Касаба уюшмаси бадалини ушлаб қолиш мажбурийми

preview

Хўжалик ҳисобидаги ташкилотда бош бухгалтер бўлиб ишлайман. Ходимларнинг иш ҳақидан 1% ушлаб қоламиз ва Касаба уюшмалари Федерация Кенгашига ўтказамиз. Бу - мажбурий ушлаб қолишми ёки ихтиёрий? Ушлаб қолиш миқдорини ходим билан келишиш зарурми?

Саволга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:


- Касаба уюшмалари фаолиятини умуман Меҳнат кодекси ва “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонун тартибга солади. Аниқ касаба уюшмасига аъзо бўлиш ва аъзоликдан чиқиш тартиби ва шартлари тегишли касаба уюшмасининг устави билан тартибга солинади.

Ходимнинг касаба уюшмаси ташкилотида иштироки ва корхонанинг касаба уюшмаси ташкилотининг касаба уюшмалари Федерациясига кириши - ихтиёрий иш. Тўсқинлик қилиш ёки касаба уюшмасига аъзо бўлишга ёки аъзоликдан чиқишга мажбурлаш тақиқланади .

Меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида таълим олаётган, 15 ёшга тўлган шахслар ўз танловига кўра ва олдиндан рухсат олмай туриб, ихтиёрий равишда касаба уюшмаларини тузиш ҳуқуқига, шунингдек мавжуд ташкилотларга аъзо бўлиш ҳуқуқига эгадир . Бунинг учун касаба уюшмаси раҳбари номига ариза бериш зарур. Шунингдек, фуқаролар ўз танловига кўра исталган вақтда - ариза асосида касаба уюшмаси аъзолигидан чиқиш ҳуқуқига эгалар. Ёки унга умуман кирмасликка. Бу ҳолда ариза ёзиш шарт эмас.

Агар ходим касаба уюшмаси аъзоси бўлса (тегишли аризани ёзган бўлса), демак, у дастлабки ҳолатда унинг иш ҳақидан тасдиқланган аъзолик бадали ушлаб қолинишига розидир. Ва ўз навбатида, агар корхонанинг касаба уюшмаси ташкилоти - касаба уюшмалари Федерациясининг аъзоси бўлса, у бадалларнинг тасдиқланган фоизини (1%, 0,5% ёки бошқа) Федерация Кенгашининг ҳисоб рақамига ўтказиши шарт.

Эътибор беринг!

Ходимларнинг вакиллик органини (касаба уюшмаси ёки меҳнат жамоаси кенгаши) қандай ташкил этиш тўғрисида тавсияни бу ерда ўқинг.

Ижтимоий таъминот Ижтимоий таъминот Ижтимоий таъминот /en/publish/doc/text170693_kasaba_uyushmasi_badalini_ushlab_qolish_majburiymi