Норезидентларни солиққа тортиш
Дата публикации 04.11.2024
«Корхона Испания резиденти (расмий дистрибьютор) бўлган хорижий компания билан Ўзбекистон ҳудудида дастурий таъминотдан фойдаланиш ҳуқуқини оддий (мутлақ бўлмаган) лицензия шартларида тақдим этиш бўйича лицензия шартномасини тузмоқчи. Дастурга эгалик ҳуқуқи Қозоғистон юридик шахсига тегишли. Испания компанияси ўз давлатининг резидентлик сертификатини тақдим этди. Ушбу вазиятда норезидент даромадларидан солиқ бўйича қандай оқибатлар юзага келади?» Саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 04.10.2024
«Қозоғистон резиденти - юридик шахс бизга юкларни халқаро ташиш бўйича транспорт хизматлари кўрсатмоқда. Бундай вазиятда қандай солиқ оқибатлари юзага келади ва қандай ҳисоботларни тақдим этиш керак?» Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 11.09.2024
«Чакана савдо корхонаси ЯТТ (якка тартибдаги тадбиркор ) шаклидаги чет эл компанияси билан импорт шартномасини тузди. У хизматлар кўрсатади, жисмоний шахс сифатидаги ўзининг резидентлик сертификатини тақдим этган. Бу ҳолда биз қандай солиқларни тўлаймиз?». Саволга «Норма» эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 10.09.2024
«Норезидентнинг доимий муассасаси фойдага эга, бироқ йил давомида дивидендлар (соф фойда) тўламаган. СКнинг 347-моддасига асосан, соф фойда деганда жами даромад ва жорий солиқ даври (календарь йил) учун харажатлар ўртасидаги фарқ тушунилади. Агар доимий муассаса йил давомида дивидендлар тўламаган бўлса, у соф фойдадан олинадиган солиқни йил якунлари бўйича ҳисоблаб чиқариши ва тўлаши кераклигини тўғри тушуняпмизми?». Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 05.09.2024
«ҚҚС тўловчи бўлган корхона транспорт хизматларини кўрсатади, шунингдек автотранспортни ижарага беради. Ўзбекистонга Қозоғистон фуқароси бўлган таъсисчига тегишли махсус техника ва енгил автомобилларни олиб кириб, шартномалар бўйича ишларни бажариш учун фойдаланишни режалаштирмоқда. Бу техникадан фойдаланган ҳолда бажарилган ишлар бўйича қандай солиқлар ва мажбурий тўловларни тўлаш керак бўлади?». Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 05.09.2024
«Англиянинг «А» компанияси Ўзбекистоннинг «В» корхонасига ускунани монтаж қилиш хизматларини кўрсатди, хизматлар ҳақиқатда Ўзбекистонда кўрсатилди. Шартнома бўйича хизматларнинг умумий қиймати – 40 минг АҚШ доллари. Ускунани монтаж қилиш ва ишга тушириш далолатномаси имзоланган. «В» корхонаси Англиянинг резидентлик сертификатини сўраган ва норезидентнинг даромадларидан солиқни ушлаб қолмаган ҳолда, кўрсатилган хизматлар учун тўловни амалга оширишга тайёр эди. Аммо Англиянинг «А» компанияси талаб қилиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечди ва қарздорликни Ўзбекистоннинг резиденти бўлган бошқа «С» корхонасига ўтказди. Барча томонлар бу ҳақда лозим даражада хабардор қилинган ва бунга рози. Энди «В» корхонаси шартнома суммасини «С» корхонасига тўлашга рози, бироқ, 20% ставка бўйича солиқни ушлаб қолган ҳолда, башарти Англиянинг «А» компанияси Англиянинг резидентлик сертификатини тақдим этмаса. Лекин «С» корхонаси солиқларни Ўзбекистонда ўзи тўлайди, Англиянинг «А» компанияси эса ҳақиқатда «В»дан даромад олмайди. «В» корхонаси шартнома бўйича суммани Ўзбекистоннинг «С» корхонасига тўлашда резидентнинг даромадларидан солиқни ушлаб қолиши керакми?». Саволга «Норма» эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 03.07.2024
«Биз ландшафт дизайни билан шуғулланамиз. Бизнинг янги хорижий ҳамкоримиз (Нидерландия) нафақат уруғлик материалларини етказиб бериш, балки вақти-вақти билан ходимларимиз учун қатнаб ўқийдиган ўқув тренингларини ўтказишни (маслаҳатчилар Ўзбекистонга келишади) таклиф қилмоқда. Ҳамкоримиз тренингларни олиб бориш учун Ўзбекистонда доимий муассаса очиши керакми?». Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 14.06.2024
Корхона товарларни импорт қилади. БЮДнинг 20-сатрида FOB деб ёзилган. Товаримизни етказиб бериш учун хитойлик транспорт компанияси билан шартнома тузганмиз, бу компания ўз транспортида етказиб берган. Компания Хитойнинг солиқ резиденти эканлигини тасдиқловчи сертификатни ўз вақтида тақдим этган. ... 

Дата публикации 30.04.2024
“Бизнинг ДМ Ўзбекистонда даромад олмайди, пулимиз хориждан келади. ДМни ёпиш чоғида фойда солиғини қандай ҳисоблаб чиқариш керак? Манфий ҚҚСни қандай мусбатга ўтказиш мумкин?” Buxgalter Pro тизими фойдаланувчисининг саволига “ Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори ... 

Дата публикации 29.03.2024
«Латвия компанияси билан юкни Сербия-Чехия-Ўзбекистон йўналиши бўйича транспортировка қилишга доир шартнома туздик. Латвия компанияси Латвия резидентлиги сертификатини тақдим этди. Ўзбекистон ва Латвия ўртасида иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида битим мавжуд. Биз норезидентдан ... 

Дата публикации 19.02.2024
“Корхона иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги халқаро битим қоидаларини қўллаш учун солиқ органларига ҳужжатлар тўпламини тақдим этди, у қуйидагиларни ўз ичига олган: резидентлик сертификатининг асли ва таржимаси, сертификат нотариал тасдиқланганлиги тўғрисида ҳужжат ва апостиль. ... 

Дата публикации 19.01.2024
« Норезидент даромад олгандан ва унинг даромадидан солиқ ушлаб қолинганидан кейин резидентлик сертификатини тақдим этди. Бундай вазиятда солиқни қайтариш мумкинми ва қайтариш тартиби қандай?» Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра Солиқ қўмитаси Солиқ солиш услубияти департаменти Халқаро солиқ ...