Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
МЧЖ рўйхатдан ўтказилган, лекин таъсисчилар устав фондига ўз улушларини киритишга шошилмаяптилар... Нима учун УФни шакллантириш муддатларини бузиш таъсисчиларга манфаатли эмаслигини buxgalter.uzда батафсил кўриб чиқамиз:
Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
«Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида»ги Қонун МЧЖ устав фондига эга бўлиши кераклигини тўғридан-тўғри белгилайди. Бу – тавсия эмас, балки жамият мавжудлигининг мажбурий шартидир.
Устав фонди – бу таъсисчиларнинг ҳиссаларининг йиғиндиси бўлиб, устав билан мустаҳкамланади ва корхона кредиторлари манфаатларининг минимал мулкий кафолати хизматини қилади. Устав фондисиз компанияда ҳар бир таъсисчининг улушини аниқлаш, бошқариш ҳуқуқларини тақсимлаш, фойдани тақсимлашдаги нисбатларни ҳисоблаш ва иштирокчилар жавобгарлиги ҳажмини белгилаш мумкин эмас.
У таъсисчиларнинг ҳиссалари ҳисобидан шакллантирилади, булар пул ва пулсиз ҳолатда бўлиши мумкин: мулк, мулкий ҳуқуқлар ёки пул баҳосига эга бошқа ҳуқуқлар.
«Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида»ги Қонунга кўра:
- таъсисчилар ўз ҳиссаларини устав фондига таъсис ҳужжатлари билан белгиланган муддатда киритишлари шарт;
- бу муддат жамият давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан 1 йилдан ошмаслиги керак
.
Шундай қилиб, компания мавжудлигининг биринчи йили давомида устав фонди тўлиқ шаклланиши керак.
Устав фонди ҳажмини, одатда, масъулияти чекланган жамият таъсисчиларининг ўзлари белгилайди. Агар МЧЖ лицензияланадиган фаолият турлари билан шуғулланмоқчи бўлса, қонунчиликда улар учун устав фондининг минимал ҳажми назарда тутилган бўлиши мумкин.
Агар устав фонди муддатида шакллантирилмаса, нима бўлади
1. Устав фондига ҳиссаларни шакллантириш – таъсисчиларнинг асосий мажбуриятларидан биридир. Агар МЧЖ иштирокчиси ҳиссасини ўз вақтида киритмаса, улушлари йиғиндида УФнинг камида 10 фоизини ташкил этадиган бошқа иштирокчилар уни жамиятдан чиқариш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Асос – иштирокчи мажбуриятларини қўпол бузиш ёки жамият фаолиятини имконсиз қилувчи ёки уни жиддий қийинлаштирувчи ҳаракатлар (ҳаракатсизлик)
.
2. Агар устав фонди йил давомида тўлиқ шакллантирилмаса, жамият устав фондини амалий тўланган миқдоргача камайтириш ёки жамиятни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилишга мажбур
. Бунда 2020 йил 1 январдан давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан 1 йил давомида УФни шаклллантирмаган тадбиркорлик субъектларини мажбурий тугатиш тартиби бекор қилинди
.
3. Иштирокчиларнинг жавобгарлиги:
- ҳиссасини киритмагунча иштирокчи жамият олдида ўзининг киритмаган улуши доирасида жавоб беради;
- жамият ўз мажбуриятлари бўйича унга тегишли барча мулки билан жавоб беради;
- таъсисчилар УФни шакллантириш тугалланмагунча фойдани тақсимлашга ҳақли эмас.
Иштирокчи айби туфайли жамиятнинг тўлов қобилияти йўқлигида жамият мулки етишмаган тақдирда унинг мажбуриятлари бўйича охирги киши субсидиар жавобгарликка тортилиши мумкин.
УФни камайтириш
МЧЖ рўйхатдан ўтказилгандан кейин йил давомида устав фонди шакллантирилмаганда мақбул ҳаракат вариантии – УФни амалий тўланган миқдоргача камайтириш. Бундай қарор таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш ва уларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказишни талаб қилади.
МЧЖнинг устав фондини қандай камайтириш бўйича қадамма-қадам йўриқномани олинг > > >
Амалиётда устав фондини ҳар қандай амалий киритилган миқдоргача камайтириш мумкин, чунки МЧЖ тўғрисидаги қонун УФнинг минимал ҳажмини белгиламайди. Истисно – алоҳида фаолият турлари, масалан, алкоголли ичимликларни улгуржи савдоси, суғурта фаолияти учун устав фондининг минимал ҳажмига лицензия талаблари белгиланган.
Йил ўтгандан кейин ҳиссаларни киритиш мумкинми
Қонунчилик бу саволга аниқ жавоб бермайди. Ҳиссаларни имкон қадар тезроқ киритишни тавсия этиш мумкин. Агар компания фаолиятни қоидабузарликларсиз олиб борса, солиқларни тўласа ва ҳисоботни ўз вақтида топширса ҳам, кечикиш қонунда назарда тутилган салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Воқеаларнинг эҳтимолий сценарийлари:
Агар ҳиссалар умуман киритилмаган бўлса, рўйхатга олувчи орган жамиятни ташкил топмаганлиги сабабли тугатиш тартибини бошлаши мумкин.
Агар ҳиссалар қисман киритилган бўлса, жамият таъсис ҳужжатларини амалий ҳолатга мослаштиришга мажбур – уставда эълон қилинган устав фонди ҳажмини амалий киритилган суммагача камайтириш ва бу ўзгартиришларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш.
Солиқ органлари солиқ ҳисоботида устав фонди шаклланмаганлигини кўриб, юридик шахсга бу ҳақда хат юбориши мумкин. Лекин ўз вақтида шакллантирилмаган устав фонди учун қонунчилик жарима санкцияларини назарда тутмайди.
Агар жамият амалда ишламаса, «ноль» ҳисобот топширса ва устав фондини шакллантирмаса, солиқ органлари бундай ташкилотни давлат реестридан чиқаришни бошлаш эҳтимоли юқори
.
Buxgalter.uz тавсия қилади
Агар сизга устав фондини камайтириш эмас, балки кўпайтириш керак бўлса – қадамма-қадам йўриқномаларни олинг:
- МЧЖнинг устав фондини жамият мулки ҳисобига ошириш тартиби;
- МЧЖнинг устав фондини қўшимча ҳиссалар ҳисобига қандай кўпайтирилади.
Солиқ оқибатлари ҳақида билиб олинг:
![]()