Полезное для бухгалтера в ноябре:
Норезидентга товар сотишда нима расмийлаштирилади: онлайн-НКТ чекими ёки ҳисобварақ-фактура
«Мижоз – норезидент, жисмоний шахс товар учун банк кассаси орқали тўловни амалга оширмоқчи. ЭҲФ тақдим этиш учун ЖШШИР олинган.
Товарларни норезидент бўлган жисмоний шахсларга реализация қилиш мумкинми? Суммалар бўйича бирор бир чекловлар мавжудми? Бундай сотишни қандай тўғри расмийлаштириш лозим?»
Buxgalter.uz солиқ маслаҳатчиси Рустам СОБИРОВдан тушунтиришни илтимос қилди:
– Чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун кимга сотишнинг фарқи йўқ: резидентга ёки норезидентга.
Айрим товарларга нисбатан давлат даражасида ёки сотувчилар томонидан чекловлар ўрнатилиши мумкин. Улар айтиб ўтилган товарларни реализация қилишни тартибга солувчи ҳужжатларда белгиланган. Одатда, бундай товарларнинг сотувчилари ва харидорлари ушбу чекловлар ҳақида билишади.
Чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари аҳоли билан ҳисоб-китобларда 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сон ВМҚда белгиланган қоидаларга асосан назорат-касса техникасини қўллашлари керак. Мижоз нақд пулда ёки банк картаси орқали ҳисоб-китоб қилишидан қатъи назар, унга назорат-касса чеки берилиши керак.
Савдо шохобчасида ҳатто бир марта чакана савдо амалга оширилган тақдирда ҳам банк карталарига хизмат кўрсатиш учун терминал ва мижозларга фискал белгили чеклар бериш учун онлайн назорат-касса техникаси мавжуд бўлиши керак.
Агар харидор – тадбиркорлик субъекти бўлса, бу бошқа масала. Бу ҳолда тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги битимлар тузилган шартнома асосида ва ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилган ҳолда амалга оширилиши керак. Бунда харидор томонидан товар учун тўлов сотувчининг банк ҳисобрақамига пул маблағларини ўтказиш билан амалга оширилади.
❖
Харидор ЭҲФни кўриб чиқиши учун белгиланган 10 кунлик муддат қайси санадан ҳисобланиши ҳақидаги саволга Солиқ қўмитасининг катта инспектори жавобини ўқинг.
Харидор – тадбиркорлик субъекти товарни корпоратив карта орқали тўловни амалга оширган ҳолда сотиб оладиган вариант ҳам истисно эмас. Бу ҳолда товар сотувчиси томонидан берилган онлайн-НКМ чеки харидор учун товар сотиб олинганлиги фактини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади ва ҳисобварақ-фактуранинг ўрнини босади.
Норезидент бўлган мижоз томонидан товарлар, хизматлар хариди учун тўловнинг банк кассаси орқали сотувчининг ҳисобварақамига ўтказилиши ҳам Ўзбекистонинг қонун ҳужжатларига зид эмас. Бу ҳолда товарлар, хизматлар сотувчиси реализация қилиш факти бўйича норезидент бўлган жисмоний шахс номига Ўзбекистон Республикасида унинг номига очилган ЖШШИР рақамини кўрсатган ҳолда электрон ҳисобварақ-фактура тақдим этиши керак.
Чек ва ҳисобварақ-фактура улар асосида сотувлар суммаси сотувчининг солиқ солиш тизимига қараб автоматик тарзда айланмадан олинадиган солиқ ёки ҚҚС бўйича ҳисоб-китобларда акс эттириладиган ҳужжатлар ҳисобланади. Айни бир битимга иккита мазкур ҳужжат расмийлаштирилмаслигини кузатиш лозим, акс ҳолда тушум икки марта кўрсатилади. Ўз навбатида бу хатоларни тузатиш заруриятига сабаб бўлади.
❖
Жисмоний шахс бўлган контрагентнинг ЭРИси бўлмаса, ЭҲФдаги хатони қандай тузатиш керак – бу ҳақда алоҳида мақолада ўқинг.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади