Ижарага олувчи меҳмонхона хизматларини кўрсатса, ижарага берувчи имтиёзларни қўллашга ҳақлими

preview

«А» корхонаси ўзига тегишли бинони «Б» корхонасига меҳмонхона жойлаштириш учун ижарага беради. «Б»нинг асосий фаолият тури – меҳмонхона хизматлари, рухсат берувчи ҳужжатлар мавжуд, корхона ижарага олинган бино жойлашган манзил бўйича рўйхатдан ўтган.

Агар бинодан меҳмонхона сифатида фойдаланилса, «А» корхонаси 2022 йил 27 январдаги ПҚ-104-сон қарорга асосан мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича имтиёзни қўллашга ҳақлими?».

Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗОМУДДИНОВА жавоб берди:

Экспертнинг керакли тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм каналимизга обуна бўлинг.

 

– 2022 йил 1 январдан бошлаб 2027 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектлари меҳмонхона (жойлаштириш воситалари) ва майдони 5 минг кв. метрдан юқори бўлган савдо комплекслари, шу жумладан, улар эгаллаган ер участкалари бўйича юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва ер солиғи ставкаларига 0,1 коэффициентни қўллашга ҳақли.

2027 йил 1 январгача янгидан қуриладиган кўчмас мулк объектларига ва улар эгаллаган ер участкаларига нисбатан имтиёз улар фойдаланишга топширилган ойдан бошлаб 5 йил муддат давомида қўлланилади  .

Мазкур ҳолатда мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича имтиёзни балансида меҳмонхоналар (жойлаштириш воситалари) бўлган ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар қўллашга ҳақли. «А» корхонаси меҳмонхона хизматларини кўрсатмаслиги боис, у кўрсатилган имтиёзни қўллашга ҳақли эмас.

 

 

 

 

Мол-мулк солиғи Мол-мулк солиғи Мол-мулк солиғи /en/publish/doc/text202587_ijaraga_oluvchi_mehmonhona_hizmatlarini_kursatsa_ijaraga_beruvchi_imtiezlarni_qullashga_haqlimi