Полезное для бухгалтера в ноябре:
Ижарага олувчиларда коммунал хизматларни қоплаш учун ЭҲФ билан боғлиқ муаммолар
Декабрь-январда айланмадан олинадиган солиқ тўловчилардан кўчмас мулкни ижарага олган ҚҚС тўловчилар муаммога дуч келишди. ҚҚС ҳисоб-китобига 4-иловада коммунал хизматларни қоплаш учун ҳисобварақ-фактуралар “ўтмаяпти”.
Бундай вазиятда ижарага олувчи қандай қилиб коммунал хизматлар учун ҳақ тўлаши ва ҚҚСни ҳисобга олиши мумкинлигини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди:
– “Ҳисобварақ-фактураларни тақдим этиш қоидаларида бу борада ҳеч нарса ўзгармаганлигига қарамай, кўп тадбиркорлар бундай муаммога айнан декабрь-январда дуч келишди.
Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 49-бандига мувофиқ, агар ижара шартномасига мувофиқ электр ва (ёки) иссиқлик энергияси, сув, газ, коммунал хизматлар, алоқа хизматларининг қиймати ижара ҳақи суммасига киритилмаган ҳолда ижарага олувчи томонидан фойдаланилган хизматлар миқдорида қопланиши лозим бўлса, ижарага берувчи томонидан ижарага олувчи номига тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактурада алоҳида қаторларда қуйидагилар акс эттирилади:
- ижара шартномасига мувофиқ ҚҚС суммаси ажратиб кўрсатилган ҳолда (агар ижарага берувчи ҚҚС тўловчиси бўлса) ижара ҳақи суммаси;
- ижарага олувчи томонидан истеъмол қилинган коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматлари учун ушбу хизматлар қийматига тўғри келувчи ҚҚС суммаси ажратилган ҳолда қопланиши лозим бўлган сумма.
Бундан ташқари, ДСҚ коммунал хизматларни қайта тақдим этишда қуйидаги МХИКларни танлаш зарурлигига эътиборни қаратди:
ҚҚС билан:
- 09901001001000000 – Сув таъминоти хизматлари;
- 09902001001000000 – Оқова хизматлари;
- 09904001001000000 – Чиқиндилар утилизацияси хизматлари;
- 09905001001000000 – Электр энергияси хизматлари;
- 09903001001000000 – Газ таъминоти хизматлари;
- 09906001001000000 – Иссиқлик энергияси хизматлари;
- 09907001001000000 – Шаҳар телефон алоқа хизматлари;
- 09908001001000000 – Уй-жойни сақлаш хизматлари учун тўлов;
- 09909001001000000 – Яшаш учун мўлжалланмаган жойларни сақлаш учун тўлов.
- ҚҚСсиз:
- 10713001001000000 – Оқова хизматлари учун тарифларга махсус устама;
- 10713002001000000 – Ичимлик сув таъминоти хизматлари учун тарифларга махсус устама.
ЭҲФ тизими бунинг учун махсус шаклни назарда тутади, у 2021 йил ноябрга қадар яхши ишлаган. Кейин эса нимадир содир бўлган, айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар билан шартномага эга ҚҚС тўловчиси бўлган ижарага олувчиларда ушбу ҳисобварақ-фактуралар Ҳисоб-китобга 4-иловада акс эттирилмай қўйди. Бунда солиқ тўловчилар ДСҚ call-маркази ходимларидан ёрдам ололмаётганларидан шикоят қилишмоқда.
Мен мижозларимдан бирида бундай муаммони ҳал қилишда иштирок этганман. Бунда “Yangi texnologiyalar” ИАМ мутахассислари ёрдам беришди. Мазкур муаммо техник ишларни олиб бориш вақтида рўй берган носозлик натижаси эканлиги маълум бўлди. Уни ҳал қилиш учун ҳар бир ҳолатни алоҳида кўриб чиқиш лозим.
Натижада бизга ёрдам беришди, энди ҳаммаси соз ишлаяпти.
Шунга ўхшаш муаммога дуч келганлар “Yangi texnologiyalar” ИАМ мутахассисларига мурожаат қилишлари зарур.
Техник камчиликларни тузатгандан сўнг, ҚҚС ҳисоб-китобини қайта топширишни унутманг. Бунда камерал текширувга тайёр туринг, сабаби Ҳисоб-китобни қайта топшириш оқибатида сизда бюджетга тўланган сумма камаяди”.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади