ҚҚС тўловчи гувоҳномаси тўхтатилган бўлса, ЭҲФни тақдим этиш керакми

preview

«Ишлаб чиқариш корхонасининг ҚҚС тўловчи гувоҳномаси 11.09.2024 йилдан тўхтатилди. Биз ишлашни давом эттираётган амалдаги шартнома мавжуд - хом ашё сотиб оламиз, маҳсулот жўнатамиз. Гувоҳнома фаол бўлмаган даврда ЭҲФ тақдим этиш ва кирувчи ЭҲФларни қабул қилиш мумкинми?»

Саволга «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:

Эътибор беринг

Материал «Биз жавоб берамиз!» пулли базасидан, уни истисно тариқасида эълон қиляпмиз.

Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва тайёр жавоблар базасининг барчасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Pro'га обуна бўлинг.

 

– Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар товар ва хизматларни реализация қилишда харидорларга ЭҲФни СКнинг 47-моддаси 1-қисмига мувофиқ ҚҚС тўловчи гувоҳномаси фаол ёки фаол эмаслигидан қатъи назар тақдим этишлари шарт. Шунингдек, гувоҳнома мақомидан қатъи назар, кирувчи ЭҲФларни ўз вақтида қабул қилиш керак.

Гувоҳномаси тўхтатилган ёки амал қилиши тугатилган ёхуд у бекор қилинган солиқ тўловчи томонидан амалда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган (тўланиши лозим бўлган) ҚҚС суммаси ҳисобга олинмайди.   Бундай солиқ тўловчидан амалда олинган товарлар (хизматлар) бўйича унга тўланган (тўланиши лозим бўлган) солиқ суммаси унинг харидорларида ҳам ҳисобга олинмайди .

Гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатилганлиги муносабати билан ҳисобга олинмаган, амалда олинган товарлар ва хизматлар бўйича тўланган (тўланиши лозим бўлган) ҚҚС суммаси, гувоҳноманинг амал қилиши тикланган тақдирда, солиқ тўловчида ва унинг харидорларида гувоҳнома тўхтатилган санадан эътиборан ҳисобга олиниши (тузатиш киритилиши) лозим .

 

 

 

 

Ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш масалалари Ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш масалалари Ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш масалалари /en/publish/doc/text203540_qqs_tulovchi_guvohnomasi_tuhtatilgan_bulsa_ehfni_taqdim_etish_kerakmi