ЯММТда паспорт маълумотларини таҳрир қилиш имконияти пайдо бўлди

preview

Ягона миллий меҳнат тизимида энди меҳнат дафтарчаларида фамилияси, исми, отасининг исми ва туғилган санаси ўзгарганлиги тўғрисидаги ёзувни акс эттириш мумкин. Шунингдек - паспорт алмашганда ходимнинг паспорт маълумотларини янгилаш ҳам акс эттирилади. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:


1. Тузатишлар киритиш учун ходимнинг шахсий саҳифасига киринг, ўзгартиришларни киритинг ва “Маълумотларни янгилаш” тугмасига босинг.

2. Фамилияси, исми, отасининг исми ва туғилган санаси ўзгарганлиги тўғрисидаги ёзувни кўриш учун “CV/Объективка” бўлимига ўтинг.

Меҳнат дафтарчасидан кўчирмани, ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва туғилган санаси ўзгарганлиги тўғрисидаги ёзувни юклаб олишда ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар қўшимча маълумот сифатида меҳнат дафтарчасида акс эттирилади.

27 мартда тарқатилган хабарда қайд қилинишича, қўшимча маълумот олиш учун Қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилиш мумкин: (71)-200-70-30.

 

My.mehnat.uz My.mehnat.uz My.mehnat.uz /en/publish/doc/text168474_yammtda_pasport_malumotlarini_tahrir_qilish_imkoniyati_paydo_buldi