Ишдан бўшатиш ҳақида олдиндан буйруқ чиқариш мумкинми

preview

Компания ходими МКнинг 99-моддаси бўйича «ўз хоҳишига кўра» ишдан бўшаш ҳақидаги аризани тақдим этди. Ходим ҳақиқатда ишдан кетишидан бир неча кун олдин буйруқ чиқариш мумкинми? Юрист бундай қилиш мумкин эмас, буйруқни меҳнат шартномаси бекор қилинадиган кунда расмийлаштириш лозим деяпти.

Вuxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни «Норма» компаниясининг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА тушунтириб берди:


– Қонун ҳужжатларида ходимнинг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида олдиндан буйруқ чиқарилиши тақиқланмаган. Айрим ҳолатларда бу кадрлар хизмати ходимининг ўзгача ёндашуви эмас, балки мажбурий чора ҳам ҳисобланади. Масалан, раҳбар сафарда бўлиши ва ходим ишдан бўшатилган кунда буйруқни имзолай олмаслиги мумкин. 

Масалан, ходим меҳнат шартномасини 20 январда бекор қилиш тўғрисидаги аризани 6 январь куни тақдим этди, 15 январда эса директор меҳнат таътилига кетади. Мазкур ҳолатда буйруқ 15 январга қадар чиқарилади.

Бироқ бунда огоҳлантириш муддати тугагунига қадар ходим берган аризани қайтариб олишга ҳақли бўлганлиги сабабли аризани қайтариш олиш хавфи юза келади . У аризани огоҳлантириш муддатининг сўнгги кунида, яъни меҳнат шартномаси бекор қилинадиган куни ҳам қайтариб олиши мумкин . Агар олдиндан буйруқ чиқариладиган бўлса, охир-оқибатда уни бекор қилишга тўғри келади. Келтирилган мисолда 6 январдан 20 январгача бўлган муддатда, 20 январь ҳам ҳисобга киритилади, яъни огоҳлантириш муддати давомида ходим аризасини қайтариб олиши мумкин.

Огоҳлантириш муддати тугагунига қадар ходимга аризасини қайтариб олиш ҳуқуқини ҳар қандай ҳолатда ҳам рад этиб бўлмайди. Жумладан, ҳатто меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилган ёки ишдан бўшаётган ходимнинг ўрнига бошқа шахс таклиф этилган бўлса ҳам рад этиш мумкин эмас . Шу боис ходим ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаётганда у билан тузилган меҳнат шартномаси ҳақиқатда бекор қилинадиган кунда бу ҳақда буйруқ чиқариш мақсадга мувофиқ бўлади.

Масалан, ходим 1 февралда ўз хоҳишига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризани тақдим этди. Унинг охирги иш куни – 15 февраль, шу куни буйруқ чиқариш мақсадга мувофиқдир.


Буйруқ олдиндан расмийлаштирилди. Меҳнат дафтарчасига маълумотлар қачон киритилади?

Буйруқни олдиндан расмийлаштиришга тўғри келса, меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ёзув меҳнат дафтарчасига ходим ишдан бўшайдиган куни киритилади. Ходимнинг бу охирги иш куни Ягона миллий меҳнат тизимида (ЯММТда) рўйхатдан ўтказилади. Акс ҳолда тизимда меҳнат шартномасини бекор қилишни қайтаришда мураккабликлар юзага келиши мумкин.

Меҳнат шартномаси бекор қилиниши тўғрисидаги ёзув меҳнат дафтарчасига олдиндан киритилган бўлса, нима қилиш керак?

1. Ходим аризасини қайтариб олмаганда

Ходим 15 февралда ишдан бўшаши ҳақидаги аризани 1 февраль куни тақдим этди. Кадрлар бўлими ходими 8-санада буйруқ чиқарган ва шу куни меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги ёзувни меҳнат дафтарчасига киритган бўлса, башарти ходим аризасини қайтариб олмаганда ҳам ушбу ёзувни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш лозим. Меҳнат шартномасини бекор қилиш санаси буйруққа мувофиқ кўрсатилади (буйруқ чиқариш санасини меҳнат шартномасини бекор қилиш санаси билан чалкаштириб юборманг!).

 

ИШ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР

 

Т/р

Сана

 Ишга қабул қилинганлиги, бошқа ишга ўтказилганлиги ва ишдан бўшатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар

Қандай асосга кўра ёзув киритилди (ҳужжат, унинг санаси ва рақами)

Йил

Кун

Ой

1

2

3

4

 

 

 

 

 «Velikan» масъулияти чекланган жамияти

 

5

2019

23

09

Юридик бўлим бошлиғи этиб ишга қабул қилинди

23.09.2019 йилдаги 32-к-сонли буйруқ

6

2020

08

09

Меҳнат шартномаси бекор қилинди

08.09.2020 йилдаги 12-к-сонли буйруқ

 

 

 

 

 

Кадрлар бўлими бошлиғи Каримов С.А.

имзо, муҳр

 

7

2020

08

09

6-сон ёзув ҳақиқий ҳисобланмайди

 08.09.2020 йилдаги 13-к-сонли буйруқ

8

2020

15

09

Меҳнат шартномаси бекор қилинди

08.09.2020 йилдаги 12-к-сонли буйруқ

 

 

 

 

 

Кадрлар бўлими бошлиғи Каримов С.А.

имзо, муҳр

 

 2. Ходим аризасини қайтариб олганда

Кадрлар хизмати ходими меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ёзувни киритди, бундан кейин эса ходим аризасини қайтариб олди. Корхона раҳбари ариза қайтариб олинганлигига асосланиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқни бекор қилиш ҳақида буйруқ чиқарди. Мазкур ҳолатда қуйидаги ёзув киритилади:

 

ИШ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР

 

Т/р

Сана

Ишга қабул қилинганлиги, бошқа ишга ўтказилганлиги ва ишдан бўшатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар

Қандай асосга кўра ёзув киритилди (ҳужжат, унинг санаси ва рақами)

Йил

Кун

Ой

1

2

3

4

 

 

 

 

 «Velikan» масъулияти чекланган жамияти

 

5

2019

23

09

Юридик бўлим бошлиғи этиб ишга қабул қилинди

23.09.2019 йилдаги 32-к-сонли буйруқ

6

2020

15

09

Меҳнат шартномаси бекор қилинди

08.09.2020 йилдаги 12-к-сонли буйруқ

 

 

 

 

 

Кадрлар бўлими бошлиғи Каримов С.А.

имзо, муҳр

 

7

2020

18

09

6-сон ёзув ҳақиқий ҳисобланмайди, аввалги ишига тикланди

18.09.2020 йилдаги 13-к-сонли буйруқ



Меҳнат шартномасини бекор қилиш Меҳнат шартномасини бекор қилиш Меҳнат шартномасини бекор қилиш /en/publish/doc/text166578_ishdan_bushatish_haqida_oldindan_buyruq_chiqarish_mumkinmi