2022 йил январь ойида кимларга имтиёзлар берилди (жадвал)

preview

2022 йил январда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар, фармацевтика корхоналари, озиқ-овқат маҳсулотларини, тикув ва тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, туризм ва хизматлар кўрсатиш соҳасидаги корхоналар ҳамда айрим тадбиркорлик субъектларига солиқ имтиёзлари, субсидиялар ва имтиёзли кредитлар олиш ҳуқуқи берилди. Қулай бўлиши учун buxgalter.uz барчасини битта жадвалга жамлади:

Т/р

НҲҲ

Имтиёз ёки преференциялар

Амал қилиш муддати

1

30.12.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги ПФ-42-сон Фармон.

Батафсил >>

Инвестиция ва бошқарув компаниялари учун 24.11.2018 йилдаги ПФ-5583-сон Фармоннинг 2-4-бандларида назарда тутилган имтиёзларнинг амал қилиш муддати узайтирилди. Мазкур имтиёз билан қуйидагилар ягона ижтимоий тўловдан ташқари, барча турдаги солиқларни тўлашдан озод қилинган :

  • юқори технологияли тадбиркорлик лойиҳалари-стартапларни биргаликда молиялаштириш учун ташкил қилинадиган венчур фондлар;
  • венчур фондлардан биргаликда молиялаштириладиган юқори технологияли лойиҳалар-стартаплар

2024 йил 1 январга қадар

2

30.12.2021 йилдаги “Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-77-сон қарор.

Батафсил >>

Субсидиялар :

  • “Уста-шогирд” анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга – шогирдлар тайёрлаши, зарур хом ашё сотиб олиши ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаши учун 6 ой давомида ҳар ойда 2 БҲМдан кам бўлмаган миқдорда;
  • шогирдларга – мустақил фаолиятини бошлаши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олиши, шунингдек, усталарга – интернет сайтларини ташкил этиш учун 25 БҲМдан ошмайдиган миқдорда ажратилади.


Имтиёзли кредитлар йиллик 14% ставкада “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоларига   :

  • ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлар ва хом ашё материалларини харид қилиш, ҳунармандчиликни ривожлантириш марказлари, “Уста-шогирд” мактабларини ташкил этиш, уй-музейлар ва устахоналар қуриш ёки шу мақсадларда бино ва иншоотлар сотиб олиш учун – 3 йилгача муддатга;
  • айланма маблағларини тўлдириш учун 18 ойгача муддатга ажратилади

Муддатсиз

3

13.01.2022 йилдаги “Балиқчилик тармоғини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-83-сон қарор.

 

 

 

 

 


Батафсил >>

Балиқ етиштирувчи хўжаликларга:

  • ер солиғи ва мол-мулк солиғи ставкаси 50% миқдорида белгиланди ;
  • кредит миқдори 300 БҲМгача оширилди ;
  • балиқ етиштириш йўналиши бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш учун бир марталик субсидия (2 БҲМдан ошмаган миқдорда) ажратилади ;
  • хорижий мамлакатлардан экспертларни жалб қилиш харажатлари ҳамда уларнинг бир йиллик иш ҳақи миқдорининг 50%игача (бироқ 1 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган қисми) қоплаб берилади .

2025 йил 1 январга қадар

4

15.01.2022 йилдаги “Туризм, маданият, маданий мерос ва спорт соҳаларини янада ривожлантириш учун қўшимча шароитлар яратиш тўғрисида”ги ПФ-52-сон Фармон.

Батафсил >>

Туризм фаолияти субъектлари ва авиаташувчиларнинг хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга чартер рейсларини ташкил қилиш бўйича харажатларининг бир қисми ҳар бир хорижий турист учун, у республика ҳудудида камида 5 кеча тунаб қолган тақдирда, 10 АҚШ доллари, қиш мавсумида (20 ноябрдан 20 февралгача) эса 25 АҚШ доллари миқдорида қоплаб берилади.

2022 йил 1 майдан бошлаб қуйидагиларга 50 млн сўм миқдорида грантлар ажратилади :

  • грант маблағлари онлайн тўловларни қабул қилувчи замонавий веб-сайт яратишга;
  • хорижий мамлакатлардаги туризм кўргазма ва ярмаркаларида иштирок этишга.

Грант маблағлари белгиланган тартибда хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга 3 йил давомида камида 200 нафар хорижий туристлар учун тур ташкил қилиш шарти билан ажратилади

2023 йил 1 январга қадар

5

17.01.2022 йилдаги “Муқобил энергия орқали ишлайдиган иситиш тизимини жорий этган лимон етиштирувчиларни, шунингдек, янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатлар харид қилишни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-24-сон қарор.

Батафсил >>

Лимон етиштирадиган ташкилотларга давлат томонидан :

  • муқобил энергия ва унинг манбалари орқали ишлайдиган иситиш қурилмалари қийматининг 30%гача бўлган қисми;
  • янги лимонзорлар барпо этиш ва кўчатлар харид қилиш билан боғлиқ харажатлар ҳар бир сотих учун 300 минг сўмдан ошмайдиган миқдорда қоплаб берилади

 

6

17.01.2022 йилдаги “Иссиқхона хўжаликлари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 27-сон ВМҚ.

Батафсил >>

“Бухоро агро” ЭИЗдаги иссиқхона хўжаликларига :

  • давлат дастурлари доирасида ҳамда давлат қарзи эвазига жалб қилинадиган ресурслар ҳисобидан ажратиладиган кредитлар муддати 7 йилдан 10 йилгача қилиб белгиланади ҳамда илгари ажратилган кредит муддатлари 3 йилгача узайтирилади;
  • хорижий валютада ажратилган кредитларни миллий валютада қайта расмийлаштириш шартномалари мавжуд бўлган хўжаликларга фоиз харажатларининг 5%дан ошмаган қисми қоплаб берилади;
  • табиий газ учун қарздорликни тўлаш муддати узайтирилади;
  • табиий газ учун тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлик учун пеня миқдори 0,4%идан 0,1%га туширилади, шунингдек 2021 йил 31 декабрь ҳолатига ҳисобланган пеня суммаси ҳисобдан чиқарилади;
  • табиий газ учун оширилган ставкада тўлов қўллаш тартиби бекор қилинади

Муддатсиз

7

21.01.2022 йилдаги “2022-2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-55-сон Фармон.

Батафсил >>

Фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари:

  • Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, хом ашё ва материаллар учун божхона божларини тўлашдан озод қилинади ;

2025 йил 1 январга қадар

  • 2022 йил 1 февралдан маҳсулотларни хорижий давлатларда рўйхатдан ўтказиш харажатларининг 75%и қоплаб берилади  

Муддатсиз

8

21.01.2022 йилдаги “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ҳамда уларнинг экспортини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-53-сон Фармон

Батафсил >>

Қуйидагиларга :

  • бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширган корхоналарга, мазкур лойиҳалар доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг 10%и, бироқ 500 минг АҚШ доллари эквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда субсидия ажратилади;
  • бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ҳамда таркибида сунъий тола 80%дан юқори бўлган ип-калава ишлаб чиқариш ускуналарини харид қилувчи корхоналарга бошланғич 15 фоиз тўловни тўлаш учун хорижий валютада 7 йил муддатгача 3 йиллик имтиёзли давр билан валютада кредит ажратилади;
  • бўялган мато, бўялган газлама ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарга хорижий валютада 1 йил муддатгача 9 ойгача имтиёзли давр билан 3 млн АҚШ долларидан ортиқ бўлмаган миқдорда кредит ажратилади;
  • бўялган мато, бўялган газлама ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини, шу жумладан комиссионер (ишончли вакил) орқали реализация қилишдан тушган умумий тушумида ушбу маҳсулотларнинг камида 80%ини экспорт қилган корхоналарга:
    - ижтимоий солиқни 1%лик ставка бўйича тўлаш;
    - 3 йил муддатгача юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи тўловини кечиктириш ҳуқуқи берилади

2025 йил 1 январга қадар

9

20.01.2022 йилдаги “Республикада озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПҚ-37-сон қарор.

Батафсил >>

Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга :

  • озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларнинг ТИАни тайёрлаш билан боғлиқ харажатларнинг 50%и, лекин ҳар бир лойиҳа учун 100 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда;
  • бундай лойиҳаларнинг инфратузилмасини яратиш билан боғлиқ харажатларнинг 50%и, лекин ҳар бир лойиҳа учун 100 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда;
  • озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва уларни чуқур қайта ишлаш соҳасига хорижий экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50%и, лекин ҳар бир лойиҳа учун 50 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда қопланади

Муддатсиз

10

24.01.2022 йилдаги “Паррандачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-100-сон қарор.

Батафсил >>

ҚҚС тўловчиси бўлган паррандачилик хўжаликлари учун :

  • ўз хўжаликларида етиштирилиб, реализация қилинган парранда гўштининг ҳар бир килограмми учун субсидия миқдори 2 500 сўм этиб белгиланди.

2024 йил 1 январга қадар

11

27.01.2022 йилдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-104-сон қарор

Батафсил >>

Қуйидаги соҳаларда фаолият юритадиган тадбиркорлик субъектлари учун ижтимоий солиқ ставкаси 1% этиб белгиланди :

  • чакана савдо ва умумий овқатланиш;
  • меҳмонхона (жойлаштириш) хизматлари;
  • автотранспортда йўловчи ва юк ташиш;
  • транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш;
  • компьютер хизматлари;
  • маиший техникани таъмирлаш;
  • агро ва ветеринария хизматлари;
  • кўнгилочар масканларда хизматлар кўрсатиш.

Мазкур солиқ имтиёзи тадбиркорлик субъектлари томонидан, агар уларнинг мазкур кичик бандда кўрсатилган фаолият турларини амалга оширишдан олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 60%ини ташкил этса, қўлланилади

2025 йил 1 январга қадар

 

ПҚ-104-сон қарорга 1-иловада келтирилган туман ва шаҳарларда белгиланадиган туризм ҳудудларида рўйхатдан ўтган ҳамда ушбу ҳудудда умумий овқатланиш, меҳмонхона (жойлаштириш), савдо, кўнгилочар, туроператор ва турагент хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари учун:

  • айланмадан олинадиган солиқ ставкаси – 1%;
  • ушбу ҳудудлардаги объектлар ва улар эгаллаган ер участкаси бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи миқдорлари – мазкур солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг 1%и миқдорида белгиланди

Қуйидагилар божхона божидан озод этилади:

  • ПҚ-104-сон қарорга 2-иловага мувофиқ Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган товарлар;
  • телекоммуникация операторлари ва провайдерлари томонидан телекоммуникация инфратузилмасини жорий этиш лойиҳалари доирасида Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантирилган рўйхат бўйича олиб кириладиган технологик ускуналар, материаллар, дастурий таъминот ва эҳтиёт қисмлар

 

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади.