Чет эллик фуқароларнинг доимий муассасадаги даромадларига ЖШДС солинадими?

19.11.2020

Россия компаниясининг Ўзбекистондаги доимий муассасида РФ фуқаролари ишлайди. Ходимлар компаниянинг бош офисидан иш ҳақи олишади. ДМ уларга иш ҳақи ҳисобламайди ва тўламайди. Ўзбекистондан ташқарида олинган даромадларга ЖШДС солинадими?

Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Олег ЦОЙ жавоб берди:

- Қуйидаги жисмоний шахслар ЖШДС тўловчилар ҳисобланади:

  • Ўзбекистон резидентлари;
  • Ўзбекистондаги манбалардан даромад олувчи норезидентлар .

Жисмоний шахсларнинг солиқ резидентлигини аниқлаш қоидаси СКнинг 30-моддасида белгиланган.

Қуйидагилар ЖШДСни ҳисоблаб чиқаради ва тўлайди :

  • жисмоний шахсга даромад тўлайдиган солиқ агентлари;
  • жисмоний шахс мустақил равишда.
Эътибор беринг
Норезидентларнинг даромадларига солиқ солишда иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги Ўзбекистоннинг халқаро шартномалари қоидалари инобатга олинади .

Агар даромад Ўзбекистонда олинган бўлса

Ўзбекистонда ДМ (Доимий муассаса) орқали фаолият кўрсатадиган норезидент бўлган юридик шахслар ЖШДС бўйича солиқ агентлари ҳисобланади .

Агар Ўзбекистонда ишлайдиган чет эллик жисмоний шахсларнинг фаолияти доимий муассаса фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлса, ДМ:

  • ходимларга даромадларни ҳисоблаши ва тўлаши;
  • солиқ агенти сифатида ЖШДСни ушлаб қолиши ва бюджетга ўтказиши керак.

Ўзбекистоннинг норезиденти бўлган жисмоний шахсларнинг даромадларига солиқ солиш тўлов манбаида тўловлар Ўзбекистоннинг ичкарисида ёки ташқарисида қилинганлигидан қатъи назар амалга оширилади .

ДМ норезидентларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларидан, СКда назарда тутилган имтиёзларни қўлламаган ҳолда, 20% ставка бўйича ЖШДСни ушлаб қолади  .

Агар жисмоний шахс Ўзбекистон резидентига айланса, унинг даромадларига 12% бўйича солиқ солинади .

Эътибор беринг
ЖШДСни ушлаб қолмаган солиқ агенти ушлаб қолинмаган солиқ суммасини ва у билан боғлиқ пеняни бюджетга ўтказиши шарт .

Агар даромад Ўзбекистоннинг ташқарисида олинган бўлса

Агар норезидент бўлган жисмоний шахс Ўзбекистоннинг ташқарисидаги манбалардан даромад олса (доимий муассаса норезидентга даромад ҳисобламайди ва тўламайди), жисмоний шахс ушбу даромадлардан ЖШДС тўламайди .

Ўзбекистоннинг солиқ резидентларига айланган жисмоний шахслар барча даромадлардан – Ўзбекистондаги манбалардан олинган даромадлардан ҳам, унинг ташқарисидаги манбалардан олинган даромадлардан ҳам ЖШДС тўлашлари керак.

Резидентнинг Ўзбекистондан ташқарисидаги манбалардан олган даромадларига жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида ЖШДС солинади .

Резидент бўлган жисмоний шахс жами йиллик даромади тўғрисида декларацияни доимий яшаш жойидаги солиқ органига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этади.

Декларация бўйича солиқни тўлаш муддати - ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 июнидан кечиктирмай.

2019 йил учун декларацияни тақдим этиш муддати 2020 йил 1 августга қадар узайтирилган” .

Эътибор беринг

Жорий йилнинг 1 апрелига қадар Ўзбекистоннинг резидентига айланган чет эллик жисмоний шахс олдинги йил учун декларация топширади.

Ўзбекистоннинг резиденти бўлган чет эллик ЖШДС солинадиган даромад келтираётган фаолиятини тугатган ва Ўзбекистондан ташқарига чиқиб кетаётган бўлса, у чиқиб кетишидан 1 ой аввал жорий йил учун даромадлар бўйича декларация тақдим этиши лозим. Бу ҳолда декларация бўйича солиқни тўлаш декларация тақдим этилган санадан эътиборан 15 кун ичида амалга оширилади.

Агар Ўзбекистоннинг норезиденти бўлган чет эллик жорий йилнинг 1 февралига қадар чет элга доимий яшашга чиқиб кетса, жорий йил учун даромадлар бўйича декларация тақдим этилмайди .

 

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал