Ойнинг 1-санасидан кейин бинони ижарага берганлик учун солиқлар ҳисоб-китоби

preview

Бухгалтерлар кўпинча ижарага берувчи жисмоний шахслар билан ой бошидан эмас, балки маълум бир кечроқ санадан тузилган ижара шартномаларини оладилар. Бироқ, улар ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 3-иловани тўлдиришда бино ижараси тўлиқ бўлмаган ой учун ижара ҳақини кўрсатиб, техник камчиликларга дуч келишлари мумкин.

Нима қилиш кераклигини «Infinity Profit Solution» аутсорсинг компанияси мутахассислари Алёна ТРОНОВА ва Анастасия ЗАБОЛОТИНА айтиб бердилар:

 

Амалиётчи мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналга обуна бўлинг.

 

– Мисол тариқасида қуйидаги вазиятни олайлик: ташкилот жисмоний шахс билан 2023 йил 21 августдан бошлаб нотурар жойнинг ижара шартномасини тузди. Нотурар жой – омбор, Тошкентда жойлашган. Ижарага олинадиган майдон –500 кв.м. Шартнома шартларига кўра, ойлик тўлов 20 млн сўмни ташкил қилади.

Мол-мулкни ижарага берадиган жисмоний шахс мулкий даромад олади , унга 12 % ставка бўйича солиқ солинади .

Ижарага олувчи (юридик шахс) солиқ агенти бўлади ва, тегишинча, тўланадиган суммадан бюджетга ажратмалар учун ЖШДС ушлаб қолиши лозим. 

 

Қаерда муаммо юзага келади

2023 йил август ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тўлдиришда бир ой учун ижара ҳақининг энг кам миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланган ЖШДС суммаси 3-«Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам миқдори
маълумотнома-ҳисоб-китоби» иловасида акс эттирилади.

  • Жисмоний шахснинг омбор ижараси учун август ойидаги даромади – 7 096 774,19 сўм (20 млн сўм : 31 календарь кун х 11 фойдаланиш куни).
  • Ушбу даромаддан ЖШДС суммаси 851 612,90 сўмни (7 096 774,19 х 12 %) ташкил қилади.
  • 30.12.2022 йилдаги ЎРҚ-813-сон Қонунга мувофиқ Тошкентда нотурар жойлар бўйича жисмоний шахслар учун бир ойда энг кам ижара тўлови миқдори – 1 кв.м учун 35 000 сўм. Тегишинча, август ойининг бир календарь куни учун энг кам ставка – 1 кв.м учун 1 129,03 сўм.

Биз қонун ҳужжатларида белгиланган ижара ҳақининг энг кам ставкасини Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 020-сатрида акс эттиришимиз керак. Уни тўлиқ бўлмаган ой бўйича ҳисоб-китобда кўрсатиш мантиқан тўғри бўлади (1 129,03 х 11 ижара куни августда = 12 419,33 сўм). Бироқ, агар ижара кунлари бўйича ҳисоблаб чиқарилган энг кам ставкани 020-сатрга ёзадиган бўлсак, тизим автоматик равишда 030-сатрда «Хатолик» хабарини беради ва 7-устунда (Тошкент ш.) энг кам ставка миқдорини – 35 000 сўмни кўрсатади. Скринга қаранг.

Тизимнинг талабларига мувофиқ шаклни тўлдириш натижасида ортиқча ҳисобланган солиқ суммаси пайдо бўлади (1 248 387,10 сўм), бу автоматик равишда 071-сатрда акс этади ва бюджетга тўловлар бўйича мажбуриятни оширади. Скринларга қаранг.

 

Хулоса қиламиз

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби шаклида ҳозирча мол-мулкни ижарага берадиган жисмоний шахснинг даромадини ижара кунлари бўйича акс эттиришнинг имкони йўқ. Шу боисдан бухгалтерларга ижара шартномаларини тузиш чоғида ушбу жиҳатга эътибор қаратишларини тавсия қиламиз.

Солиқ тўловчиларга ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 3-иловани тўғри қилиб – ижара кунлари бўйича тўлдириш техник имконияти берилгунига қадар фақат тўғри йўл сифатида кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб тўлиқ ҳисобот ойи учун ижара кўрсаткичларини акс эттирган ҳолда қабул қилиш-топшириш далолатномасини расмийлаштириш қолмоқда.

 

Регулятор эътиборига

Амалиётда солиқ тўловчиларни ҳисоботни бузиб кўрсатишга: ёки ижара квадратини камайтиришга, ёки тўлиқ бўлмаган ой учун ижарани кўрсатиб ўтирмасликка ундайдиган бундай муаммолар мавжудлигига эътибор қаратишни сўраймиз.

Яқин кунларда солиқ тўловчиларга ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби шаклида жисмоний шахснинг даромадини ижара кунларидан келиб чиққан ҳолда акс эттиришнинг техник имконияти берилишига ишонамиз.

 

 

 

 

ДСҚ электрон сервислари ДСҚ электрон сервислари ДСҚ электрон сервислари /en/publish/doc/text193148_oyning_1-sanasidan_keyin_binoni_ijaraga_berganlik_uchun_soliqlar_hisob-kitobi