Полезное для бухгалтера в ноябре:
Товар-транспорт юкхати электрон шаклда расмийлаштирилади
ДСҚ 2022 йил 1 январдан бошлаб норуда фойдали қазилмаларни қазиб олувчи ва қайта ишловчи ташкилотлар ЭҲФ тизимида товар-транспорт юкхатларини электрон шаклда расмийлаштиришлари лозимлиги ҳақида билдиришнома йўллади.
Бунга барча солиқ тўловчилар эътибор беришлари лозим. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:
– “Янгилик товарларнинг яширин айланмасини назорат қилишни кучайтириш ва уни қисқартиришга қаратилган. Эътибор беринг, хат фақат норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи корхоналарга йўлланмаган.
02.08.2021 йилдаги 483-сон ВМҚнинг 11-бандига мувофиқ ДСҚга ЭҲФ тизимида товар-транспорт юкхатларини электрон тарзда расмийлаштириш имкониятини яратиш топширилган. Биринчи навбатда ушбу функционал норуда фойдали қазилмаларни қазиб олувчи ва қайта ишловчи корхоналарда жорий қилиниши керак, сўнгра янгилик барча бошқа ташкилотларга татбиқ этилади.
Солиқ тўловчиларга йўлланган хатда кўрсатилишича, ДСҚ ТТЮни электрон тарзда расмийлаштиришга ўтишни ЭҲФ тақдим этиш имкониятини чеклаш йўли билан рағбатлантиради.
Электрон ТТЮга ўтишни рағбатлантириш учун ДСҚ 2022 йил 1 январдан бошлаб норуда фойдали қазилмаларни қазиб олувчи ва қайта ишловчи корхоналар учун ЭҲФ тақдим этиш имкониятини чеклашни режалаштирмоқда.
Умуман электрон ТТЮ қоғоз шаклидаги ҳужжат сингари устунлар ва реквизитларни ўз ичига олади. ЭҲФ тизими ҳужжатга тақдим этадиган QR-коди кейинчалик уни ЭҲФ маълумотлар базасида излашни жадаллаштиради.
Шакллантирилган ТТЮлар ҳам юк жўнатувчининг, ҳам юк олувчининг электрон ҳужжат айланиши тизимида акс эттирилади. Уларни чоп этиш мумкин, гарчи ҳуқуқий нуқтаи назардан буни амалга ошириш мажбурий эмас.
ЎРҚ-611-II-сон Қонунга мувофиқ электрон ТТЮ - “қоғоз шаклида”ги ҳужжатга тенглаштирилади. Бинобарин, уни ТМБни транспорт воситалари иштирокида олиб ўтишда ТМБни юк жўнатувчида ҳисобдан чиқариш ва юкни олувчида кирим қилиш учун асос сифатида ТМБ ҳаракати ҳисоби учун қўллаш мумкин”.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади