Фойда солиғининг ноль даражали ва имтиёзли ставкаларини бир вақтда қўллаш мумкинми

23.10.2020

Ташкилот тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаради ва маҳаллий бозорда уларни реализация қилади. У экспорт фаолияти бўйича фойда солиғининг ноль даражали ставкаси, қолган фойда бўйича эса – икки баравар пасайтирилган солиқ ставкасини қўллашга ҳақлими?

Buxgalter.uz ушбу имтиёзларни қандай қилиб бир вақтда қўллашни тушунтириб беришни   ДСҚ мутахассиси Назокат ҲОЛМАТОВАдан  илтимос қилди:

Фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қўллаш шартлари

- Фойда солиғи тўловчилар товарларни (хизматларни) экспортга реализация қилишдан олинган фойдага нисбатан 0% миқдоридаги ставкани қўллашга ҳақли, башарти бир  вақтда қуйидаги шартлар бажарилса:

  • экспорт қилишдан олинадиган даромадлар жами даромаднинг 15%идан ошса;
  • товарларни чет эл валютасида экспорт қилиш юзасидан даромадлар товарлар (хизматлар) экспорт режимига чиқарилган кундан эътиборан 180 календарь куни ичида келиб тушган тақдирда.
  • товарлар (хизматлар) экспорти ҳужжатлар билан тасдиқланган .

Агар ташкилот ноль даражали ставкани қўллаган бўлса, бироқ тўлов 180 календарь куни ичида келиб тушмаган бўлса, кўрсатилган ставка қўлланилган давр учун аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш зарур.

Эътибор беринг

Ноль даражали ставкани қўллаш қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:

  • рўйхати Президентнинг қарори билан тасдиқланадиган хом ашё товарлар экспортига;
  • халқаро ташишлар хизматларига, бундан автотранспортда ташишлар мустасно;
  • товарларни қувурлар орқали ва газ қувурлари орқали ташиш бўйича хизматларга.

Фойда солиғининг пасайтирилган ставкасини қўллаш шартлари

Ҳисобот даври якунлари бўйича тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришдан олинадиган тушум улуши умумий реализация ҳажмининг камида 60%ини ташкил этадиган шундай буюмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган ташкилотлар 2021 йилнинг 1 январига қадар фойда солиғи тўлашдан озод қилинган .

Кўрсатилган имтиёз унинг амал қилиш муддати тугагунига қадар амал қилади .

Имтиёз фақат фойда солиғи бўйича ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг амал қилиш даврида тақдим этилганилиги боис, ташкилот фойда солиғини имтиёзлар амал қилиш муддати тугагунча 2 баравар пасайтирилган ставкада тўлайди .

Фойда солиғининг 15% ставкасида қонун ҳужжатларига асосан ташкилот 7,5% (15% : 2) ставкани қўллашга ҳақли.

Қандай қилиб ноль даражали ставка ва 7,5% ставкани бир вақтда қўллаш мумкин

Ўзбекистоннинг қонунлари қонуний ҳужжатлардир, Президентнинг фармонлари ва қарорлари - қонуности ҳужжатлар .

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида тафовут бўлган тақдирда, юқори юридик кучга эга бўлган НҲҲ қўлланилади .


Шу боис тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган ва юқорида айтиб ўтилган шартларга тўғри келадиган ташкилотлар фойда солиғи бўйича қуйидаги ставкаларни бир вақтда қўллашга ҳақли:

  • 0% - товарларни (хизматларни) экспортга реализация қилишдан олинган фойда бўйича;
  • 7,5% - фойданинг қолган қисми бўйича.

Солиқ қонунчилигига риоя қилиш мақсадида солиқ тўловчилар мутаносиб усул ёки тўғридан-тўғри ҳисобга олиш усулини қўллаган ҳолда ҳар бир фаолият тури бўйича даромадлар ва харажатларнинг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритишлари шарт . Танланган усулни солиқ солиш мақсади учун ҳисоб сиёсатида  акс эттиринг .

Мисол
Даромадлар ва харажатларни тўғридан-тўғри ҳисобга олиш усули
Ташкилот тиббиёт буюмлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган ва маҳаллий бозорда уларни реализация қилади.
У даромадлар ва харажатларни тўғридан-тўғри ҳисобга олиш усулини қўллайди.
2020 йил учун корхона бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд:
(минг сўм)

Жами даромадга қўшиладиган даромад тури

Даромадлар суммаси 

Реализация қилинган маҳсулот таннархи ва тегишли фаолият тури билан боғлиқ бошқа чегириладиган харажатлар

Умумий чегириладиган харажатлар *

Солиқ базаси

Солиқ ставкаси  

(% да)

Солиқ суммаси

1

2

3

4

5  

(2 – 3 – 4)

6

7  

(5 х 6)

Тиббиёт буюмларини маҳаллий бозорда реализация қилиш (жами даромаднинг 70%и)

1 260

960

140

160

7,5%

12

Тиббиёт буюмларини экспортга реализация қилиш (жами даромаднинг 30%и)

540

390

60

90

0%

0

Жами:

1 800

1 350

200

250

 

12

*Аниқ фаолият турига киритиш имкони бўлмаган чегириладиган харажатларни реализациядан олинган тушумнинг умумий суммасида тегишли фаолиятдан олинган тушум улушига мутаносиб равишда тақсимлаш зарур.

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал