Халқаро ташишда норезидентнинг даромадидан солиқ ушлаб қолмаса бўладими

preview

«Латвия компанияси билан юкни Сербия-Чехия-Ўзбекистон йўналиши бўйича транспортировка қилишга доир шартнома туздик.

Латвия компанияси Латвия резидентлиги сертификатини тақдим этди. Ўзбекистон ва Латвия ўртасида иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида битим мавжуд.

Биз норезидентдан фойда солиғини ушлаб қолмаслигимиз мумкинми?»

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ солиш услубияти департаменти халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА жавоб беради:

 

Муҳим тушунтиришларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Латвия компанияси Ўзбекистоннинг Солиқ кодексига жавоб берадиган солиқ резидентлиги тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этган бўлса, корхонангиз унинг даромадидан фойда солиғини ушлаб қолмасликка ҳақли.

Халқаро ташиш бўйича хизматларга норезидентнинг даромадларидан олинадиган фойда солиғи солинади. Халқаро ташиш деганда йўловчиларни, юкларни, товарларни, шу жумладан почтани дарё ёки ҳаво кемалари, автомобиль ёки темир йўл транспорти орқали, давлатлардан бири Ўзбекистон бўлган турли давлатларда жойлашган пунктлар ўртасида амалга ошириладиган ҳар қандай ташиш тушунилади . Солиқ агенти бундай даромадларнинг ҳар бир тўлови пайтида солиқни ҳисоблаб чиқариши, норезидентдан ушлаб қолиши ва бюджетга тўлаши керак .

Агар чет эл юридик шахси унинг солиқ резиденти бўлган мамлакат билан Ўзбекистоннинг халқаро шартномаси мавжуд бўлса, корхона унинг меъёрларини мустақил равишда қўллашга ҳақли. Бунинг учун чет эл юридик шахси резидентлик сертификатини даромадни тўлаш санасидан кечиктирмай тақдим этиши керак .

Саволда юк қандай транспорт билан ташилиши айтиб ўтилмаган.

Ўзбекистон ва Латвия Ҳукуматлари ўртасида икки марта солиқ солишга йўл қўймаслик ҳамда даромад ва капитал солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида Конвенциянинг (Рига, 1998 йил 3 июль, 1998 йил 23 октябрдан кучга кирган) 8-моддасига асосан Латвия корхонасининг халқаро ташишларда денгиз ёки ҳаво кемаларидан фойдаланишдан олган фойдасига фақат Латвияда солиқ солинади.

Агар юк бошқа транспорт турида ташилса, сиз Конвенциянинг 7-моддаси қоидаларини қўллашга ҳақлисиз, унга асосан корхона ўз тадбиркорлик фаолиятини Ўзбекистонда доимий муассаса орқали амалга оширмаётган бўлса, Латвия корхонаси фойдасига фақат Латвияда солиқ солинади.

Сиз норезидентга нисбатан халқаро шартнома қоидаларини қўллашингиз учун у сизга солиқ резидентлиги тўғрисидаги ҳужжат – доимий жойлашган жойи тўғрисида маълумотнома ёки Резидентлик сертификатини (Residence Certificate, Certificate of Fiscal Residence) тақдим этиши керак. Ушбу ҳужжат ваколатли орган томонидан тақдим этилади. Латвияда бу Молия вазирлиги ёки унинг ваколатли вакилидир .

Ушбу ҳужжатга талаблар ЎзР СКнинг 358-моддасида белгиланган. Агар Латвия компанияси томонидан тақдим этилган солиқ резидентлиги тўғрисидаги ҳужжат ушбу талабларга жавоб берса, сиз норезидентнинг даромадидан фойда солиғини ушлаб қолмасликка ҳақлисиз.

 

 

 

 

Норезидентларни солиққа тортиш Норезидентларни солиққа тортиш Норезидентларни солиққа тортиш /en/publish/doc/text198158_halqaro_tashishda_norezidentning_daromadidan_soliq_ushlab_qolmasa_buladimi