Полезное для бухгалтера в ноябре:
Онлайн-НКТ электрон чеки нимаси билан фойдали
Қоғозга чоп этилган ҳар бир онлайн-НКТ ва виртуал касса чеки ўзининг “электрон қиёфадош”ига эга. Электрон чекдан қоғоз чекдаги шифрланган QR-код ҳаволаси орқали фойдаланиш мумкин. Электрон чекда қандай маълумот мавжуд ва ундан қаерда фойдаланиш мумкин, бу ҳақда buxgalter.uz илтимосига кўра “Норма” эксперти Олег ГАЕВОЙ тушунтириб берди.
Электрон чекдан қуйидагилар учун фойдаланинг:
- Ходимингиз бухгалтерияга топширган чоп этилган чек ҳақиқийлигини текшириш;
- Чоп этилган қоғозда ранги ўчиб кетганлиги сабабли йўқотиб қўймаслик учун;
- Чоп этилган чек ҳисобга олиш учун рўйхатга олинганда маълумотни тез ва қулай киритиш.
Бу ҳақда батафсил “Ташкилот харажатларини тасдиқловчи онлайн-НКТ чеки билан қандай ишланади” тавсиясида ўқинг.
НҲҲга ўзгартиш киритилиши билан маҳсулот ва хизматлар сотувчилар ўз харидорларига нафақат қоғоз чеки, балки электрон шаклда ҳам чек тақдим этиши мумкинлиги кутилмоқда. Электрон чекка ҳаволани харидорнинг телефон рақами ёки электрон почтасига юбориш мумкин бўлади. Мазкур қарор интернет-дўконлар, етказиб бериш хизматлари ва бошқа шундай ташкилотларга қулайлик яратади. Қоғоз чекка тенглаштирилган электрон чек тўлақонли электрон ҳужжатга айланади.
Электрон чек билан ишлаганда унинг мазмунидаги айрим хусусиятларни ҳисобга олинг. Чоп этилган онлайн-НКМ ва виртуал касса (онлайн - НКТ) чекларига талаблар Президентнинг 06.09.2019 йилдаги ПФ-5813-сонли Фармони 5-б. ҳамда Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида низомнинг (бундан буён - Низом) 7-б. билан белгиланган. Электрон чекларга нисбатан қатъий ўрнатилган талаблар ҳозирча йўқ. Бироқ, улар ҳам фискал маълумотлар оператори томонидан қатъий стандартларга эга. Ҳар иккала вариантни солиштириб чиқамиз.
Реквизит |
Қоғозда чек |
Электрон чек |
Ҳужжат номи |
– |
+ |
Чекнинг тартиб рақами |
+ |
+ |
Онлайн-НКМнинг завод рақами ёки виртуал кассанинг серия рақами |
+ |
– |
Тадбиркорлик субъектининг номи |
+ |
– |
Савдо нуқтасининг номи |
– |
+ |
Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) |
+ |
+ |
Пулли ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган манзил (харидорга етказиб бериш хизмати кўрсатилганда – етказиб беришни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектининг юридик манзили) |
+ |
+ |
Товар/хизмат номи |
+ |
+ |
Товарнинг идентификация рақами (штрих-коди) GS1 |
+ |
+ |
Маркировка қилинадиган товарлар учун маркировка коди |
+ |
+ |
Маҳсулотнинг ягона миллий электрон каталоги бўйича идентификация кодлари (маҳсулотлар ва хизматлар) (МХИК) |
+ |
+ |
МХИК коди бўйича товарлар гуруҳи номи |
– |
+ |
Товар миқдори /хизматлар ҳажми |
+ |
+ |
Товар/хизмат нархи (қиймати) |
+ |
Фақат нархи |
Товар/хизматнинг ҚҚС ставкаси |
Фақат ҚҚС тўловчи учун |
– |
Товар/хизматнинг ҚҚС суммаси |
Фақат ҚҚС тўловчи учун |
Фақат ҚҚС тўловчи учун |
Тўлов шакли (нақд, пластик карта, аралаш шакл) |
+ |
+ |
Тўловнинг умумий суммаси |
+ |
+ |
Харид учун ҚҚСнинг умумий суммаси |
Фақат ҚҚС тўловчи учун |
Фақат ҚҚС тўловчи учун |
Тўлов санаси ва муддати |
+ |
+ |
Фискал модулнинг уникал рақами (USB-токени) |
+ |
+ |
Фискал белги |
+ |
+ |
Берилган касса чеки ҳақиқийлигини текшириш учун камида 30х30 мм ўлчамда QR-код |
+ |
+ |
Бошқа реквизитлар |
+ |
– |
Бизнинг электрон чекда кўзимиз тушадиган энг биринчи реквизит – бу ҳужжат номи. Хусусан, харид учун ҳисоб-китоб қилишда бериладиган чекларда «Savdo cheki/ Sotuv» кўрсатилади. Қоғоздаги чекларда мазкур реквизитлар сотувчининг хоҳишига кўра кўрсатилиши мумкин, кўп ҳолларда улар кўрсатилмайди.
Электрон чекларда онлайн-НКТнинг завод рақами ёки виртуал кассанинг серия рақами йўқ. Бу ҳужжатнинг ахборот хусусиятига таъсир кўрсатмайди, сабаби, фискал модул рақами кўрсатилади.
Солиқ органларида онлайн-НКТни ҳисобга қўйишда фискал модул ва аппарат рақами бир-бирига боғлаб қўйилади, улар улардан бирининг алмашишигача ва онлайн-НКТ ҳисобдан чиқарилишигача ажралмасдир.
Электрон чекда шунингдек тадбиркорлик субъекти номи йўқ, бироқ савдо нуқтаси номи кўрсатилади. Ҳужжатнинг ахборот хусусиятига бу ҳам таъсир кўрсатмайди, чунки чоп этилган чекда ҳам, электрон чекда ҳам савдо ташкилоти СТИРи ва олди-сотди ишларини амалга оширувчи манзил мавжуд.
Электрон чекларда МХИК коди билан бир қаторда МХИК бўйича товарлар гуруҳи номи кўрсатилади. Менинг назаримда, бу фойдали қўшимча, чунки, МХИК ҳатто мутахассис тушуниши учун ҳам tasnif.soliq.uz сайти ёрдамида ўзининг маъносини расшифровка қилишни талаб этади. Шу тариқа, электрон чек сотувчи маҳсулотга қўллаган МХИК маъносини англаш имконини беради.
Электрон чекда товарнинг нархи йўқ, фақат қиймати бор. Унда яна чегирма ва дисконт дастурларни акс эттиришнинг айрим хусусиятлари бор. Ҳар маҳсулот тагида бунинг учун махсус қатор бор - «Chegirma/Boshqa». Ҳамда чегирма миқдори маҳсулотга нисбатан пул кўринишида акс эттирилади. Мазкур маълумотларнинг чоп этилган чекларда акс эттирилишига оид талаблар йўқ, шунинг учун бундай маълумот у ерда турлича баён этилади.
Шунингдек, электрон чекда ҚҚС ставкаси тўғрисида маълумот топа олмайсиз, чунки, чоп этилган чекда ҳам маҳсулот бўйича ва умуман, чек буйича харид учун ҚҚС суммаси кўрсатилмайди. Мамлакатда амалда ягона ҚҚС ставкаси – 15% бўлганлиги ҚҚСсиз маҳсулотлар ҳам борлигини ҳисобга олган ҳолда, электрон чекнинг ахборот ва ўқилишига кўра мазкур хусусият ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.
Электрон чекда Низомнинг 7-бандига мувофиқ сотувчининг хоҳиши билан кўрсатиладиган маълумот йўқ.
Бошқа реквизитларнинг чекда акс этиши тўғрисида батафсил “Онлайн-НКМ ва виртуал касса чеки қандай маълумотларни акс эттириши керак” тавсиясида ўқинг. Қоғозда чиқарилган ва электрон чеклар учун мазкур меъёрлар ягона ҳисобланади.