27 мартдан бошлаб айрим бухгалтерлар my.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинетда ШЖБПҲни тўлаш учун тўлов топшириқномасини шакллантиришда муаммога дуч келишди. Уларда ўтказилган тўловлар АТ “Халқ банки”нинг ахборот тизимида акс этмаяпти.
Нима учун бундай бўлаётгани ва бу вазиятда нима қилиш кераклигини buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитаси ва АТ “Халқ банки”да тушунтиришди: ...
Агар сизнинг янги ходимингиз ҳали ҳеч қаерда ишламаган ва унга жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобварақ очилмаган бўлса, ҳисобварақ очиш бўйича мажбурият сизнинг зиммангизда бўлади. Сиз буни масофадан – Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёрдамида амалга оширишингиз мумкин. Buxgalter.uz ходимни қандай қилиб жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олиш ва уни ўз ташкилотингизга бириктириш тўғрисида сиз учун батафсил йўл-йўриқни тайёрлади. ...
Кўп корхоналар солиқ тўловчининг шахсий кабинетида ШЖБПҲга ўтказилган бадалларга ШЖБПҲ реестрларини Халқ банки сайти https://nps.xb.uz/nps орқали тақдим этиш тўғрисида билдиришнома-хат олишди. ...