадли маблағлардан фойдаланганлик тўғрисидаги ҳисоб-китоб, унга мақсадли маблағлар манбалари ва маблағлар қаерга сарфланганлиги ҳақида маълумот киритиш зарур бўлган иккита жадвалдан иборат.

Шакл - янги ва бундай ҳисоботни солиқ тўловчилар биринчи марта топшираётганликларига қарамай, тўлдиришда мураккабликлар бўлмаслиги керак, барчаси осон ва тушунарли.

Тўлдирилган ҳисоб-китоб мисолига бу ерда қаранг.

Эслатиб ўтаман, солиқ тўловчи томонидан мақсадли маблағларнинг манбаи бўлган шахс томонидан белгиланган ёки қонун ҳужжатларида белгиланган мақсадга кўра фойдаланиш учун олинган мол-мулк мақсадли маблағларга киради. Мақсадли маблағларни олувчи солиқ тўловчилар эса улардан фойдаланиш доирасида олинган (амалга оширилган) даромадлар (харажатлар)нинг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритишлари шарт. Мақсадли маблағлар олувчилар учун ҳисобот даври - йил.

Ҳисоб-китобни тўғри тўлдириш учун солиқ тўловчилар СКнинг 80-моддасида белгиланган қоидалар бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари керак.

Унутманг, Ҳисоб-китобни тақдим этмаслик МЖТКнинг 175-1-моддасига биноан мансабдор шахсларга БҲМнинг 5-10 баравари миқдорида жарима тарзида жавобгарликка сабаб бўлади.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

Молиявий ҳисобот Молиявий ҳисобот Молиявий ҳисобот /en/publish/doc/text166241_maqsadli_mablaglardan_foydalanganlik_haqida_hisob-kitob_qanday_tuldiriladi