2024 йилда сув солиғида нималар ўзгарди

preview

Солиқ ставкалари ва тўлов хабарномаларини топшириш тартиби – сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ушбу элементларига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Norma мутахассислари томонидан махсус buxgalter.uz учун тайёрланган шарҳда ўқинг. 

 

Сайтдаги янги мақолаларни биринчилардан бўлиб ўқиш учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

2023 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун амалда бўлган солиқ ставкалари 12 – 30% га индексация қилинган.

Тўлов хабарномаларини топшириш тартиби белгиланди. Аввалроқ солиқ органлари солиқ тўлаш бўйича тўлов хабарномаларини қуйидагилар учун қандай усулда топшириши белгиланмаган эди:

– деҳқон хўжаликлари учун;
– тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар учун .

Эндиликда тўлов хабарномалари имзо остида топширилиши ёки:

– солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон шаклда (агар мавжуд бўлса);
– солиқ тўловчи номига расмийлаштирилган мобил телефон рақамига СМС-хабар шаклида юборилиши;
– солиқ органларининг махсус мобил иловасида;
– олинганлигини ва санани тасдиқлайдиган бошқа йўл билан олиниши белгиланди.

 

 

 

 

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ /en/publish/doc/text195598_2024_yilda_suv_soligida_nimalar_uzgardi