Ўзбекистон норезидентларининг айрим доимий муассасалари уларни хизмат кўрсатиш учун Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясига ўтказиш ҳақида хабарнома олишди. Шу муносабат билан ДМ вакилларида МҲХСга ўтиш-ўтмаслик борасида шубҳа юзага келмоқда. МҲХСга ўтиш зарурлигини тасдиқлаётган ҲСИ айрим ходимларининг жавоблари ноаниқликни оширмоқда.
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ...
Йирик солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларига солиқ органларининг хабарномаси келиб тушди. Солиқчилар 3 иш куни давомида юридик шахслар учун солиқ ҳисоботларини тақдим этишни сўрашмоқда ва МЖТКнинг 175-моддасида белгиланган жавобгарлик тўғрисида эслатиб ўтишмоқда.
Бунда хабарнома солиқчилар талабини бажаришни мураккаблаштирадиган ноаниқликлар ва низоли масалаларни олиб ташламайди. Buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб беради: ...
Молия вазирлиги томонидан МҲХС ҳужжатларини давлат тилига таржима қилиниши давом этмоқда. Ишчи гуруҳ барча манфаатдор шахсларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини кўриб чиқиш учун қабул қилади. Қайси стандартлар матнларининг таржимаси тайёр бўлган? ...
Ташкилот йирик солиқ тўловчи ҳисобланади. Бироқ у солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали йўлланган, 2021 йил 1 январдан бошлаб МҲХС асосида ҳисоб юритиши шарт бўлган 470 та компаниядан иборат рўйхатда кўрсатилмаган. У МҲХСга ўтиши лозимми ёки БҲМС бўйича ҳисоб юритишда давом этиши зарурми? Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан МВ Департаменти директори ўринбосари Иброҳим АҲМАДХОНОВ жавоб берди: ...
Курсдаги фарқлар МҲХС ҳисоби ва солиқ солишга қандай таъсир кўрсатади? БҲМС бўйича ҳисобни юритиш шарт эмас деган фикр мавжуд. Курсдаги фарқларни МҲХСда белгилангани каби ҳисобга олиш ва олинган маълумот асосида - “Солиқ кодексининг тўғри келадиган қисмида” солиқ ҳисоботини шакллантириш лозим. Мазкур фикрнинг маъносидан БҲМС бўйича курсдаги фарқлар ҳеч кимга керак эмаслиги, қўшимча ҳисоб-китобларни амалга оширмай, ҳаммасини МҲХС қоидалари бўйича ҳисоблаб чиқариш зарурлиги келиб чиқади. Бу шундайми? Аниқлаштиришга ҳаракат қиламиз. ...
ДСҚ раиси Шерзод КУДБИЕВнинг бизнес вакиллари ва солиқ маслаҳатчилари билан электрон ҳисобварақ-фактуралар бўйича ўтказган учрашуви якунлари бўйича амалдаги НҲҲга ўзгартиришлар ва қўшимчалар лойиҳасини ишлаб чиқишга қарор қилинди. Шу вақтга қадар "ўтиш даври" жорий этилмоқда, унинг доирасида ҳали қонун ҳужжатларида аниқланмаган янги қоидаларни қўллаш механизмини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Батафсил buxgalter.uz шарҳида: ...
Президентнинг ПҚ-4611-сон қарори билан қатор субъектларга 2021 йил 1 январдан бошлаб, МҲХС асосида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тайёрлаш (2021 йил якунларидан бошлаб) буюрилган. Амалиётда бу талаб ҳар доим ҳам бажарилмаяпти ва ҳисоб БҲМС асосида юритилмоқда. Бундай корхоналар МҲХС бўйича ҳисоботни қандай шакллантирадилар? Эксперт Гўзал ИСЛОМОВА ушбу масала юзасидан ўз фикри билан ўртоқлашди: ...
Молия вазирлиги ва buxgalter.uz молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ахборот лойиҳасини амалга оширмоқда. IAS 20 “Давлат субсидиялари ҳисоби ва давлат томонидан ёрдам тўғрисидаги маълумотни ёритиб бериш” қоидаларини «Союзконсалт» халқаро тармоғи эксперти, солиқ маслаҳатчиси, «Profi Training» бизнес-мактаби асосчиси Татьяна ШАЛУНОВА (DipIFR, CIPA) тушунтирди: ...
Молия вазирлигининг ташаббуси билан “Buxgalter.uz”да ёритилиб келаётган долзарб мавзулардан бири бу — молиявий ҳисоботни МҲХС талаблари асосида тузишга ёрдам берадиган эксперт шарҳларини ва амалий қўлланмаларни кўпайтиришдир. Шу муносабат билан, Ўзбекистонда ва халқаро миқёсда молиявий ҳисобот ва аудит бўйича 16 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган МҲХС Фонди экспертлар қўмитаси аъзоси, «FCS Experts» МЧЖ бош директори Даврон Якубов 8-сон БҲХС Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар ва хатолар бўйича ўз шарҳини берди. ...
Ҳисоботларда пул маблағлари ва уларнинг ҳаракатлари, эквивалент таркибидаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни 7-сон Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти талабларига кўра қандай акс эттирилиши хусусида ACCA, FMVA (CFI), MBA, МҲХС Фонди экспертлар қўмитаси аъзоси Жавлон Умаров buxgalter.uz ...
Республикамизда молиявий ҳисоботларни МҲХС талаблари даражасида, барча қоидаларга асосан тайёрлаш бугунги куннинг долзарб масалаларидан саналади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ташаббусига кўра солиқ тўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур соҳа мутахассислари томонидан МҲХС ...
24.02.2020 йилдаги ПҚ-4611-сон қарорга мувофиқ 2021 йилда тахминан 500 та компания МҲХС асосида ҳисоб ва ҳисобот юритишга ўтади. Ушбу жараённи қўллаб-қувватлаш учун Молия вазирлиги ҳужжатлар намуналари ва услубий тавсияларни ишлаб чиқади. Биринчи бундай услубий тавсия - Ҳисоб сиёсати намунаси - МҲХСга ўтувчилар учун очиқ бўлган Молия вазирлигининг каналида рус тилида эълон қилинди. У ўзбек тилида яқин вақтда пайдо бўлади. Ҳужжат биринчи марта МҲХСни қўллашга мажбур бўладиган ташкилотлар учун айниқса фойдали бўлиши мумкин.
Buxgalter.uz МВ департаменти бошлиғи ўринбосари Иброҳим АҲМАДХОНОВдан ўз ўқувчилари учун Ҳисоб сиёсатини олди. Юклаб олинг, фойдаланинг: ...
МҲХСга ўтишда бухгалтерия ҳисобини халқаро ва миллий стандартлар бўйича параллел тарзда юритиш зарурми? Buxgalter.uz илтимосига биноан «TRI-S-AUDIT» аудиторлик ташкилоти директори Светлана ГОЛОСОВА ушбу масала юзасидан профессионал фикри билан ўртоқлашди: ...
2021 йилдан бошлаб 500 га яқин хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида молиявий ҳисоб ва ҳисоботни юритадилар (24.02.2020 йилдаги ПҚ-4611-сон қарор). Молиявий ҳисобнинг маълумотлари, бундан айрим вазиятлар мустасно, солиқ ҳисобининг ҳам асосида ётиши керак. МҲХС асосида ҳисоб юритувчи солиқ тўловчилар дуч келиши мумкин бўлган мураккабликлар ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан МҲХС бўйича эксперт Гўзал ИСЛОМОВА сўзлаб берди: ...
Корхонада МҲХСни жорий этган ҳолда нимадан бошлаш лозим ва муқаррар нимага дуч келишга тўғри келади? Ушбу ва бошқа саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан Ўзбекистон бухгалтерлар Федерацияси бошқаруви раисининг ўринбосари, бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш соҳасида 20 йилдан ортиқ тажрибага эга амалиётчи Оксана ОГНЕВЧУК (CIPA, DipIFR) жавоб берди: ...