Яшаш харажатларини инвойс билан тасдиқлаш мумкинми

preview

“Чет элга хизмат сафарига юборилган ходим меҳмонхона харажатлари бўйича инвойс ва чексиз квитанция тақдим этди. Харажатларнинг асосланганлигини тасдиқлаш учун ушбу ҳужжатлар етарлими?”. 

Саволга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:

 

– Чет элга хизмат сафарларида яшаш харажатлари меъёрлари 2730-сон Низомга 1-илова билан тасдиқланган.

Яшаш (турар жойни ижарага олиш) харажатларининг якуний ҳисоб-китоби хизмат сафарига юборилган шахс томонидан ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар бўйича, бироқ белгиланган меъёрлардан ортиқча бўлмаган миқдорда амалга оширилади. Ушбу харажатлар тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши керак .

Низомнинг нормаларидан ҳужжатлар шунчаки меҳмонхона хизматлари қийматини эмас, балки ҳақиқатда амалга оширилган харажатларни тасдиқлаши кераклиги келиб чиқади. Инвойс (ҳисобварақ-фактура) хизмат кўрсатилганлигини тасдиқлайди, улар учун амалга оширилган тўловни эмас.

Хизматлар учун тўлов амалга оширилганлигини қуйидагилар билан тасдиқлаш мумкин:

  • тўлов терминали ёки НКМ чеклари;
  • тўлов ҳақиқатда амалга оширилганлиги тўғрисида ахборот (штамп, муҳр ва ҳоказо) мавжуд бўлган квитанциялар ва инвойслар .

Тегишинча, агар ходим томонидан тақдим этилган квитанцияларда ёки инвойсда тўлов ҳақида белги бўлса, сиз уларни тасдиқловчи ҳужжатлар сифатида ҳисобга қабул қилишингиз мумкин.

 

Агар тасдиқловчи ҳужжатлар – бўлмаса:

1) ходимга чет элда меҳмонхонада яшаганлик учун хизмат сафари харажатлари раҳбариятнинг ихтиёрига кўра тўланади;

2) солиқ солиш мақсадларида турар жойни ижарага олиш бўйича тўловлар тасдиқланган меъёрлар доирасида ходимнинг даромади ҳисобланмайди ва ЖШДС солинмайди .

 

 

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /en/publish/doc/text189714_yashash_harajatlarini_invoys_bilan_tasdiqlash_mumkinmi