Бухгалтер чет элдан туриб Ўзбекистондаги сайтларга қандай кириши мумкин

preview

Таътил ва дам олиш ҳуқуқини ҳимоя қилувчи меҳнат қонунчилиги нормаларига қарамай, бухгалтерлар Ўзбекистонда бўлмаган кунларда ҳам хизмат вазифаларини бажаришга тайёр туришлари жуда тез-тез керак бўлади. Баъзида бош бухгалтер ўрнига ишлайдиган одам бўлмайди. Баъзида эса унинг ўзи ишига бегона одамларни яқинлаштиришдан чўчийди. Лекин иш учун зарур бўлган барча сайтларга чет элдан кириб бўлмайди.

Вuxgalter.uz илтимосига кўра, ҳудудий чекловларни айланиб ўтишнинг ишлайдиган усули ҳақида TA-VAT бухгалтерия аутсорси асосчиси, МҲХС ва бошқарув ҳисоби бўйича тренер Александра ТОЛМАЧЕВА гапириб берди:

 

Мутахассиснинг муҳим тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

- Ҳар бир бухгалтер ўз таътилини шундай режалаштирадики, дам олиш кунларига иложи борича камроқ мажбурий ишлар тўғри келсин. Бунда, айтганча, «2024 йил август ойи учун бош бухгалтер режаси» ёрдам беради. Муқаррар вазиятларда, маълум мажбуриятларни бажаришда, хусусан - зарур маълумотларни йиғиш, ҳужжатларни тайёрлаш ва ҳоказоларда сизга ёрдам берадиган ҳамкасбларингиз кўмагига таянинг.

Агар сиз чет элга кетмоқчи бўлсангиз, баъзи сайтлардаги шахсий кабинетларга киришда муаммоларингиз бўлиши мумкинлигини ёдда тутинг.

Чет элда сиз қуйидагиларда бемалол ишлай оласиз:

  • didox.uz ва бошқа кўплаб электрон ҳужжат айланмаси операторларининг сайтларида. Демак, сиз зарур ҳисобварақ-фактура ёки бошқа ҳужжатни электрон шаклда муаммосиз тақдим этишингиз ёки имзолашингиз мумкин.
  • hisobot.stat.uz. Бу ресурс таътил кунларида статистик ҳисобот топшириш керак бўлганда жуда муҳим ҳисобланади.

Бу ресурсларда ишлаш учун энг муҳими ЭРИ ва унинг пароли, шунингдек зарур маълумотлар манбалари ўзингизда бўлиши керак. Табиийки, ЭРИ калити сертификатини бегона қурилмаларга ёзманг ва паролни эҳтиёт қилинг. Иш тугагач, шахсий кабинетдан "Чиқиш" тугмасини босишни унутманг.

Бироқ, баъзи ҳолларда ЭРИ ва пароль етарли бўлмаслиги мумкин. Баъзи давлат органларининг сайтлари Ўзбекистон ташқарисида шунчаки очилмайди. Бу - фақат Ўзбекистоннинг эмас, балки кўплаб хорижий мамлакатларнинг, жумладан Россиянинг ҳам хусусияти.

Хавфсизлик сиёсати ва сезгир маълумотларга киришни назорат қилиш туфайли давлат органлари чет эл IP-манзилларидан фойдаланувчилар учун ўз сайтларига киришни чеклайди. Демак, чет эл IP-манзилидан сайтга кириб бўлмайди.

Бундай ресурсларга қуйидаги талаб юқори бўлган сайтлар киради:

 

Тақиқни четлаб ўтишнинг синалган усули бор:

1. Ўз иш компьютерингизга масофавий кириш дастурини (Any Desk, TeamViewer ва ҳ.к.) ўрнатинг.

2. Агар сиз офисдаги компьютерда ишласангиз, ҳамкасбларингиздан бирортаси билан олдиндан келишиб олингки, у сизга иш компьютерингиз билан алоқа ўрнатишга ёрдам берсин (вақтида компьютерни ёқсин ва дастур яратадиган масофавий кириш паролини сизга етказсин). Шунингдек - сиз ишлаётган вақтда сизнинг компьютерингизга ҳеч ким яқинлашмаслигини кузатиб турсин. Тушунарлики, бу сиз тўлиқ ишонадиган масъулиятли одам бўлиши керак.

Эҳтимол, USB-токендаги ЭРИ билан ишлашга тўғри келади. Агар давлат органлари ресурсларига кириш учун иккинчи ЭРИ олиш ва уни флешкага ёзиб олиш мумкин бўлса, банклар билан бу вариант ўтмайди. Шунинг учун ЭРИли флешкани ҳамкасбингизга ишониб топширишга тўғри келади. У керакли пайтда уни USB-портга улаши керак бўлади.

Агар сиз ЭРИли USB-токенни ўз ходимингизга топширсангиз, буни ҳужжат билан расмийлаштиринг, токи раҳбарият ЭРИли USB-токеннинг топширилгани ҳақида билсин.

 

Яна иккита муҳим маслаҳат:

1. Ишни тугатгач, давлат органи сайтидаги шахсий кабинетдан чиқишни унутманг.

2. Ҳеч қаерга кетмасдан олдин масофавий кириш дастури билан барча ҳаракатларни олдиндан машқ қилиб кўринг. Токи ёнингизда ёрдам берадиган, кўрсатадиган ва маслаҳат берадиган IT-мутахассис бўлсин. Ўзингиз тушунасиз, Багам оролларидаги меҳмонхонада тунги соат учда нотаниш дастурий таъминотни ўзлаштириш - энг яхши ҳикоя эмас!

 

Сизга ёқимли дам олиш тилайман!

 

 

Бош бухгалтер учун эслатма Бош бухгалтер учун эслатма Бош бухгалтер учун эслатма /en/publish/doc/text201818_buhgalter_chet_eldan_turib_uzbekistondagi_saytlarga_qanday_kirishi_mumkin