Доимий муассаса бош компанияга эркин пул маблағларини қандай ўтказади

preview

«Ўзбекистон норезиденти бўлган хорижий компания Ўзбекистонда доимий муассаса рўйхатдан ўтказди. Унинг буюртмачиси ишлар (хизматлар) учун чет эл валютасида тўғридан-тўғри доимий муассасанинг ҳисобрақамларига тўлайди. Доимий муассаса даврий равишда фойдани бош компания ҳисобрақамига ўтказишни режалаштирмоқда. Бунинг учун нима қилиш керак?»

Вuxgalter.uz илтимосига кўра саволга Солиқ қўмитаси Солиқ солиш методологияси департаменти Халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Рано АЛИШАЕВА жавоб берди:

Мутахассисларнинг керакли тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Доимий муассаса юридик шахс бўлмаганлиги сабабли, у бош компанияга соф фойда (дивидендлар) тўлай олмайди.

Шу билан бирга, унинг чет эл валютасидаги ҳисобрақамларидаги маблағлар ҳисобрақам эгаси (хорижий компания) топшириғига кўра қуйидагилар учун ишлатилиши мумкин :

  • доимий муассаса ташкил этган норезидентнинг хориждаги ҳисобрақамларига ўтказиш;
  • чет эл валютасидаги операциялар бўйича банк комиссиясини тўлаш;
  • ходимларни Ўзбекистондан ташқарига хизмат сафарига юбориш билан боғлиқ харажатларни тўлаш (шу жумладан - нақд шаклда);
  • ички валюта бозорида сотиш;
  • жорий халқаро операциялар .

Демак, доимий муассаса солиқ мажбуриятларини бажаргандан сўнг бош компаниянинг топшириғига биноан пул маблағларини унинг хориждаги ҳисобрақамларига ўтказиш ҳуқуқига эга. Бунинг учун хизмат кўрсатувчи банкка тўлов топшириқномаси ва банк қоидаларига мувофиқ бошқа ҳужжатларни тақдим этинг.

Ўзбекистондаги фаолияти доимий муассаса ташкил этилишига олиб келадиган хорижий компания солиқ тўловчи сифатида солиқ органларида рўйхатдан ўтказилади . Бунда  солиқ солиш объектлари мавжуд бўлганда қуйидагилар бўйича мажбуриятлар юзага келиши мумкин:

  • ҚҚС;
  • фойда солиғи;
  • жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
  • ижтимоий солиқ;
  • мол-мулк солиғи;
  • ер солиғи;
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ.

Хорижий компаниянинг солиқ мажбуриятларини доимий муассаса бажаради.

Фойда солиғи бўйича:

  • доимий муассаса фаолиятидан олинган фойда 15% ставка бўйича солиққа тортилади ;
  • фойда солиғини тўлагандан сўнг доимий муассаса тасарруфида қоладиган соф фойда дивидендларга тенглаштирилади ва 10% ставка бўйича солиққа тортилади . Бунда доимий муассаса Ўзбекистоннинг халқаро шартномасига мувофиқ дивидендлар кўринишидаги даромадлар бўйича пасайтирилган солиқ ставкасини қўллаш ҳуқуқига эга .

 

 

 

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /en/publish/doc/text202085_doimiy_muassasa_bosh_kompaniyaga_erkin_pul_mablaglarini_qanday_utkazadi