2024 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

preview

Янги йил байрами кунлари 30 декабрдан 2 январга қадар давом этади. 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар эса 6 январь шанба куни ишлаб беришлари керак бўлади.

Президентнинг “2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармони (22.12.2023 й. ПФ-213-сон) қабул қилинди.

 

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Янги йил учун ишланмайдиган байрам кунлари рўйхати ўзгаришсиз қолдирилди.

2024 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди.

Иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, барча ходимлар учун:

  • 22 март – жума;
  • 11 апрель – пайшанба;
  • 18 июнь – сешанба;
  • 3 сентябрь – сешанба;
  • 31 декабрь – сешанба.

6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун:

  • 2 январь – сешанба;
  • 23 март – шанба;
  • 12 апрель – жума;
  • 31 август – шанба;
  • 30 декабрь – душанба.

 

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун дам олиш кунларини кўчириш

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:

  • 6 январь шанба кунидан 2 январь сешанба кунига;
  • 13 апрель шанба кунидан 12 апрель жума кунига;
  • 14 декабрь шанба кунидан 30 декабрь душанба кунига.

Ушбу шанба кунлари иш кунлари бўлади.

Kadrovik.uzда 2024 йил учун иш вақти календари эълон қилинган.

 

Яқин орада kadrovik.uzда Ўзбекистонда 2024 йилда қандай дам олишимиз ҳақида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги мутахассисининг батафсил тушунтиришлари пайдо бўлади.