Полезное для бухгалтера в ноябре:
Воситачилик фоизлари кечикса, даромад қандай эътироф этилади
“Корхона автокредит шартномалари бўйича воситачилик хизматларини кўрсатади. Уч томонлама шартнома бўйича харидор бизга воситачилик фоизларини тўлаши керак. Бироқ ҳамма харидорлар ҳам уларни ўз вақтида тўлашмайди. Бу ҳолда нима даромад деб эътироф этилиши лозим – шартномада кўрсатилган воситачилик фоизларими ёки ҳақиқатда олинган фоизларми?”.
Саволга “Норма” эксперти Миржалол МИРФАЁЗОВ жавоб берди:
– Даромадлар ва харажатлар тўланган вақти ва пул келиб тушган санадан қатъи назар, қайси даврга тааллуқли бўлса, ўша ҳисобот даврида акс эттирилади .
Даромадлар ва харажатлар бухгалтерия ҳисобида эътироф этилади ва келган даврда тушиши ёки пайдо бўлишига қараб (пул маблағларини олиш ёки тўлаш асосида эмас) молиявий ҳисоботларда акс эттирилади .
Солиқ солиш мақсадларида даромадни эътироф этиш санаси бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ аниқланади .
Операциялар амалга оширилганлиги ҳолатини қайд этувчи бошланғич ҳисоб ҳужжатлари хўжалик операцияларининг бухгалтерия ҳисоби учун асос бўлади, кўриб чиқилаётган ҳолатда – воситачилик хизматлари кўрсатиш ҳолати .
Мижоз хизматларингиз учун тўловни амалга оширган ёки оширмаганлигидан қатъи назар, воситачилик хизматлари бўйича даромадни сиз улар кўрсатилган пайтда эътироф эътишингиз керак. Ушбу пайт бошланғич ҳисоб ҳужжатлари: ҳисобварақ-фактура, бажарилган ишлар далолатномаси, НКМ ва /ёки тўлов терминали чеклари ва ҳоказо билан тасдиқланади.
Яъни хизматлар кўрсатилганлиги ҳолатини тасдиқловчи ҳужжат расмийлаштирилган кунда сиз воситачилик ҳақи суммасида даромадни эътироф этасиз. Хизматларнинг тўланмаган қисми бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда дебиторлик қарзи сифатида акс эттирилади (4000-“Олинадиган счётлар” счётлар гуруҳи).
- Алоҳида ҳолларда реализация қилишдан кўрилган даромадни аниқлаш;
- Товарларнинг воситачилик шартномаси бўйича сотилиши қандай ҳисобга олинади;
- Воситачилик шартномаси бўйича товарлар сотилган пайтда чегирмалар қандай ҳисобга олинади;
- ҚҚС бўйича ҳисоботда воситачилик операцияларини акс эттириш;
- Стандарт ЭҲФ қандай расмийлаштирилади.