Юк қабул қилувчи ЭТТЮХни тасдиқламаса, нима қилиш керак

preview

«Корхонада юк қабул қилувчи томонидан имзоланмаган жуда кўп ЭТТЮХ тўпланиб қолган. Нима қилиш керак? Қандай оқибатлар бўлиши мумкин? Юк қабул қилувчи имзоламаган ЭТТЮХ расмийлаштирилган пайтдан бошлаб 10 кун ўтгач тасдиқланган ҳисобланадими – ЭҲФ каби?»

Бу саволлар бугунги кунда кўплаб корхоналар учун долзарб. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра «Электрон товар-транспорт юк хатларини расмийлаштиришнинг амалий жиҳатлари» вебинари доирасида Солиқ қўмитаси қошидаги «Янги технологиялар» ИТМ бўлим бошлиғи Нодир МУҲАММАДОВ тушунтириб берди:

Экспертнинг муҳим тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Электрон шаклда товар-транспорт юк хатларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-бандига мувофиқ, юк ташиш якунлангач, юк қабул қилувчи ЭТТЮХни ЭРИ билан имзолаб тасдиқлайди. Шунингдек, у юкни қабул қилиш жараёнида аниқ сабабни кўрсатган ҳолда уни рад этиши мумкин.

Агар юк қабул қилувчи ҳужжатни юк жўнатувчи томонидан расмийлаштиришда йўл қўйилган хатолар туфайли рад этса, юк жўнатувчи уларни бартараф этиши керак, шундан сўнг юк қабул қилувчи ЭТТЮХни мажбурий тартибда тасдиқлаши шарт.

Яъни, юк қабул қилувчининг ЭТТЮХни тасдиқлаш ёки рад этиш мажбурияти Низомда мустаҳкамланган. Унинг имзосисиз ҳужжатни расмийлаштириш тугалланмаган ҳисобланади.

Шу норма билан ЭТТЮХни яна юк етказиб берувчи масъул шахс ҳам имзолаши кераклиги назарда тутилган - ҳужжатда кўрсатилган ҳажмдаги моддий бойликларни қабул қилиб олгани, етказиб бергани ва юклаб жўнатгани белгиси сифатида. Кўпинча бу вазифани ҳайдовчи бажаради. Бироқ, амалда бу норманинг бажарилиши кўпинча техник сабабларга кўра қийинлашади, шунинг учун бу босқичнинг мажбурийлиги бекор қилинган. Яъни, бугунги кунда юк қабул қилувчи юкни олгач, юк етказиб бериш учун масъул шахснинг имзосисиз дарҳол ЭТТЮХни имзолаши мумкин.

Ҳамкор ҳужжатни имзоламаса, у қабул қилинган деб ҳисобланадиган муддат йўқ. Муҳими, юк қабул қилувчи юкни қабул қилиш факти бўйича ҳужжатни тасдиқлаши керак.

Қоидаларни бузганлик учун жарималар ҳам ҳозирча йўқ. Аммо ҳамкорлар ўз ишларини белгиланган қоидаларга риоя қиладиган тарзда қайта қуришлари керак. Шунда уларга ҳеч кимнинг томонидан эътироз бўлмайди.

Амалиётда у ёки бу вазиятда қандай йўл тутиш ҳақида кўпроқ маълумотни қуйидаги вебинарлар ёзувларини тинглаб олишингиз мумкин:

 

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

 

ЭТТЮХ ЭТТЮХ ЭТТЮХ /en/publish/doc/text202309_yuk_qabul_qiluvchi_ettyuhni_tasdiqlamasa_nima_qilish_kerak