НКМ чеклари берилмаган ҳолатларни энди смартфонга олиш мумкин

preview

Солиқ органлари қўмитага касса интизоми бузилишига қарши курашишда ёрдам бераётган харидорларни рағбатлантиришадими?

07.01.2021 йилдаги 1-сон ВМҚ чиқиши билан назорат-касса техникаси ва ҳисоб-китоб терминаллари қўлланилишини текшириш қоидалари янги норма билан тўлдирилди. Энди агар жисмоний шахс - харидор солиқ органларига НКМ ёки ҳисоб-китоб терминаллари қўлланилиши билан боғлиқ солиқ қонунчилигининг бузилиши ҳолатлари билан видеоёзувни жўнатса, бу ҳуқуқбузарга нисбатан чоралар кўрилиши учун етарли бўлади. Ва ушбу ҳолларда назорат харидини ўтказиш талаб этилмайди . Buxgalter.uz бу қандай ишлашини аниқлаштирди.

Бундай аризаларни бериш тартиб-таомили максимал даражада соддалаштирилди. Бунинг учун «Soliq» мобиль иловаси ўрнатилган смартфонга эга бўлиш етарли.

Харидор ўз видеосини мобиль илованинг “Солиқ ҳамкори” функционалидан фойдаланган ҳолда жўнатиши мумкин. Дастур савдо шохобчаси жойлашган жой тўғрисида максимал аниқ маълумотлар тўплаш имконини берадиган шаклни тўлдириш ва унга видеони илова қилишни таклиф қилади.

Видеони аксарият замонавий смартфонлар орқали олиш мумкин. У қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

  • видеофайлнинг намойиш этиш имконияти - 720х480 пикселдан кам бўлмаслиги;
  • видеоёзув давомийлиги - 30 секунддан кам бўлмаслиги ва 10 дақиқадан ошмаслиги;
  • видеоёзув маълумотларида сана ва вақт кўрсатилиши.

Видеоёзув солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ҳолати аниқланган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмай жўнатилиши керак.

Эътибор беринг!
ДСҚ ўзгартириш киритилган видеоёзувларни кўриб чиқмайди. Сиз фақат ёзувнинг ишга тааллуқли бўлмаган қисмини ажратиб олишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз!
Назорат-касса техникаси чеки ҳам терминални қўллаган ҳолда, ҳам уни қўлламаган ҳолда ҳисоб-китобларда берилиши керак. Бу ҳақда батафсил бу ерда ўқинг.

Онлайн-НКМни қўллаш қисмида солиққа оид қонунчиликни бузганлик учун рўй бериши мумкин бўлган жавобгарлик ҳақида биз бу ерда ёзганмиз.


Айтганча, битта қизиқ савол туғилади... Солиқ органлари қўмитага касса интизомини бузганларга қарши курашишда ёрдам берадиган харидорларни қандайдир тарзда рағбатлантирадими?

Шунга ўхшаш видеоёзувларни савдо шохобчаларида олиш - низога олиб келиши мумкин бўлган иш эканлиги тушунарли. Ким бу билан шунчаки керагидан ортиқ ватанпарварлик, асаблар ва бўш вақти мавжудлигидан шуғулланади?

ДСҚ матбуот хизматининг хабар беришича, Солиқ қўмитаси Солиқларни тўлашдан бўйин товлаётган шахсларни ва хуфёна фаолият олиб бориш ҳолатларини аниқлашда ёрдам берган шахсларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомни ишлаб чиқмоқда. Тасдиқланган ҳужжатлар орасида бундай НҲҲ ҳали мавжуд эмас. Балки унга бундай ҳолатларни аниқлашда ёрдам берганлик учун рағбатлантиришни ҳам киритган маъқулдир?


Олег ГАЕВОЙ,

Саида ЖОНИЗОҚОВА

Нақд ҳисоб-китоб Нақд ҳисоб-китоб Нақд ҳисоб-китоб /en/publish/doc/text167512_nkm_cheklari_berilmagan_holatlarni_endi_smartfonga_olish_mumkin