Харидорга товар намуналарини беришда солиқ оқибатлари юзага келадими

preview

“Ташкилотимиз турли ишлаб чиқаришлар учун Ўзбекистонга хом ашё олиб киради. Мижозларга синаш учун товаримиз намуналарини берамиз ва уларни далолатнома бўйича ҳисобдан чиқарамиз. 

1. Потенциал харидорга синаш учун товар намуналарини бериш реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланадими?

2. Намуналарни олувчига тўловсиз ЭҲФ юбориш керакми?

3. Солиқ ҳисобида ҳисобдан чиқаришни қандай акс эттириш керак (ҚҚС, фойда солиғи)?

4. Намуналарни ҳисобдан чиқариш қандай бухгалтерия ўтказмалари билан расмийлаштирилади?”

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди.

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

1. Намуналарни синаш учун текинга бериш, агар у иқтисодий жиҳатдан ўзини оқласа, реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланмайди . Сизнинг вазиятингизда бундай бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди, деб ҳисоблайман, сабаби даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқарилган .

Албатта, бундай бериш оқилона чегараларда амалга оширилиши керак.

Тавсия қиламиз

Товар намуналарини бериш нормаларини ишлаб чиқинг ва тасдиқланг ва (ёки) шартномаларда товарнинг қанча миқдори синаш учун берилишини кўрсатинг – бу иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлашининг яхши асосномаси бўлади.

 

2. ЭҲФ расмийлаштириш керак эмас. Ҳисобварақ-фактура товарларни реализация қилишда расмийлаштирилади . Мазкур ҳолатда реализация мавжуд эмаслиги боис, намуналарни қабул қилиш-топшириш далолатномаси етарлидир.

3. Намуналарни бериш – бу корхонанинг сотиш харажатлари. Тегишинча, ушбу операция ҚҚС ҳисоб-китобида акс эттирилмайди.

Фойда солиғи ҳисоб-китобида ҳисобдан чиқарилган товарга харажатлар ҳужжатлар билан расмийлаштирилган ва ўзини оқлаган харажатлар, яъни чегириб ташланадиган харажатлар сифатида акс эттирилади . Фойда солиғи ҳисоб-китобида уларни 2-иловада – “Бошқа харажатлар” гуруҳида (0135-сатр) алоҳида “Синаш учун сарфланган товарлар” сатри билан акс эттириш мумкин. Ёки – 0109-“Маркетинг ва реклама харажатлари” сатрида акс эттириш мумкин.

4. Бухгалтерия ҳисобида қуйидаги бухгалтерия ўтказмасини тавсия қиламиз:

  • дебет 9410 “Сотиш харажатлари”;
  • кредит 2910 “Омбордаги товарлар”.
Эътибор беринг
Солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсатида намуналарни синаш учун бериш бўйича ҳужжатлар шакли ва расмийлаштириш тартибини акс эттиринг. Шунингдек, ушбу ҳужжатда операцияни ҳисобга олиш қандай бухгалтерия ҳисоби счётларида юритилишини кўрсатинг.

 

 

 

 

ТМЗ ТМЗ ТМЗ /en/publish/doc/text194439_haridorga_tovar_namunalarini_berishda_soliq_oqibatlari_yuzaga_keladimi