Полезное для бухгалтера в ноябре:
Товар қарзи шартномаси бўйича акциз тўланадиган товар топширилганда
“А” корхонаси “Б” корхонасига товар қарзи шартномаси бўйича 1 ой муддатга дизель ёқилғисини топширди. Тўловсиз ЭҲФ расмийлаштирилди. “А” корхонаси дизель ёқилғисини ишлаб чиқармайди, “Б” корхонаси - уни олиб сотмайди, ўз мақсадларида ишлатади. Иккала корхона ҚҚС тўлайди.
Бу ҳолда қандай солиқ оқибатлари юзага келишини “Жавоб берамиз!” маълумот хизмати экспертлари тушунтиришди:
Акциз солиғи
– Дизель ёқилғиси - акциз тўланадиган товар. Уни товар қарзи шартномаси бўйича якуний истеъмолчига топширишга акциз солиғи солинади .
Дизель ёқилғисини якуний истеъмолчига реализация қилишда қатъий суммада акциз солиғи ставкалари белгиланган . Солиқ базаси - топширилган дизель ёқилғисининг натурада ифодаланган ҳажми .
ҚҚС
Товар қарзи шартномаси бўйича товарни топшириш - бу ҚҚС солинадиган реализация қилиш бўйича айлана .
Солиқ базаси - акциз солиғини ҳисобга олиб, унга ҚҚСни киритмаган ҳолда, топширишнинг шартнома қиймати .
Агар битимнинг нархи товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан паст ёки юқори бўлса, солиқ органлари солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли. Солиқ тўловчи бундай қарор юзасидан битимнинг нархи бозор нархларига мувофиқлигини ва солиқ тўлашдан бўйин товлашга қаратилмаганлигининг асосларини тақдим этиш йўли билан низолашишга ҳақли .
Фойда солиғи
Агар корхона дизель ёқилғисини таннархи ва билвосита солиқлар суммасига тенг қиймат бўйича қарзга топширса, фойда солиғи бўйича солиқ оқибатлари юзага келмайди.
Агар топшириш қиймати таннархи ва билвосита солиқлар суммасидан ошса, ошиш суммаси қарз берувчининг даромади деб эътироф этилади ва фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда жами даромад таркибига киритилади .
“Жавоб берамиз!” маълумот хизмати - бу “Норма” экспертлари ҳамда Молия вазирлиги ва ДСҚ мутахассисларидан солиқ солиш ва бухгалтерия ҳисоби бўйича жавоблар олиш учун ажойиб имконият.
Сиз ўз саволларингизни ушбу ҳавола бўйича беришингиз мумкин. Шарти - сиз “Норма” ахборот маҳсулотларидан (“Солиқ ва божхона хабарлари”, “Норма маслаҳатчи” газеталари, Buxgalter Pro, “Norma. Қонунчилик” АҚТ, “Norma. Амалий бухгалтерия” ва бошқалар) бирининг фойдаланувчиси (обуначиси) бўлишингиз керак.
Тавсияларда солиқларни ҳисоб-китоб қилиш ва тўлаш бўйича йўл-йўриқлар мавжуд: