Харидор ЭҲФни кўриб чиқиши учун белгиланган 10 кунлик муддат қайси санадан ҳисобланади

preview

Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомда харидорга тақдим этилган ҳисобварақ-фактурани кўриб чиқиш муддатини қайси кундан: ЭҲФ санасидан ёки у тақдим этилган санадан бошлаб ҳисоблаш юзасидан аниқлик йўқ.

Buxgalter.uz Солиқ қўмитасининг ҚҚС бошқармаси бўлими катта инспектори Гулноза ҚАРШИЕВАдан вазиятни аниқлаштириб беришни илтимос қилди:

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомда қуйидагилар белгиланган :

  • етказиб берувчи томонидан тақдим этилган ЭҲФ 10 календарь кун, рақамли маркировкаланиши талаб қилинадиган маҳсулотлар бўйича эса – 1 календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши керак;
  • сотиб олувчи томонидан ушбу муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган ЭҲФ тасдиқланган ҳисобланади.

Низомда кўрсатилган муддатларни ЭҲФ тақдим этилган кундан бошлаб ҳисоблаш лозим. Агар муддатнинг охирги куни дам олиш куни ёки ишланмайдиган кунга тўғри келса, кейинги иш куни муддатнинг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади.

Мисолни кўриб чиқамиз: 31 июлдаги ЭҲФ 7 август куни тақдим этилди. Бугун, 14 августда у рад этилди.

Бу ҳолда ҳаммаси тўғри, сабаби кўриб чиқиш учун белгиланган 10 кун тақдим этиш санасидан, яъни 7 августдан бошлаб ҳисобланади. Бундай ЭҲФни, бундан рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарлар учун ЭҲФ мустасно, кўриб чиқиш муддати 17 августда тамом бўлади.

17 августдан бошлаб ЭҲФ, агар у тасдиқланмаган ёки рад этилмаган бўлса, тасдиқланган ҳисобланади, яъни автоматик тарзда солиқ ҳисоб-китобларига қабул қилинади.

 

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

 



ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /uz/publish/doc/text192519_haridor_ehfni_kurib_chiqishi_uchun_belgilangan_10_kunlik_muddat_qaysi_sanadan_hisoblanadi