Фойда солиғи ҳисоб-китобида қўшимча ҳисобланган ҚҚС чегириладими

25.06.2020

Қўшимча ҚҚС ҳисоблашга тўғри келадиган вазиятлар бўлади. Баъзан – мажбурий тартибда, баъзида – келгусида солиқ органлари томонидан қўшимча солиқ ҳисобланишининг олдини олиш учун. Шу муносабат билан савол туғилади: фойда солиғи ҳисоб-китобида ҚҚС солиқ базасига киритиладими? Масалани «Норма» эксперти Наталья МЕМЕТОВА тушунтирди:

  • 1-вазият. Импорт қилинган товар божхона қийматидан паст нархда реализация қилинган 

Товарларни импорт қилишда ҚҚС бўйича солиқ базаси товарларнинг божхона қиймати, акциз солиғи ва божхона божи суммаси сифатида аниқланади .

Импорт қилинган товарларни реализация қилиш чоғида ҚҚС бўйича солиқ базаси импорт қилиш чоғида солиқ ҳисоблаб чиқарилган қийматдан паст бўлиши мумкин эмас .

Агар сиз товарни ушбу қийматдан паст нархда реализация қилсангиз, реализация нархи ва божхона ҚҚС аниқланган қиймат ўртасидаги фарққа қўшимча ҚҚС ҳисоблайсиз. Корхона учун бу – харажат, сабаби ҚҚСнинг ушбу қисмини харидор қоплаб бермайди.

Фойда солиғини аниқлаш чоғида бундай ҚҚСни чегирса бўладими?

Бир томондан, қўшимча ҚҚС ҳисоблаш – бу СК талаби. Демак, харажат иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган чиқимларнинг учинчи мезонига  тўғри келади - қонун ҳужжатларининг қоидаларидан келиб чиқса .

Шу билан бир вақтда ҚҚС бўйича харажатлар учун фойда солиғи бўйича солиқ базасидан чегириш шартлари белгиланган . ҚҚС бўйича чегириладиган харажатлар рўйхатига фақат мутаносиб усулни қўллаш ёки ҚҚСга тузатиш киритиш натижасида  товарлар (хизматлар)ни сотиб олиш чоғида ҳисобга олинмайдиган солиқ киритилган . Ушбу рўйхатда қўшимча ҚҚС ҳисоблаш бўйича харажатлар мавжуд эмас.

Бундан шундай хулоса қиламизки, товарларни импорт қилишда ҚҚС ҳисобланган қийматдан паст қийматда товарларни реализация қилиш чоғида қўшимча ҳисобланган ҚҚС – чегирилмайдиган харажат.

Мисол
Импорт қилинган товарни реализация қилиш чоғида қўшимча ҚҚС ҳисоблаш
Товарни импорт қилишда корхона 200 000 минг сўмни ташкил этган божхона божини инобатга олган ҳолда божхона қийматидан 30 000 минг сўм миқдорида ҚҚС тўлади.
Товарга катта талаб бўлмаганлиги боис у 218 500 минг сўмга реализация қилинди, шу жумладан ҚҚС – 28 500 минг сўм.
СК талабига асосан корхона солиқ базаси учун 200 000 минг сўмни олган ҳолда қўшимча ҚҚС ҳисоблади:
200 000 х 15% – 28 500 = 1 500 минг сўм.
ҚҚСни ҳисобга олишнинг барча қоидаларига риоя қилингган тақдирда импорт қилиш чоғида тўланган 30 000 минг сўм миқдоридаги ҚҚС ҳисобга олинади.
Бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС нолга тенг, сабаби ҳисобга олинадиган ва товарни реализация қилиш чоғида ҳисобланган ҚҚС – тенг.
Бунда 1 500 минг сўм миқдорида қўшимча ҳисобланган ҚҚС суммаси фойда солиғи ҳисоб-китобида чегирилмайдиган харажат ҳисобланади.
  • 2-вазият. Товар харид қилиш қийматидан паст қийматда реализация қилинган

Агар товар импорт қилинмаган бўлса, СК бизга “реализация қилиш қийматидан, бироқ товарни харид қилиш қийматидан паст бўлмаган қийматдан ҚҚС ҳисоблаш” мажбуриятини юкламайди. Бундай норма СКнинг эски версиясида мавжуд эди.

Ҳозир солиқ базаси битим тарафлари томонидан қўлланилган нархдан келиб чиққан ҳолда реализация қилинадиган товарларнинг қиймати сифатида аниқланади . Тўғри – 2022 йил 1 январдан кучга кирадиган трансферт нарх белгилаш тўғрисидаги қоидаларни инобатга олган ҳолда .

Шу билан бир вақтда шундай шарт борки, унга кўра агар битимнинг нархи товарларнинг бозор қийматидан паст ёки юқори бўлса, солиқ органлари солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли .  

Бундай тузатишларни кутиб ўтирмай, бухгалтерлар товар харид қилиш нархидан паст нархда реализация қилинганда қўшимча ҚҚС ҳисоблашади.

Бунда шунга эътибор бериш жоизки, бозор нархи ва харид қилиш нархи  - бу ҳар хил тушунчалар бўлиб, улар бир-бирига тўғри келмаслиги мумкин. Бозор қиймати ДСҚ томонидан ўрнатилган тартибга мувофиқ аниқланади . Бугунги кунда бундай тартиб мавжуд эмас.

Худди шу савол юзага келади: харид қилиш қийматидан паст қийматда реализация қилиш чоғида қўшимча ҳисобланган ҚҚС чегириладими?

Бир томондан, фақат текширувлар натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа шахслар учун тўланган солиқлар  чегирилмайдиганлар жумласига киради. Бироқ бу вазиятда СКнинг 314-моддаси нормаларини ҳам инобатга олиш лозим, унда ҚҚС бўйича чегириладиган харажатлар белгиланган. Уларнинг таркибида реализация қилиш чоғида қўшимча ҚҚС ҳисоблаш бўйича харажатлар мавжуд эмас.

Хулоса: товарларни харид қилиш қийматидан паст қийматда реализация қилиш чоғида қўшимча ҳисобланган ҚҚС бу – чегирилмайдиган харажат.

Мисол
Товарни реализация қилиш чоғида қўшимча ҚҚС ҳисоблаш
Корхона 57 500 минг сўм миқдорида товар сотиб олди, шу жумладан ҚҚС – 7 500 минг сўм.
Товарга катта талаб бўлмаганлиги боис у 46 000 минг сўмга реализация қилинди, шу жумладан ҚҚС – 6 000 минг сўм.
Солиқ органи томонидан қўшимча ҚҚС ҳисобланишини олдини олиш мақсадида бухгалтер мустақил равишда реализация қиймати ва харид қилиш қиймати ўртасидаги фарққа қўшимча солиқ ҳисоблади:
(50 000 – 40 000) х 15% = 1 500 минг сўм.
Товар етказиб берувчига тўланган 7 500 минг сўм миқдоридаги ҚҚС ҳисобга олинди.
Бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС нолга тенг, сабаби ҳисобга олинадиган ва товарни реализация қилиш чоғида ҳисобланган ҚҚС – тенг.
Бунда 1 500 минг сўм миқдоридаги қўшимча ҳисобланган ҚҚС суммаси фойда солиғи ҳисоб-китобида чегирилмайдиган харажат ҳисобланади.
Қўшимча ҳисобланган ҚҚС суммасини қуйидагича акс эттиринг:
  • ҚҚС ҳисоб-китобига 1-илованинг 0103 ёки 0104-сатрларида;
  • ҚҚС ҳисоб-китобига 2-илованинг 0116-сатрида 3 ва 4-графаларда;
  • 9430-счёт “Бошқа операцион харажатлар” бўйича.

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал