ДСҚ 1% мол-мулк солиғи ва ер солиғини қандай тўлашни аниқлаштирди

preview

2022 йил августдан бошлаб СКнинг 483-моддасига ва Президентнинг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига биноан мол-мулк солиғидан озод қилинган барча хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобланган солиқ суммасининг 1%ини бюджетга тўлайди .

Солиқ ҳисоботини қайта топшириш зарур ёки зарур эмаслиги ва солиқларни қандай тўлашни аввал Молия вазирлиги ходимлари тушунтиришганди. Энди эса ушбу масалани солиқ идорасида аниқлаштиришди:

 

Агар мазкур талаб сизга ҳам татбиқ этилса, 2022 йил 10 августга қадар:

  • мол-мулк солиғи бўйича аниқлаштирилган маълумотномани ва ер солиғи бўйича Ҳисоб-китобни тақдим этинг;
  • август ойи учун ҳисобланган суммани тўланг.

Жараён максимал даражада автоматлаштирилган, йил якунига қадар мустақил равишда ҳисоб-китоблар қилишга тўғри келмайди:

1) my.soliq.uz да шахсий кабинетда маълумотнома ёки солиқ бўйича Ҳисоб-китоб шаклини очинг;

2) шакл улар билан автоматик тарзда тўлдирилган маълумотларни текширинг;

3) маълумотномани (Ҳисоб-китобни) жўнатинг;

4) ҳисобланган суммани тўлаш учун, солиқ тўловчи шахсий кабинетининг “Юридик шахсларнинг солиқларини тўлаш” интерактив хизматидан фойдаланишни тавсия қиламиз.

Манбага қаранг.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади