Полезное для бухгалтера в ноябре:
Турли солиқлар учун алоҳида-алоҳида ҳисоб усулларини қўллаш мумкинми
«Корхона турли солиқлар учун алоҳида-алоҳида ҳисоб усулларидан фойдаланиши мумкинми? Масалан, фойда солиғини ҳисоблаш учун тўғридан-тўғри усулдан, ҚҚСни ҳисоблаш учун эса мутаносиб усулдан фойдалана оладими?»
Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бўлими бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб беради:
– Фойда солиғи ва ҚҚС Солиқ кодексининг турли бўлимлари (Солиқ кодексининг Х ва XII бўлимлари) билан тартибга солинади.
Солиқ тўловчи фойдани ва зарарни ҳисобга олишнинг умумий тартибидан фарқ қиладиган тартиби назарда тутилган операциялар бўйича даромадларнинг (харажатларнинг) алоҳида-алоҳида ҳисобини юритади . Алоҳида-алоҳида ҳисоб усуллари ва қоидалари Солиқ кодексининг 80-моддасида белгилаб қўйилган.
Агар ҚҚС солинадиган ва солиқ солишдан озод этилган айланмалар бўлса, ҳисобга ўтказилиши лозим бўлган ҚҚС суммаси солиқ тўловчининг танловига кўра алоҳида-алоҳида усулда ва (ёки) мутаносиб усулда аниқланади . Усулни танлаш фойда солиғи ҳисоб-китобида алоҳида-алоҳида ҳисобда даромадлар ва харажатларнинг қайси усули қўлланилишига боғлиқ эмас.
Фойда солиғи ва ҚҚС бўйича харажатларни ҳисобга олишнинг барча усуллари солиқ ҳисоби сиёсатида акс эттирилиши керак .
Ҳисоб сиёсати календарь йил давомида ўзгармайди, солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар бундан мустасно .
Шундай қилиб, Солиқ кодексининг талабларига риоя қилинган тақдирда солиқ тўловчи турли солиқлар бўйича алоҳида-алоҳида ҳисобнинг турли усулларидан фойдаланишга ҳақли.
- Агар солиқ солинадиган ва ундан озод этилган айланмалар мавжуд бўлса, ҚҚС қандай ҳисобга олинади;
- Фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қандай қўллаш ҳамда солиқ ҳисоботида акс эттириш керак;
- Фойда солиғи ҳисоб-китобида харажатларни гуруҳлар бўйича қандай акс эттириш керак.