Полезное для бухгалтера в ноябре:
2021 йилда туризм ривожига йўналтирилган 7 та НҲҲ
Ўзбекистонда Туризм ва спорт вазирлигининг ташкил этилиши, имтиёз муддатларининг узайтирилиши, янги преференциялар, лицензия талабларининг ўзгартирилиши - буларнинг барчаси 2021 йилда тармоқ ривожи учун амалга оширилди. Қулай бўлиши учун buxgalter.uz асосий ўзгартиришларни жадвалга йиғди.
№ т/р |
НҲҲ |
Ўзгартириш |
Муддат |
Шарҳ |
1 |
24.02.2021 йилдаги 100-сон ВМҚ “Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” |
Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш харажатларининг бир қисмини республика бюджетидан қайтариш тартиби тасдиқланди, унга асосан 2021 йил 1 мартдан 2022 йил 1 июнгача қуйидаги субсидиялар жорий қилинган:
Низом қуйидаги тартибни ҳам белгилади:
|
01.06.2022 йилга қадар |
|
2 |
09.02.2021 йилдаги ПФ-6165-сон Фармон “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” |
Қуйидаги имтиёз ва преференцияларнинг амал қилиш муддати узайтирилди:
а) юридик шахсларни ер солиғи ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилиш; б) юридик шахслар томонидан тўланадиган ижтимоий солиқни камайтирилган ставкада 1% миқдорида белгилаш.
Туроператорлар, турагентлар ва жойлаштириш воситаларига нисбатан ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун жарималар қўллаш тўхтатилди |
31.12.2021 йилга қадар |
|
3 |
06.04.2021 йилдаги ПФ-6199-сон Фармон “Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” |
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси негизида Туризм ва спорт вазирлиги ташкил этилди |
Муддатсиз |
|
4 |
10.07.2020 йилдаги 433-сон ВМҚ “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” |
Туризм фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳужжат иккита фаолият тури - туроператорлик ва турагентлик фаолиятини ва учта йўналишни - ички туризм, чиқиш ва кириш туризмини белгилади. Фаолият турларига лицензия талаблари ва шартлари белгиланган |
Муддатсиз |
|
5 |
25.08.2021 йилдаги ПҚ-5232-сон қарор “Умумий овқатланиш ва туризм соҳаларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” |
2023 йил 1 сентябрга қадар туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилди |
01.09.2023 йилга қадар |
|
6 |
14.09.2021 йилдаги ЎРҚ-714-сон Қонун “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” |
1) 2022 йил 1 январга қадар бўлган даврда солиқ органлари томонидан туризм, транспорт ва умумий овқатланиш соҳасида фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектлари учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва ер солиғи бўйича 2020 йил 31 декабрдаги ҳолатга кўра солиқ қарзини мажбурий равишда ундириш, шунингдек пеня ҳисоблаш чоралари кўрилмайди. |
01.01.2022 йилга қадар |
|
2) 2021 йил 31 декабргача бўлган давр учун туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш хизматлари) кўрсатувчи субъектлар:
|
31.12.2021 йилга қадар |
|||
7 |
30.10.2021 йилдаги ПҚ-5270-сон қарор “Туризм, маданий мерос ва музейшунослик соҳаларида малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” |
"Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети туризм соҳаси учун таянч олий таълим муассасасига айланди. Иқтидорли ёшлар учун хорижда таълим олиш учун грантлар назарда тутилган |
Муддатсиз |
Агар корхонангиз туризм соҳасида фаолият кўрсатса, сизга қуйидаги тавсиялар фойдали бўлиши мумкин:
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади