Ходим учун коммунал хизматларга ҳақ тўлаш

preview

Корхона ҳар ойда айрим ходимлари учун коммунал хизматларга ҳақ тўлайди. Мазкур операция бухгалтерия ҳисобида қандай тўғри акс эттирилади? Солиқ оқибатлари қандай бўлади?

Саволга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:

 

– “Агар иш берувчи кейинчалик ушбу суммани ходимнинг аризасига асосан унинг иш ҳақидан ушлаб қолган ҳолда коммунал хизматларга ҳақ тўласа, солиқ оқибатлари юзага келмайди.

Агарда коммунал хизматларга ҳақ тўлаш корхона маблағларидан амалга оширилса, солиқ солиш мақсадларида у ходимнинг моддий наф тарзидаги даромади деб эътироф этилади ва ЖШДС солинади. Моддий наф тарзидаги даромадларга ижтимоий солиқ ҳисобланмайди .

Бундан ташқари, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўловчилар учун корхонанинг бундай харажати чегирилмайдиган харажатларга киради ва Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-иловада - 0118-сатрнинг 3 ва 4-устунларида акс эттирилади.

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 5-иловада ва тегишинча, шу Ҳисоб-китобнинг 011-сатрида моддий наф тарзидаги даромад ва у бўйича ҳисобланган ЖШДС суммалари акс эттирилмайди, моддий ёрдам ва ходимларнинг иш ҳақига оид бўлмаган бошқа даромадлари каби. Уларни Ҳисоб-китобга 6-иловада ва ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобининг 012-сатрида акс эттиринг.

Бухгалтерия ўтказмалари:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

Агар коммунал хизматлар ходимнинг иш ҳақи ҳисобига тўланган бўлса:

1

Корхона томонидан ўз ходими учун коммунал хизматларга ҳақ тўланди

4790

5110

2

Ходимнинг иш ҳақидан коммунал хизматларга тўлов ушлаб қолинди

6710

4790

Агар коммунал хизматлар корхона ҳисобидан тўланган бўлса:

1

Корхона томонидан ўз ходими учун коммунал хизматларга ҳақ тўланди

6990 (4790)

5110

2

Ходимнинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланди (коммунал хизматларга ҳақ тўлаш) ва корхонанинг харажати акс эттирилди

9430

6730*

3

Ходим билан ҳисоб-китоблар счёти бўйича коммунал хизматларга ҳақ тўлаш бўйича ўзаро ҳисоб-китоб амалга оширилди

6730

6990 (4790)

4

Ходимнинг коммунал хизматларга ҳақ тўлаш тарзидаги даромади суммасига ЖШДС ҳисобланди (жами даромад бўйича ЖШДСнинг умумий суммасида)

6710

6410

*6710-счёти бўйича айланмаларни батафсил ҳисобга олиш учун масалан, 6730-субсчётни”Моддий наф тарзидаги даромадлар - коммунал химатларга ҳақ тўлаш”га қўшишни тавсия қиламиз.

 

 

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /en/publish/doc/text179009_hodim_uchun_kommunal_hizmatlarga_haq_tulash