Полезное для бухгалтера в ноябре:
Янгиланган БҲМСларга ўтамиз: нималарга эътибор қаратиш керак
2024 йилнинг июль-август ойларида бухгалтерия ҳисобининг 12 та янги миллий стандарти қабул қилинди. «Норма» компанияси. Рус тилидаги нашрларимиз учун бу ҳужжатларнинг таржималарини тайёрламоқда ва уларни ўзининг ахборот-маълумот тизимларида, жумладан nrm.uz сайтида жойлаштиришни бошлаган.
Ўтиш даврида бухгалтер нималарга эътибор қаратиши кераклиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА маслаҳат берди:
Мутахассиснинг муҳим тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Янгиланган 12 та бухгалтерия ҳисоби стандартларидан 10 таси аллақачон кучга кирди, улар бўйича ишлашни бошлаш керак. Бу - илгариги номини сақлаб қолган, аммо сўнгги ўн йилликда қабул қилинган НҲҲлар ва янги терминология билан боғлиқ ўзгартиришлар киритилган янгиланган стандартлардир.
Янгиланган 1-сон БҲМС "Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати" ва 5-сон БҲМС "Асосий воситалар" 2025 йил 1 январдан кучга киради.
1-сон БҲМСга эътибор қаратинг, – у бирданига тўртта ҳали амалда бўлган стандартнинг ўрнини эгаллайди, яъни:
- 1-сон БҲМС "Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот";
- 3-сон БҲМС "Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот";
- 15-сон БҲМС "Бухгалтерия баланси";
- 14-сон БҲМС "Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот".
1-сон БҲМС ва 5-сон БҲМСда ўзгаришлар кўп, жумладан МҲХСни жорий этиш билан боғлиқ. Шунинг учун йил охиригача қолган ойларни ушбу стандартларни диққат билан ўрганишга, янги қоидалар корхонангизда бухгалтерия ҳисобини қандай ўзгартиришини ўйлаб кўришга бағишлашни тавсия қиламан. Эҳтимол, қаердадир ҳатто корхонанинг бухгалтерияси ва бутун молия хизматининг ишини қайта қуришга тўғри келади.
Қулайлик учун янгиланган стандартлар ҳақидаги асосий маълумотларни жадвалга келтирдим. Умид қиламанки, у сизга ҳужжатларда мўлжал олишга ёрдам беради.
№ |
Стандарт номи |
Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг буйруғи Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган сана, стандарт тасдиқланган буйруқ |
Кучга кириш санаси |
"Норма" ахборот тизимларида рус тилидаги таржимани тайёрлаш ҳолати |
|
|
|
Янги |
Бекор қилинган |
|
|
1 |
12-сон БҲМС "Молиявий инвестициялар ҳисоби" |
18.07.2024 й. №3531 |
16.01.1999 й. №596 |
18.07.2024 й. |
Жойлаштирилган |
2 |
17-сон БҲМС "Капитал қурилишига пудрат шартномалари" |
23.07.2024 й. №3533 |
23.12.1998 й. №579 |
24.07.2024 й. |
Тайёрланмоқда |
3 |
10-сон БҲМС "Давлат ёрдамини ҳисобга олиш ва унинг ҳақидаги маълумотларни очиб бериш" |
24.07.2024 й. №3534 |
03.12.1998 й. №562 |
25.07.2024 й. |
Тайёрланмоқда |
4 |
11-сон БҲМС "Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига харажатлар" |
25.07.2024 й. №3535 |
28.12.1998 й. №581 |
26.07.2024 й. |
Тайёрланмоқда |
5 |
8-сон БҲМС "Консолидацияланган молиявий ҳисоботлар ва шўба хўжалик жамиятларига инвестицияларни ҳисобга олиш" |
26.07.2024 й. №3537 |
28.12.1998 й. №580 |
26.07.2024 й. |
Тайёрланмоқда |
6 |
16-сон БҲМС "Кутилмаган ҳолатлар ва бухгалтерия баланси тузилган санадан кейин содир бўладиган хўжалик фаолияти воқеалари" |
31.07.2024 й. №3539 |
23.12.1998 й. №578 |
03.08.2024 й. |
Тайёрланмоқда |
7 |
23-сон БҲМС "Қайта ташкил этиш амалга оширилганда молиявий ҳисоботни шакллантириш" |
02.08.2024 й. №3540 |
27.06.2005 й. №1484 |
05.08.2024 й. |
Тайёрланмоқда |
8 |
2-сон БҲМС "Асосий хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар" |
05.08.2024 й. №3542 |
26.08.1998 й. №483 |
07.08.2024 й. |
Тайёрланмоқда |
9 |
1-сон БҲМС "Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати" |
06.08.2024 й. №3544 |
• 14.08.1998 й. №474 (1-сон БҲМС); • 26.08.1998 й. №484 (3-сон БҲМС); • 20.03.2003 й. №1226 (15-сон БҲМС); • 07.04.2004 й. №1335 (14-сон БҲМС) |
01.01.2025 й. |
Тайёрланмоқда |
10 |
5-сон БҲМС "Асосий воситалар" |
09.08.2024 й. №3546 |
20.01.2004 й. №1299 |
01.01.2025 й. |
Тайёрланмоқда |
11 |
7-сон БҲМС "Номоддий активлар" |
09.08.2024 й. №3547 |
27.06.2005 й. №1485 |
12.08.2024 й. |
Тайёрланмоқда |
12 |
19-сон БҲМС "Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш" |
12.08.2024 й. №3548 |
02.11.1999 й. №833 |
12.08.2024 й. |
Тайёрланмоқда |
Янги қоидалар бўйича ишлашни бошлаймиз. Иш жараёнида саволлар пайдо бўлади, муаммоли жиҳатлар аниқланади - биргаликда тушуниб оламиз.
Buxgalter.uz тавсия этади:
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади