E-aktiv сервиси жорий қилингунига қадар қандай саволлар юзага келмоқда

preview

2022 йил 1 январдан бошлаб ҚҚС тўловчилар ва УФ (УК)да давлат улуши 50% ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар ўз активлари билан боғлиқ хўжалик операцияларини «E-aktiv» тизимида акс эттирадилар . Buxgalter.uz ушбу тизим қандай ишлашини аниқлаштирди.

 

Бунда қуйидагилар билан боғлиқ барча операциялар ҳақида сўз юритилмоқда:

  • асосий воситалар, НМА ва ТМҚларни ҳисобга олиш (сотиб олиш, қуриш), ишга тушириш, қайта баҳолаш, тасарруф этиш;
  • УФни (УКни) шакллантириш ва камайтириш;
  • ТМЗлар йўқотишлар (сақлаш муддати тугаганлиги, жисмонан ва маънан эскирганлиги, камомад, йўқотиш, шикастланиш ва бошқалар) сабабли ҳисобдан чиқарилиши – бунда тегишли далиллар аниқлангандан кейин 3 иш кунидан кечиктирмасдан операциялар тизимда акс эттирилади.

«E-aktiv» тизими қуйидаги сервисларни ўз ичига олади:

  • «Менинг омборларим» – электрон омборни яратиш ва унда мавжуд товарларни ҳисобга олиш хизмати;
  • «Товарни киритиш» – ишлаб чиқариш корхоналари учун асосан омборларга келиб тушадиган товарлар ҳақидаги маълумотларни киритиш хизмати;
  • «Божхона» – товарни олиб киришда расмийлаштирилган БЮД маълумотларига асосан омборга келиб тушаётган товарлар рўйхатини автоматик тарзда шакллантириш хизмати;
  • «ЭҲФ» – товарлар рўйхатини ЭҲФ маълумотлари асосида автоматик тарзда шакллантириш хизмати;
  • «Асосий воситалар» – хўжалик юритувчи субъектнинг асосий воситаларини ҳисобга олиш хизмати.

Назарда тутилишича, «E-aktiv»:

  • ТМҚларни аниқ ҳисобга олиш имкониятини оширади: маҳсулотлар келиб тушиши ва уларнинг қолдиқлари онлайн режимда акс эттирилади;
  • ЭҲФ ва БЮД базасида товарлар бўйича маълумотларни киритишни автоматлаштиришга имкон беради;
  • ЭҲФни расмийлаштириш жараёнини соддалаштиради ва МХИКни кўрсатишда хатоликка йўл қўйилиши хавфини камайтиради;
  • Шартномаларни ягона порталда рўйхатдан ўтказиш ҳисобига уларни ҳисобга олишда қулайликлар яратади.
Эътибор беринг

Ҳозир «E-aktiv» сервиси 31 та корхонада синовдан ўтказилмоқда. Синовда турли ташкилотлар фаолиятининг ўзига хос хусусиятларига асосланган бирор-бир амалий жиҳатлари юзасидан ноаниқликлар юзага келиши эҳтимолдан холи эмас. Бу эса хатоларга йўл қўйилишига сабаб бўлиши мумкин.

Агар барча хоҳловчиларга тизим билан олдиндан танишиб чиқиш имконияти берилганда, ушбу тизим штат режимида ишга туширилгунига қадар тушунмовчиликлар бартараф этилган бўларди.

2022 йил 1 январдан бошлаб тизимдан фойдаланиш қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳамда кўпчилик корхоналар учун мажбурий ҳисобланади, уларга дастур билан олдиндан танишиб чиқишлари ва тажриба босқичида тизимда ишлашга ўрганиб олишлари учун имконият яратиб берилиши муҳимдир.

 

Ушбу тизимни ишлаб чиқувчиларга buxgalter.uz нинг ҳам саволлари бор:

  1. Сервис фақат солиқларни ҳисоблаш ва уларнинг тўғри тўланаётганлигини текшириш мақсадида ДСҚга зарур маълумотларни шакллантириш учун мўлжалланганми ёки бу 4-сон БҲМСга мувофиқ тўлақонли ҳисоб юритиш учун яратилганми, ушбу тизим 1С, 1Uz ва бошқа бухгалтерия дастурлари бўйича қандай юритилади? 
  2. Дастурда МҲХС талаблари ҳисобга олинганми?
  3. «E-aktiv» тизимида қуйидагилар қандай амалга оширилади:
  • маҳсулотларни тайёрлаш учун харажатлар нормаларини ҳисобга олиш ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган материалларни ҳисобдан чиқариш;
  • қайта ишлашга берилган хом ашёни ҳисобга олиш;
  • ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар, йўқотишлар ва бошқаларни ҳисобга олиш;
  • ТМЗларни ҳисобдан чиқаришнинг турли усулларини қўллаш имконияти;
  • тайёр маҳсулотлар бир ой мобайнида реализация қилинишини акс эттириш имконияти: режадаги таннархи бўйича ёки реализация қилиш нархи бўйича;
  • «E-aktiv» тизимини 1С, 1Uz  ва бошқа бухгалтерия дастурлари билан интеграциялашуви.

 

Манба

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /en/publish/doc/text173840_e-aktiv_servisi_joriy_qilinguniga_qadar_qanday_savollar_yuzaga_kelmoqda