Электрон ҳужжатларда МХИК қандай афзалликлар беради

preview

ДСҚ ишончномалар, товар-транспорт юкхати ва бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар) далолатномасини шакллантиришда қачон МХИКни кўрсатиш зарурлигини тушунтирди. Шунингдек - ўз ташаббуси билан электрон ишончнома ва ТТЮда МХИКни кўрсатган хўжалик юритувчи субъектнинг контрагентига бу қандай афзалликлар беришини ҳам тушунтирди.

Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:

 

Фақат норуда фойдали қазилмаларни реализация қилувчи корхоналар товар-транспорт ҳужжатларида МХИКни акс эттиришлари шарт. Қолган барча хўжалик юритувчи субъектлар учун бу иш ихтиёрий. Электрон ишончномалар ва ТТЮ билан бўлган ҳолатда эса - контрагентлар учун ҳам фойдали. Ахир корхона ушбу ҳужжатларда МХИКни кўрсатган тақдирда, унинг контрагентлари ЭҲФни автоматик тарзда шакллантиришлари мумкин. Бу ҳужжатлардаги хатоларни минималлаштириш имконини беради.

 

Агар электрон ишончномада контрагент МХИКни кўрсатган бўлса, ЭҲФ қандай автоматик тарзда шакллантирилади

Электрон ҳужжат айланиши операторининг сайтида:

  • “Олинганлар” бўлимига киринг;
  • “Ишончномалар” ҳаволасини очинг;
  • “Сизнинг имзолашингиз кутилмоқда” ҳаволасида керакли ҳужжатни танланг;
  • “Қабул қилиш ва ЭҲФни яратиш”га босинг.

 

Агар электрон ТТЮда МХИК кўрсатилган бўлса, ЭҲФ қандай автоматик тарзда шакллантирилади

Электрон ҳужжат айланиши операторининг сайтида ЭҲФни шакллантиришда ЭҲФ шаклида сизнинг контрагентингиз МХИКни кўрсатган ТТЮ ID-кодини кўрсатинг. ЭҲФ автоматик тарзда шакллантирилади.

Манбага қаранг.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

ЭРИ ЭРИ ЭРИ /en/publish/doc/text183097_elektron_hujjatlarda_mhik_qanday_afzalliklar_beradi