Солиқ ҳисоботида дивидендлар ва фоизлар қандай акс эттирилади

16.05.2020

Дивидендлар ва фоизлар ҳисоб-китоби юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича ҳисобот таркибига киради. Уларни тўлаётган солиқ агенти у қўллаётган солиқ солиш тизимидан қатъи назар уни барча шундай даромад олувчилар – жисмоний ва юридик шахслар бўйича тақдим этадилар .

«Норма» эксперти Дилором САИДОВА ҳисоб-китоб ва унга илованинг ҳар бир сатрини тўлдириш чоғида қайси муҳим жиҳатларни инобатга олишни тушунтирди. Ўз маълумотларингизни киритишда эътиборли бўлинг!

Эътибор беринг
Солиқ агентлари дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботини ўзининг солиқ ҳисобига олинган жойидаги солиқ органига дивидендлар ва фоизлар ҳисобланган ойдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай тақдим этадилар. Масалан, 2020 йил апрел ойида ҳисобланган диведендлар бўйича Ҳисоб-китобни 20 майдан кечиктирмай топшириш лозим .

Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби шакли my.soliq.uz порталида фойда солиғи бўйича электрон солиқ ҳисоботлари таркибида жойлашган, шакл коди - 10202_4.

Мазкур ҳисобот шакли қуйидагилардан иборат:

  • Солиқ агентлари томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби;
  • Солиқ агенти томонидан юридик шахсларга тўланган дивиденд ва фоизлар тарзидаги даромад суммаларидан ушлаб қолинган солиқлар тўғрисида маълумот (1-илова);
  • Солиқ агенти томонидан жисмоний шахсларга тўланган дивиденд ва фоизлар тарзидаги даромад суммаларидан ушлаб қолинган солиқлар тўғрисида маълумот (2-илова);
  • Солиқ агенти томонидан тўлов манбаида солиқ суммаси ушлаб қолинган дивидендлар тўғрисида маълумот (3-илова).

Ҳисоботни йил бошидан бошлаб ўсиб борувчи якун билан сўмда тўлдиринг. Фақат кўк рангдаги катакларни (сатрларни) тўлдириш зарур. Сариқ рангдагилари – автоматик тарзда тўлдирилади.

 

Эътибор беринг

Фақат сизда кўрсаткичлари мавжуд иловаларни тўлдиринг :

  • 1-иловани – юридик шахсларга дивидендлар ва (ёки) фоизлар тўланган тақдирда;
  • 2-иловани – жисмоний шахсларга дивидендлар ва (ёки) фоизлар тўланган тақдирда;
  • 3-иловани – уларни тўлаш чоғида солиқ ушлаб қолинган дивидендлар олинган тақдирда.

 

Ҳисоб-китобга 1 ва 2-иловалар қандай тўлдирилади

1 ва 2-иловаларда дивидендлар ва фоизларни ҳисоблаш ва тўлашни саналари бўйича ҳар бир юридик ва жисмоний шахс кесимида уларнинг СТИРларини кўрсатган ҳолда акс эттириш лозим. Бунинг учун шаблон-файлни юклаб олинг (“Шаблонни юклаш” тугмаси).

Эътибор беринг
Шаблон-файлда маълумотларни фақат ҳисобот ойи учун, яъни ўсиб бормайдиган якун билан кўрсатинг.

1. 2-графа “Юридик шахснинг номи (жисмоний шахснинг Ф.И.О.) даромад олувчининг - юридик шахс ёки жисмоний шахснинг номини, 3-графада эса – унинг СТИРини кўрсатинг.

Агар сиз норезидентларга дивидендлар ва фоизлар тўлаган бўлсангиз, шаблон-файлни бундай тўлдиринг:

  • “Юридик шахснинг номи” графасида – даромад олувчи хорижий компаниянинг номини, шундан кейин вергул ва бўш жой орқали “норезидент”ни қўшимча ёзинг. Масалан, «Altun Tekstil, норезидент»;
  • “Жисмоний шахснинг Ф.И.О.” графасида – даромад олган норезидент- жисмоний шахснинг  фамилияси ва исмини, шундан кейин вергул ва бўш жой орқали “норезидент”ни қўшимча ёзинг.  Масалан, «Tom Ford, норезидент».

2. 3 ва 4-графаларда “Ҳисобланган сана” ва “Тўланган сана”ни кўрсатинг.

Эътибор беринг
Дивидендлар ва фоизлар ҳисоблаш ва тўлаш санасини “кк.оо.йййй” форматида киритинг. Масалан 12.04.2020 деб ёзиш керак. “12.04.2020 й.” ёзуви хато саналади, сабаби ортиқча белгиларга эга – “й.”.
Эътибор беринг
Дивидендлар ва фоизларни ҳисоблаш ва тўлаш турли ойларда амалга оширилса, иккала ой учун ҳам ҳисобот тақдим этинг. Бу ҳар бир даромад олувчи бўйича маълумотлар ўсиб бормайдиган якун билан тақдим этиладиган 1 ва 2-иловаларда ҳисоблашлар ва тўловлар бўйича барча ахборот акс эттирилиши учун зарур. Шундан сўнг у Ҳисоб-китобда ўсиб борувчи якун билан акс эттирилади.

3. 6-графада “Даромад тури”ни – “даромад” ёки “фоиз”ни кўрсатинг.

4. 7 ва 8-графаларда “Ҳисобланган даромад суммасини” ва “Тўланган даромад суммасини” кўрсатинг.

Фоизли даромад тўғрисидаги ахборот норезидентлар, нотижорат ва бюджет ташкилотлари ҳамда жисмоний шахсларга тўлов чоғида тўлдирилади.

Эътибор беринг
Шаблон-файлларни тўлдирган ҳолда бир хил форматдаги ҳарфлар ва рақамларга риоя қилинг. Агар касрли сонларни киритсангиз, уларни математик яхлитлаш қоидаларига биноан юзгача бўлган улушгача яхлитланг (вергулдан кейин иккита қиймат билан). Масалан, 16 666,6666… = 16 666,67 ёки 83 333,3333… = 83 333,33.
Эътибор беринг
Ҳисобланган ва тўланган дивидендлар суммаларини ушлаб қолинган солиқни инобатга олган ҳолда кўрсатинг.

5. 9-графада “Солиқ солиш базаси”ни кўрсатинг.

Дивидендлар бўйича солиқ солиш базасини аниқлаш учун тўланган дивидендлар суммасидан қуйидагиларни чегиринг:

  • ҳисобга олинадиган, олинган дивидендлар суммасини;
  • имтиёзларни.

Фоизлар бўйича солиқ солиш базасини аниқлаш учун тўланган фоизлар суммасидан имтиёзларни чегиринг.

6. 10-графада “Ушлаб қолинган солиқ суммаси”ни кўрсатинг.

Солиқ суммасини солиқ солиш базасини солиқ ставкасига кўпайтирган ҳолда аниқланг.

Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ставкасини олувчининг резидентлигига боғлиқ ҳолда қўлланг:

Даромад олувчи

Дивидендлар

Фоизлар

Жисмоинй шахс – резидент

5%

5%

Жисмоинй шахс – норезидент 

10%

10%

Юридик шахс – резидент 

5%

15%*

Юридик шахс – норезидент 

10%

10%

* 15% солиқ ставкаси фоизларга даромадни тўлаш манбаида солиқ солиш амалга ошириладиган нотижорат ва бюджет ташкилотлари учун кўрсатилган.

Бошқа юридик шахслар – норезидентлар фоизлар тарзида тўланадиган даромадларни фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида жами даромадга киритадилар.

7. 11-графада “Солиқ солинмайдиган даромад суммаси”ни кўрсатинг. Бу – имтиёзларингиз суммаси.

12-графада таклиф этилган рўйхатдан зарур имтиёз турини танланг.

Имтиёзли даромадларга мисоллар:

  • муайян мақсадларга йўналтириладиган дивидендлар ва фоизлар. Масалан, суғурта мукофотларини ёки таълим олиш учун тўловни тўлашга йўналтирилган даромадлар ;
  • жисмоний шахсларнинг айрим тоифаларининг МҲЭКМнинг 1,41 баравари миқдоридаги даромадлари. Сиз ушбу имтиёзни агар сизнинг корхонангиз дивидендлар ва фоизлар олувчиларнинг асосий иш жойи бўлса, даромадларни қисман озод қилиш тарзида қўллашингиз мумкин. Акс ҳолда улар имтиёздан фақат йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни топшириш чоғида фойдаланишлари мумкин бўлади ;
  • солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаганидан кейин хусусий корхона мулкдори, оилавий корхона иштирокчиси ҳамда фермер хўжалиги бошлиғи ихтиёрида қоладиган фойда суммаси . Имтиёз 2020 йил 1 апрелга қадар амал қилади.

Шаблон-файлни тўлдиргач, Ҳисоб-китобнинг ўзидаги 1 ва 2-иловаларни тўлдиришга ўтинг.

Иловаларнинг 7, 8, 9, 10 ва 11-графаларининг “Аввалги ҳисобот даври учун жами” сатрига олдинги ҳисобот даври учун тегишли иловалардан жами маълумотларни олиб ўтинг. Агар дивидендлар ёки фоизлар ҳисобланган ва тўланган биринчи ой учун иловаларни тўлдирсангиз, биринчи сатрга ноль қўйинг.

“Жорий ҳисобот ойи учун жами” сатрига шаблон-файлдан ёйилмаларнинг якуний маълумотларини олиб ўтинг.

“Йил бошидан бошлаб жами” сатри автоматик тарзда тўлдирилади.

Ҳисоб-китобга 3-илова қандай тўлдирилади

Ушбу илова “каскад” (“иккиёқлама”) солиқ солишни олдини олиш учун тўлдирилади.

Эътибор беринг
Дивидендларни олиш чоғида солиқ агентидан Солиқ даври учун даромад суммаси ва ушлаб қолинган солиқнинг умумий суммаси тўғрисида маълумотномани олинг . Маълумотнома шакли фойда солиғи шакллари таркибида мавжуд .

3-иловани тўлдириш шаблон-файлдан бошланади, уни юклаб олиш зарур.

  • 2-графада “Юридик шахснинг номи” даромад тўлайдиган юридик шахс номини, 3-графада эса унинг СТИРини кўрсатинг.
  • 4 ва 5-графаларда сизнинг корхонангиз томонидан олинган дивидендларнинг “Ҳисобланган санаси” ва “Тўланган санаси”ни кўрсатинг.
  • Агар олдинги даврларда сиз солиқ базасидан чегирилмаган дивидендларни олган бўлсангиз, уларни 6-графада кўрсатинг.
  • 7-графада “Дивидендларнинг ҳисобга олинадиган суммаси”ни кўрсатинг. Бу – корхона томонидан ҳисобот ва олдинги ойларда олинган дивидендлар (6-графа қийматларини инобатга олган ҳолда). Дивидендларни солиқни ҳисобга олган ҳолда акс эттиринг. Улар сизнинг корхонангиз томонидан ўз таъсисчиларига тўланган дивидендлар суммасидан ошмаслиги керак. Ҳар бир олувчи бўйича дивидендларнинг ҳисобга олинадиган суммасини қуйида келтирилган тўлдиришга мисолда кўринг.
  • 8-графада “Солиқ агенти томонидан ушлаб қолинган солиқ суммаси”ни кўрсатинг.
  • 9-графада – “Ҳисобот (солиқ) даври охирида солиқ базасини камайтириш (ҳисобга олиш) учун қабул қилинмаган дивидендлар суммаси”ни. Агар олинган дивидендлар суммаси тўланган дивидендлар суммасидан ошиқча бўлса, ошган суммани 9-графада кўрсатинг. Ҳисобга олинмаган дивидендларни кейинги даврларда дивидендлар тўлаш чоғида чегириш мумкин.
Эътибор беринг
Шаблон-файлдаги маълумотларни фақат ҳисобот ойи учун, яъни ўсиб бормайдиган якун билан кўрсатинг.

Дивидендлар суммасини ушлаб қолинган солиқни ҳисобга олган ҳолда кўрсатинг.

Шаблон-файлни тўлдиргач, Ҳисоб-китобнинг ўзида 3-иловани тўлдиришга ўтамиз.

“Аввалги хисобот давр(лар)и учун жами” сатрининг 7 ва 8-графаларига олдинги ҳисобот даври учун жами маълумотларни олиб ўтинг. Агар Иловани биринчи ой учун тўлдирсангиз, биринчи сатрда ноль қўйинг.

Иккинчи сатрга “Жорий хисобот ойи учун жами” шаблон-файлдаги ёйилмадан жами маълумотларни олиб ўтинг.

Учинчи сатр “Йил бошидан бошлаб жами” автоматик тарзда тўлдирилади.

Ҳисоб-китобни тўлдирамиз

Дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби ҳисобот даври учун бюджетга жисмоний ва юридик шахслар, жумладан норезидентлар бўйича алоҳида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ суммасни аниқлаш имконини беради. Шаблон-файлдаги ёйилмадан фарқли ўлароқ, Ҳисоб-китоб ўсиб борувчи якун билан тўлдирилади.

I бўлимда юридик шахсларнинг дивидендлари ва фоизлари бўйича маълумотларни акс эттиринг:

  • 010-сатрда - ҳисобот (солиқ) даврида ҳисобланган дивидендлар ва фоизлар;

 

Эътибор беринг

Киритилган маълумотларни бундай текширинг:

1-илованинг 7-графаси

бўйича ўсиб борувчи якун

=

Ҳисоб-

китобнинг 010-

сатри 3-графаси

+

Ҳисоб-

китобнинг 010-

сатри 4-графаси

 

  • 020, 021 ва 022-сатрларда - ҳисобот (солиқ) даврида резидент ва норезидентларга тўланган дивидендлар ва фоизлар суммасини;
Эътибор беринг

Киритилган маълумотларни бундай текширинг:

1-илованинг 8-графаси бўйича ўсиб борувчи

якун

=

Ҳисоб-китобнинг 020-сатри

3-графаси

+

Ҳисоб-китобнинг 020-сатри

4-графаси

  • 030-сатрда ҳисобга олинадиган, олинган дивидендлар суммасини;
Эътибор беринг

Киритилган маълумотларни бундай текширинг:

3-илованинг 7-графаси бўйича ўсиб борувчи

якун

=

Ҳисоб-китобнинг 030-сатри

3-графаси

+

Ҳисоб-китобнинг 100-сатри

3-графаси

  • 040, 041, 042-045-сатрларда – имтиёзлар (жами). Имтиёзлар турини рўйхатдан танланг;
Эътибор беринг

Киритилган маълумотларни бундай текширинг:

1-илованинг 11-графаси бўйича ўсиб борувчи

якун

=

Ҳисоб-китобнинг 040-сатри

3-графаси

+

Ҳисоб-китобнинг 040-сатри

4-графаси

  • 050, 051 ва 052-сатрларда – имтиёзлар ва олинган дивидендларни ҳисобга олишни инобатга олган ҳолда солиқ солиш базасини, шу жумладан резидентлар ва норезидентлар бўйича;
Эътибор беринг

Киритилган маълумотларни бундай текширинг:

1-илованинг 9-графаси бўйича ўсиб борувчи

якун

=

Ҳисоб-китобнинг 050-сатри

3-графаси

+

Ҳисоб-китобнинг 050-сатри

4-графаси

  • 061 ва 062-сатрларда - резидентлар ва норезидентлар учун солиқ ставкалари;
  • 070-сатрда – бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини. У солиқ солиш базаси солиқ ставкасига кўпайтирилган ҳолда автоматик тарзда ҳисобланади.
Эътибор беринг

Киритилган маълумотларни бундай текширинг:

1-илованинг 10-графаси бўйича ўсиб

борувчи якун

=

Ҳисоб-китобнинг 070-сатри

3-графаси

+

Ҳисоб-китобнинг 070-сатри

4-графаси

Юридик шахслар учун тўланиши лозим бўлган солиқни тўлашда my.soliq.uz да солиқ тўловчининг кабинети орқали «35» солиқ кодини танланг.

II  бўлимда жисмоний шахсларнинг дивидендлари ва фоизлари бўйича маълумотларни акс эттиринг:

  • 080-сатрда - ҳисобот (солиқ) даврида ҳисобланган дивидендлар ва фоизлар;
Эътибор беринг

Киритилган маълумотларни бундай текширинг:

2-илованинг 7-графаси бўйича ўсиб борувчи

якун

=

Ҳисоб-китобнинг 080-сатри

3-графаси

+

Ҳисоб-китобнинг 080-сатри

4-графаси

  • 090, 091 ва 092-сатрларда -  ҳисобот (солиқ) даврида резидент ва норезидентларга тўланган дивидендлар ва фоизлар суммасини;
Эътибор беринг

Киритилган маълумотларни бундай текширинг:

2-илованинг 8-графаси бўйича ўсиб борувчи

якун

=

Ҳисоб-китобнинг 090-сатри

3-графаси

+

Ҳисоб-китобнинг 090-сатри

4-графаси

  • 100-сатрда – ҳисобга олиниши лозим бўлган олинган дивидендлар суммасини.
Эътибор беринг

Киритилган маълумотларни бундай текширинг:

3-илованинг 7-графаси бўйича ўсиб борувчи

якун

=

Ҳисоб-китобнинг 030-сатри

3-графаси

+

Ҳисоб-китобнинг 100-сатри

3-графаси

  • 110, 111-115-сатрларда – имтиёзлар (жами) ва ёйилмани. Имтиёзлар турини рўйхатдан танланг;  
Эътибор беринг

Киритилган маълумотларни бундай текширинг:

2-илованинг 11-графаси бўйича ўсиб

борувчи якун

=

Ҳисоб-китобнинг 110-сатри

3-графаси

+

Ҳисоб-китобнинг 110-сатри

4-графаси

  • 120, 121 ва 122-сатрларда -  имтиёзлар ва олинган дивидендларни ҳисобга олишни инобатга олган ҳолда солиқ солиш базасини, шу жумладан резидентлар ва норезидентлар бўйича;
Эътибор беринг

Киритилган маълумотларни бундай текширинг:

2-илованинг 9-графаси бўйича ўсиб борувчи

якун

=

Ҳисоб-китобнинг 120-сатри

3-графаси

+

Ҳисоб-китобнинг 120-сатри

4-графаси

  • 131 ва 132-сатрларда -  резидентлар ва норезидентлар учун солиқ ставкаларини;
  • 140-сатрда – бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини. У солиқ солиш базаси солиқ ставкасига кўпайтирилган ҳолда автоматик тарзда ҳисобланади.
Эътибор беринг

Киритилган маълумотларни бундай текширинг:

2-илованинг 10-графаси бўйича ўсиб

борувчи якун

=

Ҳисоб-китобнинг 140-сатри

3-графаси

+

Ҳисоб-китобнинг 140-сатри

4-графаси

Жисмоний шахслар учун тўланиши лозим бўлган солиқни тўлашда солиқ тўловчининг кабинети орқали (my.soliq.uz) 138 солиқ кодини танланг.

Барча иловалар ҳамда Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг ўзини тўлдиргандан кейин сиз:

  • ҳисоботни дарҳол жўнатишингиз;
  • сақлашингиз ва кейинроқ жўнатишингиз мумкин.

«Журнал» бўлимида ҳисоботнинг мақомини – у солиқ органлари томонидан қабул қилинган ёки қилинмаганлигини текширишингиз мумкин.

Жўнатилгандан кейин у дарҳол “Ишлов беришда” бўлимига ўтказилади. Ишлов бериш ҳисоботни катаклар (сатрлар) тўғри ва тўлиқ тўлдирилганлиги юзасидан автоматик тарзда текширишни ўз ичига олади.

Хатолар аниқланган тақдирда ҳисобот “Хатолар билан” бўлимига тушади. Агар уларга даромадлар олувчилар тўғрисидаги маълумотлар шаблон-файлини тўлдириш чоғида йўл қўйилган бўлса, уни сақланган ҳисоботдан юклаб олинг ва унда кўрсатилган хатоларни тўғриланг.

Агар ҳисоботда хато аниқланмаса, у “Жўнатилганлар” бўлимига тушади.

Бу ерда Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тўлдириш намунасини юклаб олиш мумкин.

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал